Республикаси олий ва



Download 2,52 Mb.
bet2/160
Sana17.07.2022
Hajmi2,52 Mb.
#810842
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   160

МУНДАРИЖА





Кириш

3

I

МАЪРУЗА МАТНИ

4

1.1

Молиявий рискларнинг иқтисодий моҳияти ва уни бошқаришнинг зарурлиги

4

1.2

Риск тушунчаси ва унинг турлари

14

1.3

Риск-менежмент тушунчаси ва унинг моҳияти

27

1.4

Молиявий рискларни баҳолаш усуллари

33

1.5

Риск қиймати (VаR) методологияси

42

1.6

Блек-Шоулз ва Марковиц моделлари

53

1.7

Молия институтлари билан боғлиқ рискларни бошқариш

64

1.8

Фонд бозори рискларни бошқариш

76

1.9

Банклар ва уларни мувофиқлаштирувчилар билан боғлиқ рисклар

88

1.10

Кредит рискларини бошқариш

101

1.11

Валюта рискларини бошқариш

122

1.12

Фоиз рискларини бошқариш

133

1.13

Инфляция рискларини бошқариш

146

1.14

Бозор рискларини бошқариш

158

1.15

Операцион рискларни бошқариш

172

1.16

Бизнес рискларини бошқариш

184

1.17

Молиявий рискларни пасайтириш усуллари

195

1.18

Корхоналар молиявий рискларини бошқариш

206

II

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ УЧУН ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛЛАР

223

2.1

Молиявий рискларнинг иқтисодий моҳияти ва уни бошқаришнинг зарурлиги

223

2.2

Риск тушунчаси ва унинг турлари

228

2.3

Риск-менежмент тушунчаси ва унинг моҳияти

236

2.4

Молиявий рискларни баҳолаш усуллари

241

2.5

Риск қиймати (VаR) методологияси

243

2.6

Блек-Шоулз ва Марковиц моделлари

245

2.7

Молия институтлари билан боғлиқ рискларни бошқариш

250

2.8

Фонд бозори рискларни бошқариш

255

2.9

Банклар ва уларни мувофиқлаштирувчилар билан боғлиқ рисклар

261

2.10

Кредит рискларини бошқариш

267

2.11

Валюта рискларини бошқариш

274

2.12

Фоиз рискларини бошқариш

278

2.13

Инфляция рискларини бошқариш

282

2.14

Бозор рискларини бошқариш

288

2.15

Операцион рискларни бошқариш

292

2.16

Бизнес рискларини бошқариш

302

2.17

Молиявий рискларни пасайтириш усуллари

308

2.18

Корхоналар молиявий рискларини бошқариш

320

III

МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАШҒУЛОТЛАРИ

324

3.1

Молиявий рискларнинг иқтисодий моҳияти ва уни бошқаришнинг зарурлиги

324

3.2

Риск тушунчаси ва унинг турлари

326

3.3

Риск-менежмент тушунчаси ва унинг моҳияти

327

3.4

Молиявий рискларни баҳолаш усуллари

328

3.5

Риск қиймати (VаR) методологияси

330

3.6

Блек-Шоулз ва Марковиц моделлари

332

3.7

Молия институтлари билан боғлиқ рискларни бошқариш

334

3.8

Фонд бозори рискларни бошқариш

337

3.9

Банклар ва уларни мувофиқлаштирувчилар билан боғлиқ рисклар

339

3.10

Кредит рискларини бошқариш

342

3.11

Валюта рискларини бошқариш

345

3.12

Фоиз рискларини бошқариш

347

3.13

Инфляция рискларини бошқариш

352

3.14

Бозор рискларини бошқариш

354

3.15

Операцион рискларни бошқариш

357

3.16

Бизнес рискларини бошқариш

360

3.17

Молиявий рискларни пасайтириш усуллари

364

3.18

Корхоналар молиявий рискларини бошқариш

367

IV

ГЛОССАРИЙ

371

V

ИЛОВАЛАР

374




Фан дастури

374




Ишчи фан дастури

386




Тест топшириқлари

408




ЎУМ нинг элеcтрон варианти




КИРИШ
Бугунни кунда таълим инсон фаолиятининг барча соҳаларига янги технологияларни жорий этиш, рақобатбардошлиликни ошириш, турмуш даражасини кўтаришнинг муҳим шартига айланиб бормоқда. Олий таълимнинг ижтимоий масъулияти кўп жиҳатдан ҳар бир инсоннинг тез ўзгарувчан меҳнат бозорида харидоргир бўлиб қолиши, ривожланиб бораётган инновацион иқтисодиётда тўлақонли иштирок этиши ва шу йўл билан ўз фаровонлигини ҳамда умуман жамият фаровонлигини таъминлаш имконини берадиган малакавий ва ижтимоий кўникмалар олишидан иборатдир. Кўпгина мамлакатларда олий мактабнинг ошиб бораётган ролини ҳисобга олган ҳолда уни ривожлантириш стратегияси миллий стратегия устуворликлари билан белгиланади ва у олий таълим сифатини ошириш ҳамда уни олиш имкониятини кенгайтиришга йўналтирилгандир.
Фанининг мақсади - келгусида юқори малакали иқтисодчи- мутахассислар бўлиб етишадиган талабалар учун молиявий рискларни бошқариш юзасидан назарий билимлар бериш, ривожланган давлат илғор тажрибасидан келиб чиқиб молиявий рискларни бошқариш бўйича амалий кўникмалар ҳосил қилишдан иборат.
“Молиявий рискларни бошқариш” фани ҳар қандай хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти ва уларнинг молиявий операциялари бевосита турли рисклар билан боғлиқдир. Давлат, корхона ва ташкилотлар, тижорат банклари бир - бирлари билан иқтисодий алоқалар ўрнатиш вақтида вужудга келадиган рисклар даражаси муҳим рол ўйнайди. Шу сабабли хўжалик юритувчи субъектлар бирон бир субект билан иқтисодий алоқа ўрнатишдан олдин энг аввало бу субъект фаолиятидаги рискли ҳолатларни ўрганишга интилади. “Молиявий рискларни бошқариш” фанини чуқур ўрганиш хўжалик юритувчи субъектларнинг замонавий корпоратив бошқарувини ташкил этиш билан бир қаторда уларнинг фаолиятида вужудга келадиган рискларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва тўғри қарорлар қабул қилишда муҳим рол ўйнайди.

  1. МАЪРУЗА МАТНИ

1-МАВЗУ: МОЛИЯВИЙ РИСКЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ ВА УНИ БОШҚАРИШНИНГ ЗАРУРЛИГИ
РЕЖА:

  1. “Молиявий рискларни бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари.

  2. Молиявий рискларнинг моҳияти.

  3. Иқтисодиётни трансформациялашуви шароитида молиявий рискларни ўрганиш зарурати.

Таянч сўз ва иборалар:


  • Риск;

  • Молиявий риск;

  • Бозор риски;

  • Кредит риски;

  • Валюта риски;

  • Ликвидлилик риски;

  • Диверсификация;

  • Конрагент;
  1. “Молиявий рискларни бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари.


Кейинги йилларда рисклар тадқиқ этилган қатор илмий ишларда уларни минималлаштиришни амалга ошириш борасида маълум натижаларга эришиш таъкидлансада, мазкур жабҳада ҳамон ўз ечимини кутаётган қатор муаммолар мавжудлигини алоҳида қайд этиш лозим. Хусусан, бу жараёнда рискларнинг моҳияти, уларнинг юзага келиш сабаблари ва ўзаро боқлиқлиги, шунингдек, оқибатларини камайтиришга қаратилган фаолият, яъни риск- менежмент имкониятларинитадқиқ этиш иқтисодий фанларнинг долзарб мавзуларидан бири ҳисобланишиниқайд этиш ўринлидир.
“Молиявий рискларни бошқариш” фанининг предмети иқтисодиётнинг турли соҳаларининг молиявий фаолиятида рискларни таҳлил қилиш,
баҳолаш, пасайтириш ва самарали бошқариш билан боғлиқ бўлган молиявий-иқтисодий муносабатлар ташкил қилади.



Келгусида юқори малакали иқтисодчи-мутаҳассислар бўлиб етишадиган талабалар учун молиявий рискларини бошқариш юзасидан назарий-амалий билимларини ошириш, уларни таҳлил қилиш, баҳолаш ва самарали бошқариш юзасидан билим, малака ва кўникма ҳосил қилишдан иборат




“Молиявий рискларини бошқариш” фанининг вазифалари:


  • Молиявий рискларнинг моҳиятини;

  • Риск-менежмент ва унинг моҳиятини;

  • Молия бозори рисклари: турлари ва табиатини;

  • Фонд бозори рискларни бошқаришни;

  • Банк рискларини;

  • Кредит рискларини бошқаришни;

  • Валюта рискларини бошқаришни;

  • Фоиз рискларини бошқаришни;

  • Инфляция рискларини бошқаришни;

  • Инвестиция рискларини бошқаришни;

Молиявий рискларни пасайтириш усулларини ўргатишдан иборат.
  1. Молиявий рискларнинг моҳияти.


Рискларни ўрганиш жараёнида, бир томондан, риск-менежменти имкониятлари бирмунча орттириб кўрсатилиши молиявий рисклар назарияси яратилишигабўлган талабни оширган бўлса, бошқа томондан, шу кунга қадар
«молиявий риск»тушунчасининг моҳияти тўлалигича очиб берилмаганлиги, бу йўналишда тадқиқотлар олиб борилиши кераклигини таъкидлаш лозим.
Молиявий риск тушунчасига берилган турли талқинларга асосланиб ва тадқиқотчиларнинг назарий қарашларига мувофиқ рискларни қуйидаги3 гуруҳ кесимида туркумлаш мумкин (чизма):

Молиявий рисклар гуруҳланиши





  • биринчи гуруҳ риски. Тадқиқотчиларнинг талқинига кўра, риск кенг маънода номаълум воқелик бўлиб, унинг юз бериши оқибатида фаолиятга ижобийёки салбий таъсир етказилиши мумкин;

  • иккинчи гуруҳ риски. Олимларнинг қарашларига кўра, риск фаолият сифатида ютуқли натижага эришиш мақсадида амалга оширилган саъй- ҳаракат ҳисобланади;

  • учинчи гуруҳ риски. Тадқиқотчилар бу рискни муқобил вариантлардан бирини танлаш жараёнида ютуққа эришиш ёки хатога йўл қўйиш эҳтимоли сифатида талқин этишади.

Бундай қарашлар доирасидаги тадқиқотлар салмоқли бўлиб, муаллифларнингасосий қисми молиявий риск - бу молиявий инструментларга эгалик билан боқлиқ, шунингдек, молия институтлари актив ва пассивларининг параметрлари ўзаромос эмаслиги оқибатида йўқотиш(зарар кўриш) эҳтимоли эканлигини таъкидлашади. Кейинги вақтда тадқиқотчилар «эҳтимол» тушунчасининг ўрнига «имконият» сўзини кўпроққўлланилаётганлигини маъқуллаб бўлмайди.
Рискнинг моҳияти фойда олиш ёки зарар кўриш, мол-мулкни йўқотиш, жойлаштирилган инвестициядан олинадиган даромаднинг кутилганидан фарқланишикаби эҳтимол бўлган натижаларга асосланади. Хусусан, молия
соҳасида риск нисбатан кенг талқинда тушунилади. Шу боис риск нафақат
даромадни қўлдан чиқариш, унинг кутилганидан пастлиги, яъни салбий натижа, балки фойданинг кутилганидан юқорилиги, яъни ижобий кўрсаткич сифатида ҳам намоён бўлишимумкин.
Юқоридаги мулоҳазаларга асосланиб, молиявий рискларининг асосий белгиларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • мазкур рисклар ноаниқлик ҳолатида юзага келади ва уларнинг асосий мезони эҳтимолликка асосланади;

  • рискнинг пировард натижаси (оқибати) мол-мулкни йўқотиш, фойданиқўлдан чиқариш ҳисобланиши молия институтлари фаолияти бевосита риск қамровида кечишини англатади.




Юқорида келтирилган белгиларга асосланиб, қайд этиш лозимки, молия институтлари рисклари эҳтимоликка кўра, асосий фаолиятидан кутилган даражадагифойдага эриша олмаслик ёхуд уни йўқотиш ҳисобланади. Бу ўринда таъкидлашлозимки, молиявий рискларни таснифлашга бўлган ёндашувлар хилма-хилдир.


Умуман олганда, молиявий рисклар ўзига хос тузилмага эга. Улар бозор риски,ликвидлик риски, фоиз риски, кредит риски ва валюта рисклари
кабилардан иборатлиги қайд этган тасниф бирмунча илмий асосланган ҳисобланади (чизма).

Download 2,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish