Валютариски деганда, ташқи иқтисодий фаолиятда турли валюта операциялар ўтказиш жараёнида айирбошлаш курсларининг ўзгариши натижасида нисбатан зарар кўриш ёки юқори фойда олиш эҳтимоли тушунилади. Валюта риски кўлами валютани сотиб олиш қобилиятининг пасайтириши (кўтарилиши) даражасига боғлиқ.
Агар экспорёр шартномаларни тўлов валютаси курси тушгунга қадар имзоласа, у курс натижасида зарар кўриши мумкин. У ҳолда, тушум маблағи миллий валютага ўгирилганда илгари кўзда тутилгандан кам бўлиб чиқади. Импортёр эса, валюта курси ошганда зарар кўради, Чунки мазкур валюта хариди учун кўпроқ валюта маблағи керак бўлади.
Валютарискиникелтирибчиқарувчиомиллар.
Миллий молия бозорида фаолият юритилганда рискни башорат қилиш мумкин ҳисобланса, ҳудудий ва халқаро молия бозорларида башорат қилиш жуда қийин. Валюта курсининг ўзгаришига қўйидаги омиллар таъсир кўрсатиши мумкин:
Фоиз ставкаларининг ўзгариши.
Жорий савдо балансининг ҳолати.
Инфляция даражаси.
Иқтисодий ва сиёсий шароитлар.
Давлатнинг иқтисодиётга аралашуви.
Валюта рискини 3 категорияга ажратиш мумкин:
Трансляцион риск – бу ҳисоб амалиёти бўлиб, унда фирма ёки банкнинг хорижий валютадаги активлари ва мажбуриятлари миллий валютага ўтказилаётганда айирбошлаш курс ўзгарганлиги натижасида ўзгариши содир бўлади. Агар миллий валютада ифодаланган хорижий валюта қимматлашса, у ҳолда фирма ёки банкнинг хорижий активлари, мажбуриятлари ва мулкий қиймати ҳам миллий валютага нисбатан ошади. Агарда хорижий валюта айирбошлаш курси қадрсизланса, тескари ҳодиса юз беради.
Трансакцион риски ҳам валюта риски ҳисобланиб, у хорижий валютада аниқланган тушум ва тўловлар бўйича ҳисоб рақамларга тегишли бўлади. Агар транзаксион кўриниш тегишли хеджирлаш чора-тадбирлари орқали бартараф этилмаса, айирбошлаш курси, фирма даромадига миллий валютадаги тушумига ва тўловлар қиймати ўзгаришига таъсир кўрсатади. Барқарорлик сиёсатини кўрсатиш мақсадида тижорат банклари ўз вақтида мижозлардан транзаксион харажатлар ўзгариш эҳтимолини бутунлай хеджтрлашларини маслаҳат беришлари ва талаб қилишлари лозим.
Шундай қилиб, банк минежментининг валюта савдоси борасидаги энг самарали сиёсати қўйидагилардан иборат:
а) мижозлар томонидан ташкиллаштирилган тижорат трансакциялар учун валюта битимларини чеклаш;
б) валюта кассалар учун овернайт операцияларига қатъий лимитлар ўрнатиш ва фақат корпоратив мижозлар томонидан мунтазам талаб қилинадиган асосий конвертирланувчи валюталар учун лимитларни чеклаш;
в) валюта савдосига фаол иштирок этадиган корпоратив ва банк мижозлар учун кундузги иш кунида валюта айирбошлаш ва овернайт учун лимитлар ўрнатиш ва мазкур мижозлар активлигининг доимо мониторингини амалга ошириш.
Иқтисодий риск - мазкур тур валюта рискининг энг муҳим тури бўлиб, у умуммиллий фирма учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодий риск айирбошлаш курсининг фирма активлари қийматига узоқ муддатли таъсирини билдиради.
Шундай қилиб, валюта операцияларидан зарар кўриш хавф-хатарини пасайтириш учун алоҳида операциялар бўйича алоҳида валюта рискини назорат қилиш усулидан фойдаланадилар. Банклар хорижий валютадаги актив ва
мажбуриятларнинг ҳажми ва муддатларига лимитлар қўйиш ва ҳар бир алоҳида валюта бўйича лимитларни мунтазам кузатиш ва мониторинг қилиш орқали стабил сиёсат ишлаб чиқишлари лозим. Муолажалар ва лимитлар банк кредит сиёсати билан аниқланилиши лозим.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда валюта бозорини эркинлаштириш бўйича бир қатор тадбирлар амалга ошириляпти. Бу тадбирлар валюта операциялари кўламини кенгайтириб уларни жаҳон амалиётига мувофиқлаштиришга ёрдам беради. Шу мақсадда манфаатдор органлар халқаро валюта бозорининг фаолият механизмини чуқур ўрганишлари лозим.
Замонавий шароитда валюта рискини назорат қилиш воситаларини тўғри қўллаш жуда муҳим, чунки акс ҳолда, валюта тебранишлари давлат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатади.