Рихард вагнер



Download 68 Kb.
Sana09.07.2022
Hajmi68 Kb.
#759199
Bog'liq
Вагнер



РИХАРД ВАГНЕР
1813 – 1883

Вагнер – энг атокли немис композиторлардан биридир, зур истедодли мусикачи, унинг ижоди Европа мусикавий санъатнинг тарихида чукур из колдирди. Вагнер буюк композитор, шоир ва драматург эди – барча операларининг либреттоси муаллифи узи эди; у операнинг янги жанри, яъни мусикавий драмани яратади; уз замонининг энг йирик дирижёри (Берлиоз билан бир каторда туради); у узининг бадиий маслакларини доимо гайрат билан химоя киладиган мусикавий танкидчи ва публицист (ижтимоий-сиёсий масалалар юзасидан ёзадиган ёзувчи) эди; уз ижодининг назариётчиси булган эди ва куп сонли адабий ишларида фалсафий ва ижтимоий муаммоларга чукур ёндашиб, уларни узининг бадиий вазифалари билан боглаганди. Бирок, жахон мусика санъатининг тарихида Вагнер энг зиддиятли ижодий шахс сифатида колган. Кескин карама-каршиликлар унинг илк билан кечки даврларининг гоявий-эстетик ва ижтимоий карашларини уртасида, назарий фикрларининг билан опера ижоди уртасида, хатто мусика-драматик ижодининг ичида хам мавжуд эди.


Вагнернинг мураккаб ва зиддиятли бадиий киёфасида энг зур ва ижобий томонлари унинг мусикасида акс топди. Бу дохиёна мусикачининг мисли курилмаган ютуклари XIX асрдаги жахон мусика санъатининг хазинасига кирган катта хиссадир.
Вагнер опера санъатнинг ислохотчиси сифатда, одатдаги анъанали операдан кескин равишда фарк киладиган мусикий драмани яратувчиси сифатда мусика тарихига кирди. У сабот билан, битмас-туганмас гайрат билан, уз ишининг хаклигига фантастик ишончлик билан хаётда бадиий гояларини жорий килади. Шу билан бирга операдаги эскичиликлар билан, яъни ашулачиларнинг драматик мазмунни кузга илмайдиган диктатурасига, пуч вокал мохирликка, оркестрнинг ачинарли ролига карши чикиб курашади. Вагнер энг аввало немис миллий санъати учун курашади. Аммо, шу курашнинг охирида у карама-карши томонга етиб келади. Операдаги оркестр ролини кутармокчи булган Вагнер чолгу-симфоник сохани жуда орттириб юборди. Бирок, унинг опералари дастурли-симфоник мусиканинг жозибали, ажоиб гузал сахифалар билан тулиб-тошиб ётибди: турли шоирона табият манзаралари, одамий эхтирослар, мухаббат жуш-хуруши, кахрамонларнинг кахрамонликлари – буларнинг хаммаси Вагнер мусикасида ифодалиликнинг хайратда колдирадиган кучи билан гавдалантирилган. Хар холда, хаётий анъаналарга ва тарихан шаклланган конунийликка эга мусикий театрнинг талаблари нуктаи назаридан, Вагнернинг сунгги операларида сахнавий вокеа мусикий, симфоник стихиясига курбон килинди.
Вагнернинг операни ислох килиш фаолияти натижасида опера микъёсан нихоят катта драмалаштирилган программали вокал-симфоник мусикага айланиб колади.

Рихард Вагнер 22 май 1813 йил Лейпцигда тугилди. Унинг угай отаси Людвиг Гейер Дрезден драматик театрнинг актёри эди. Оилада мусика ва театр катта рол уйнаган. Вагнер болалигидан театр мухитида куп вакт утказади – болалар тамошаларида иштирок этган, Шекспирнинг ижоди билан завкланган, шеър ва пьесаларни ёзган. Бундай шароит келажакда унинг драматург ва опера композитори сифатидаги фаолиятига катта таъсир килади. Вагнер адабиёт, шеърият, театр, антик даврнинг тарихи билан кизиккан. Гомер, Шекспир, Гофман унинг санамлари булган. Бетховен мусикасини биринчи марта эшитганидан сунг Вагнер мусикачи булиш ахд килди. Ундан буён Бетховен Вагнернинг йул курсатувчи юлдузига айланди.


Лейпциг университети фалсафий факултетида укиганда Вагнер системали равишда мусика билан шугулланишни бошлади. Унинг укитувчилари - Х.Мюллер (ф-но) ва Т.Вейнлиг (композиция).
20 ёшдан бошлаб (1833) Вагнер кичик шахарларнинг опера театрларида ишлаб юриб, уша замондаги оммабоб, хар хил мактаб ва йуналишларга мансуб оперларни, ашулачиларнинг ва халкни талабларини урганиб чикади, опера санъатига хос хусусиятларни узлаштиради. Унинг дастлабки опералари замонавий опералар рухиятларида ёзилган булади: «Парилар» (1834, К.Гоцци - «Аёл-илон» пьесаси) - немис романтик операнинг намунасидир (фантастик вокеалар, жанглар, дахшатлар, бошка киёфага киришлар), «Мухабат такики» (1836, Шекспир – «Мера за меру» комедияси) - итальян ва француз опералари таъсирида ёзилганди. Бора-бора махаллий (провинциал) сахна ёш Вагнернинг катталашиб кетган талабларига жавоб беролмай колади. Лекин, бунинижобий томони хам бор: дирижёрлик махоратини эгалади, опера санъатининг асосий воситаларини узлаштиради.
1839 Вагнер Парижга, яъни Европадаги бадиий маданият марказига йул олади. Парижда ёш мусикачи уз операларини сахнага куйиб ижтимоий ва моддий холатини тугирлаш, хатто машхур болиб кетиш умид килган. Лекин, Парижда Вагнер орзуларига эришолмади. Бунга огир моддий мухтожлик сабаб булди – у мода булган опера парчаларини аранжировка килиш, зерикарли, огир ва хаки кам туланадиган ишлар билан шугулланишга мажбур булади. Савдо битими ва коммерцияли чайковчилик шароитда санъатнинг эркин мавжуд булиши ва ривожланиши мумкин эмаслиги тугрисида Вагнернинг фикрлари кейинчаликда санъатнинг равнаки ва уни пул хукуматидан озод килиш учун инкилобий тунтарилиш кераклиги тугрисиа гояларга айланиб кетади.
Огир хаёт кечирганига карамай Вагнерниг ижодий ишлари жуда жадал (интенсив) ва шиддат билан утади. У турфа газета ва журналлар учун бир неча маколаларни ёзади, «Риенци» (1839)- «катта» француз операга ухшаган ва «Учар голландияли денгизчи» (1842)- лирик-романтик операсини, увертюра «Фауст» (1842), бирмунча романсларини яратади. Шу асарларида Вагнер анча юкори бадиий натижаларга эришган булади.
Париждан кунгли колган Вагнер 1842 йилда Германияга кайтади ва «Риенци» операсини Дрезден опера театрида сахналаштиради. Опера мувафакиятга эга булиб Вагнерга моддий билан рухан мамнуниятни ва машхурликни олиб келди. Вагнер Саксония кирол саройи капелмейстери унвонига мувафак булди.
«Учар голландияли денгизчи»ни эса халк совуклик билан кутиб олади (тушунмасликка учрайди). Чунки, уни олдига Вагнер янги ижодий вазифаларниқўйяди, яъни эски операнинг тугалланган номерлари (ария, дуэт, хор ва х.к.) алохида берилганлигини йук килиш ва уларни катта драматик куринишга (сцена) айлантириб юбориш, оркестрнинг драматургик ролини кучайтириш, лейтмотивлар системасини кенг куллашни киритади. Опера мусикасида худбинликка ва уз манфаатини кузлашга катъий норозилик эшитилади, уни иштирок этувчиларнинг кечинмаларини ифода килиш рустгуйлиги ажратиб туради. Опера халк-маиший ва фантастик куринишлар уйгунлашишиди: денгизчилар ва кизлар кувнок хорлари халкнинг оддий ва бегубор хаётини курсатади, бурон ва тулкинланаётган денгизни тасвирлайдиган суратларда, хаёлий кеманинг командасини куйлашларида кадимги романтик афсоналарнинг образлари вужудга келади. Бош кахрамонлар – Сента ва Голландияли денгизчининг севгисини лирик драмаси денгиз манзаралари – гох тулкинланаётган, гох тинч кенг океан, ёки норвегияли денгизчиларнинг турмуш манзараси фонида курсатилади. Халк афсонаси ва Гейне новелласи асосида ёзилган ушбу опера композитор ижодидаги романтик даврига якун ясайди ва Вагнер журъатли ижодкорлик (новаторлик) йулига кадам куйганлигини белгилайди.
Веймарда Ф.Лист, Вагнер эса Дрезденда уз бадиий режаларини амалга ошириш учун курашишарди. 1849-йилгача Вагнер гайрат ва собот билан опера мутаассибликка карши каттик курашни кузгатди. У театрнинг бадиий савиясини, шахарнинг симфоник маданиятини кутармокчи булди. Концертлар – мусика санъатининг энг зур симфоник асарларини дирижерлик килади, опера театр – энг яхши, мазмунли операларни сахнага куйяди, матбуот – бадиий ва сиёсий мазмундаги маколаларни ёзади. Уларда хукумат сиёсий тузимига карши чикиб, инкилобий харакати билан бирдамлигини билдиради. Вагнер факат ижтимоий тунтариш мусика санъатининг ахволини узгартириши мумкин деб уйлаган. Лекин, унинг инкилобийлиги романтик, бебош, хомхаёлий характерга эга эди.
40-чи йиллар Вагнернинг композитор истедодининг юксалиши даври эди. Шу йиллардаги опералари - «Тангейзер» (1845) ва «Лоэнгрин» (1850) (иккаласи ўрта аср герман ва романлар ривоятларига ёзилган) – кахромонона-романтик характерга эга булиб, Вагнернинг опера санъати сохасидаги ислохотини бошлаб беради. Композитор ташки самараларга ва мусика билан вокеа уртасида узилишга эга италиян ва француз «катта опера»га карши куйиладиган мусикий драмани яратишга интилган. Вагнер фикрича, опера мусикасини (композитор) ва либреттосини (драматург) муаллифи битта шахс булиши керак ва «Риенци» операсидан бушлаб, хамма опералари учун либреттони узи ёзади.
«Тангейзер» либреттосида Вагнер учта турли афсоналарни мохирона уйгунлаштирди. Асарнинг кахрамони – тарихий шахс, рицар-миннезингер Тангейзер. У куп мамлакатларни кезган, рим папага карши чиққан немис князларнинг курашида иштирок этган, аёл зотни, шароб, мухаббатни куйлаган ва уз гунохларидан пушаймон булиб утган. Бу чиройли афсона бутпарастлик мухаббат маъбудаси Венера салтанатида бир йил яшаган товба килувчи рицар тугрисида, багритош рим папаси ва уни кулидаги куриган хасса гулга кирган хакида хикоя килади.
Иккинчи ривоят, Германияда жуда хам оммабоп булган, - бу Вартбургдаги хофизларнинг мусобакаси хакида хикоя.
Учинчи афсонадаги аёл кахрамон операнинг бош аёл кахрамонини – Елизавета – образига асос булди. Бу хам тарихий шахс: Венгрия маликаси купол муомалали ва золим графнинг рафикаси булган. Малика эрини ва кайнонасини жабр-жафоларига ювошлик билан чидаб, улимидан сунг католик авлиёси деб элон килинган.
«Тангейзер» - бу типик романтик опера. Ушбу опера жанрига хос булган иккита зид оламлар бир бирига карши куйилиб курсатилган. Биттаси – фантастик, яъни хиссий хузур-халоват олами (Венеранинг ғорида), иккинчиси – реал, катъий ахлокли бурчнинг олами (хожилар образи оркали ифодаланган). Операда гунохни ювиш – худбинликни, манманликни енгиб чикиш - гоя хам таъкидланади.
Операнинг мусикаси тамоман ёрик, равшан, куркам, окими эркин, серхаракатли. Лирик драма учун тасвирли фонни хосил киладиган табият ва турмушнинг ёркин лавхалари катта ахамиятга эга. Тантанали юришлар, ракс манзаралар, катта хор ва ансамбллар опера микъёсини анча йириклаштирди.
Олдинги иккала операнинг ютуклари «Лоэнгрин»да синтез килинган. Операда Вагнер алохида номерларни енгиб, катта куринишлар – ансамбл, диалог, монологларни татбик этади. Операни симфониялаштириш принциплари чукурлашади, лейтмотивлар кенг ва хилма-хил кулланилади, уларнинг драматургик ахамияти оширилади. Лейтмотивлар нафакат бир бирига карама-карши куйилади, балки бир бирига ўзаро, таъсир хам килади. Оркестр мухим драматургик ахамиятни эгаллайди, унинг партияси махорат билан ишланган.
Опера «Лоэнгрин»– Вагнернинг биринчи мусикий драмаси. Унинг сюжети халк ривоятларидан олиниб, Вагнер томонидан эркин равишда талкин килинган,. Афсоналардан биричиси - бу ок куш кайикда келадиган рицар хакида ривоят. У ёш кизлар ёки бевалар хавф остида турган чогда пайдо булади. Рицар кизни душманларидан куткариб, унга уйланади. Улар бахтли яшашади. Аммо вакт келиб, рицарни олиб кетиш учун ок куш кайтиб келади ва нотаниш рицар яширин тарзда гойиб булади.
Яна битта ривоят мукаддас Граал саройи ва унинг Парсифал кироли тугрисида хикоя килади. Парсифаль кахрамонларни бирлаштириб, уларнинг биродарлигини бошкаради. Кахрамонлар эса уларга ёвузлик ва адолатсизлик билан курашиш учун ажойиб кучни ато киладиган сирли азиз нарсани куриклашади. Операда Вагнер нотаниш рицарни, яъни Лоэнгринни Парсифалнинг угли сифатида курсатади.
Бу опера Вагнернинг энг мукаммал ва яхлит асарларидан биридир. Унда кахрамонларнинг бой рухий дунёси, мураккаб кечинмалари туликлик билан ёритиб берилган. Операда Лоэнгрин, Эльза, халк образлари оркали гавдаланган хакикат, яхшилик кучлари ва Фридрих билан Ортруда ифодалайдиган ёвузлик кучларининг кескин, ашаддий тукнашуви жуда равшан килиб тасвирланган. Опера мусикаси нодир шоироналик, кутаринки рухлантирилган лиризми билан ажралиб туради.


Вагнернинг опера эстетикасини асосий низомлари: афсонавий-мифологик вокеалар мусикий драманинг шеърий асосидир; ария ва дуэтларни урнига бир бирига бевосита уланиб кетадиган катта драматик сахналар келади; ариялар ва дуэтларнинг урнини монологлар ва диалоглар эгаллайди; оркестр партияси ривожланиб, операни симфониялаштиради; лейтмотивлар (иштирок этувчи шахсларни, табият ходисалари, нарсалар, одамий хиссиётларни ва х.к. таърифлайдиган мотивлар) мусикий драматургиясининг марказий элементи булиб, бир бири билан алмашишиб, узгариб, бир вактда уйгунлашиб, Вагнернинг «чексиз куй»ини вужудга келтиради.

1849 йилда Дрездендаги козголон тор-мор булгандан кейин Вагнер мамлакатни тарк этишга мажбур булади (Швейцарияга кучиб кетади, 1849 - 1858). Эммиграциянинг биринчи йилларида Вагнер адабий асарларини ёзади: «Санъат ва инкилоб» (1849), «Опера ва драма» (1851), «Келажакнинг бадиий асари» (1850). Уларнинг асосий фикри – шеърият билан мусиканинг синтези, оркестрнинг бошкарувчи роли, афсонавий сюжет.


Композиторнинг санъат хакидаги фикрларидан учтаси ажралиб турибди: санъат – халкни ахлокий тарбиялашда ва жамиятни ижтимоий ижтимоий кайта тузишда мухим воситадир; санъатнинг максади – хашаматли гояларни гавдалантиришдир; ушбу гояларни гавдалантириш воситаси сифатда санъатларнинг синтезидир.
Шу даврда Вагнернинг сиёсий, фалсафий, инкилобий карашлари узгариб, аксилхаракатнинг ва Шопенгауэрнинг писсимистик фалсафасига уз урнини бушатиб беради. «Тристан ва Изольда» (1859) оперси мазкур фалсафани таъсирида ёзилган. Бу асар композиторнинг ижодидаги янги даври бошланганлигини белгилайди. Унинг мусикий тили шиддатлирок, ичда жушкинли, гармоник ва тембр жихатидан махоратлирок булиб кетаяпти. Вагнер шу операсида «чексиз оҳанг»нинг принципини, яъни гармоник эллипсислар, модуляциялар, хроматизм, альтерация, цезурасизликни кенг қўллайди.
Урта аср рицар романи операнинг шеърий негизи килиб олинди. Бу - мухаббат фожияси, факат улим оркали осойишталикка эришиш мумкин деган фикр операда мусика воситалари (улар купрок оркестр партиясида курсатилган) ёрдамида ифодаланади. Бу опера бошка хамма нарсани унутишга олиб борувчи кучли хис-туйғу хакида узига хос улкан вокал-симфоник поэмадир. Мусика севги туйгусининг хилма-хиллигини – азоб чекиш, интизор булиш, умидсизлик, алам, улимликка етиш иштиёки, умидворлик, шодлик, ёругланишни билдиради. Мусика алохида лавхаларга булинмай тухтовсиз окимга ухшаб кечади. Сахнали харакатлар жуда кам – бутун эътибор кахрамонларнинг кечинмаларига каратилган. «Тристан» опера купрок вокал-симфоник поэмага ухшаб кетади.
1859- йилдан бошлаб Европа мамлакатларида концертларни уюштириб, дирижёр сифатида машхур булиб кетади. Уз замонанинг энг зур дирижёрларидан бири, Вагнер Лондон, Париж, Вена, Россия, Германия шахарларида булиб утган концерларига уз асарларидан парчаларни албатта киритар эди.
1861 йилда Вагнер амнистия килиниб, юртига кайтади. Концертлар оркали Вагнер моддий холатини хам яхшиламокчи эди. Лекин, концертлардан тушган маблаглар узокка етмас эди. Уни хаёлига уз-узини улдириш фикрлар кела бошлайди. 1864 йилда композиторнинг такдири бирдан узгариб кетди. Бавария кироли Людвиг II уни Мюнхенга таклиф этади ва унга сахий моддий ёрдам беради. Вагнер уз ижодий режаларини амалга ошириш бошлайди. 1865 йилда «Тристан ва Изолда» операси Мюнхен театрида сахналаштирилди (дирижёр Ганс Бюлов – Листнинг укувчиси). Бавария кироли билан дустлиги туфайли Вагнернинг аксилхаракатли, монархия хокимиятига мувофик маслаклари ривожланиб, янада мустахкамланди.
1866-1872 йиллари Вагнер яна Швейцарияда яшайди. Бу йиллар шиддатли мехнатнинг ва хамманинг хурматига сазовор булишини йиллардир. Композиторнинг яна бир неча назарий ишлари дунёга келади, жумладан «Дирижёрлик килиш тугрисида» (1869), «Бетховен» (1870), узининг таржимаи холи (1870).
1867 йили опера «Нюрнберг мейстерзингерлари» ёзилади. Бу опера Вагнернинг яна бир ютугидир. Опера сунги опералар дойирасидан ажралиб туради – ёруг оптимизм, очик кун, куёшли хурсандчилик, хаётнинг тантанаси, XVI асрдаги шахар ахолининг турмушидан олинган вокеа (афсона эмас, бу тарихий вокеа). Операда ахамиятли уринни жушкин, гайратга, тасвирли маънодорликка туйинган хор лавхалари эгаллайди. Бошка асарларига кура, бу операда Вагнер халк-кушиклардан кенг фойдаланган: улар кахрамонларни таърифлаб беришда бошкарувчи ролни бажарган. Жанри буйича бу опера «мусикий драма»дан фарк килади. Вагнер уни хажвий опера деб фикрлаган, лекин бу асари хам фалсафий мулохазалар билан юкланган.
Вагнернинг опера сохасидаги ислохот фаолияти унинг улугвор ижоди – «Нибелунглар узуги» тетралогиясида уз нихоясига етди. Бу нибелунглар хакида германия-скандинавия афсонаси асосида ёзилган туртта мусикий драма – «Рейн олтини» (1869), «Валкирия» (1870), «Зигфрид» (1876) ва «Худоларнинг заволи» (1876) дан иборат опера циклидир. Тетралогияни устидан Вагнер 20 йилдан купрок ишлаган.
«Рейн олтини» - бу худоларни ва одамларни босган лаънат хакида хикоят. Рейн дарёнинг олтин хазинсидан ясалган узук ва темир калпок (шлем) кимсани кулига кирса, у дунё хукумдорига айланиб колади ва сон-саноксиз бойликка эга булади. Лекин, олтинни кулга киритиш учун мухаббат туйгусидан воз кечиш керак. Бу ерда олтин учун Валгала ахолиси - худолар (Вотан – бош худо) ва ер остида яшайдиган пакана-нибелунглар уртасидаги кураши курсатилган. Пакана-нибелунг Альберих узукдан махрум булган чогда уни, яъни узукни лаънатлайди: кимки узукка эга булса, у албатта дунёдан куз юмади.
«Рейн олтини» операсини жанри – эртак-достонона опера. Унинг мазмуни аста-секин ёзилади, ташки ходиса ва харакати кам. Операга янги тасвирли воситалар, эртак-мифологик мазмун узига хос талкин этилиши хос.
«Валкирия» - тетралогиянинг бош кахрамони Зигфридни ота-онаси, яъни Зигмунд ва Зиглинда эгизак акя-сингилни драмаси тугрисида хикоят. Бир вактларда бош худо Вотан одамлар орасида дунёда тинчлик ва адолатни кайта тиклай оладиган, олтиннинг лаънатидан озод кахрамонни кидириб, оддий ер аёлига уйланди, ва ундан эгизак угил-кизни – Зигмунд ва Зиглиндани курди. Оиланинг душманлари, ота ва угил уйида йуклигида, аёлни улдириб, кизни олиб кетишади. Вотан углини узи кидирган кахрамон килиб тарбиялайди ва унга енгилмас килични – Нотунг - беради. Болаликда ажралган акя-сингил вояга етганда тасодифан учрашиб колиб, бир бирини севиб колади. Уларнинг севги меваси – Зигфрид. Бирок, Зигмунд Зиглинданинг эри Хундинг кулидан улади. Хундинга узи Вотан ёрдам беришга мажбурланди, чунки унинг хотини Фрика – оилани асрайдиган маъбуда буни талаб килади. Зигмундга ёрдам бермокчи булган Брунгилда – Вотаннинг такдирни маъбудаси Эрдадан курган кизи, олов билан уралган тогда уйкуга хукм килинади. Уни факат довюрак кахрамон уйгота олади.
«Валкирия» - лирик-драматик опера (психологик драма). Унинг мусикаси улкан драматик кучга эга, кахрамонавий ва шеърий лирика, фалсафий мулохазалар ва табиятнинг табиий кудрати гавдаланган, кескин ихтилофли драматик тукнашувлар тасвирланган.
«Зигфрид» операда кахрамоннинг ёшлигидаги ходисалар хакида айтилади. Опера жанри – достонона (эпик) опера. Асардаги ходисалар секин, равон равишда ёзилади. Унда охиста диалоглар, сермулохаза сухбатларнинг куплиги ва харакатларнинг камлиги туфайли ёруг осойишта кайфият хукумронлик килади. Куркув ва иккиланиш нималигини билмайдиган, кахрамонона ишларга тайёр, жасур ва ёш болага хос ишонувчан Зигфридни таърифлашда мухим ролни кушик уйнайди, табият манзаралари – сирли шивирлашув, хаяжонли овозлар ва кушларнинг сайрашлар билан туйинган урмоннинг романтикаси тасвирида эса оркестрнинг ахамияти жуда катта.
Зигфрид тугилгандан кейин унинг онаси оламдан утади. Узи зигфрид пакана Миме кулида усиб вояга етади. Зигмунд отасининг киличи – Нотунгдан йигит узига янги килични ясайди. Миме, олтин учун уз акясини улдирган ва ундан сунг аждархога айланиб колган полвон Фафнерни улдириш ва олтинга эгалик килиш максади билан Зигфридни мард одам, довюрак кахрамон килиб катта килади. Пакананинг режасида – олтинни кулга киритгандан кейин Зигфридни хам улдириш эди. Лекин, Зигфрид улдирилган аждархонинг бир томчи конидан тасодифан татиб куйгандан сунг, у кишилар фикрларини, жониворлар тилини тушуна бошлади. Пакананинг ёвуз фикрини пайкаб, кахрамон уни улдиради. Куш сайрашидан йигит сирли уйкуга ботган валькирия Брунгильда тугрисида эшитиб, кизни ёнига боради. Зигфрид Вотан уни огохлантирган хавф-хатарлардан куркмай кизни буса билан уйготиб, унга олтин узукни совга килади.

Вагнер Ф.Листнинг кизига уйланади.


1872-74 й Байрёйтда Вагнернинг опера театри биноси курилди. Шу театрда тарихда биринчи бўлиб оркестр сахнадан пастроқ чукур жойда жойлашди. Театр сахнасида факат Вагнернинг опералари куйилар эди. Вагнер театрига бой ва машхур одамларгина ташриф буюрар эдилар, бу театрга бориш «мода» эди. (ёш Вагнер бепулли театрларни яратиш керак деган эди-ку?). Байрёйт театри очилишида - 1876- й. композиторнинг энг севимли, улугвор турт кисмли «Нибелунглар узуги» операсини премьераси булиб утган.
Вагнернинг христиан динга берилиб кетиши унинг сўнгги асари драма-мистерия жанрдаги «Парсифаль» операси (1882) далолат беради. Бу ижоди операнинг барча мусикий афзалликларига қарамай бадиий жихатдан ахамиятини анча пасайтирди. Ижтимоий мазмуни бўйича бу опера Вагнернинг аксилинқилобий-мистик қарашларини акс этади.
Вагнер 1883- й. Венецияда оламдан утади.


Download 68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish