Республикаси олий ва



Download 2,52 Mb.
bet46/160
Sana17.07.2022
Hajmi2,52 Mb.
#810842
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   160

Назорат учун саволлар:


  1. Кредит рисклари ва унинг моҳияти?

  2. Кредит рискларининг юзага келиш сабаблари?

  3. Кредит рискларини бошқариш масалалари?

  4. Кредит рискларини камайтириш усуллари?

  5. Гаров таъминоти ва унинг рискка таъсири?

  6. Кредит рискини аниқлаш коэффиценти?

    1. МАВЗУ:ВАЛЮТА РИСКЛАРИНИ БОШҚАРИШ РЕЖА:

  1. Валюта рискларининг мазмуни ва унинг келиб чиқиш сабаблари.

  2. Валюта рискини келтириб чиқарувчи омиллар.

  3. Валюта рискларини баҳолаш ва бошқариш усуллари.

Таянч сўз ва иборалар:


    • Валюта риски;

    • Трансляцион риск;

    • Трансакцион риски;

    • Фючерс;

    • Опцион;

    • Своп шартномалари;

    • Форвард операциялари;


  1. Валюта рискларининг мазмуни ва унинг келиб чиқиш сабаблари.

Халқаро иқтисодий муносабатларда товар ва хизматларнинг алмашинувида уларнинг аниқ бир эквивалент қийматларини аниқлаш баъзи қийинчиликлар туғдиради. Халқаро савдо ва тўлов муносабатланри ҳар доим валюта ҳаракати билан боғланган ва шу боис халқаро иқтисодий алоқаларнинг ҳар қайси субъекти учун ҳисоб-китоблар учун чет эл валютасида амалга оширилади. Натижада, турли хил иқтисодий омиллар таъсирида халқаро шартнома амалга оширилгунга қадар бўлган давр мобайнида битим имзоланган валюта курси бошқа валюта курсига нисбатан тушиб кетиши мумкин ва бу шартнома иштирокчиларидан бирининг фаолиятида тўғридан-тўғри ёки эгри моддий йўқотишлар бўлишига олиб келиши мумкин. 70- йилларнинг бошида сузиб юрувчи валюта курси режимига ўтилиши халқаро иқтисодий муносабатлар учун жиддий қийинчиликлар туғдирди.
Валюта риски деганда кенг маънода валюта курсларининг тебраниши оқибатида халқаро иқтисодий алоқалар иштирокчиларининг халқаро иқтисодий алоқалари ва хўжалик фаолияти натижаларининг ўзгарищ имкониятлари тушунилади. Валюта рискига халқаро иқтисодий операцияларнинг барча
субъектлари дуч келишади. Буларга давлат, банклар, савдо ва саноат коипаниялари, бошқа юридик ва жисмоний шахсларни мисол қилиш мумкин.
Валюта курсларини беқарор ўсиши халқаро меҳнат тақсимотининг бузилишига сабаб бўлади, товар ва хизматларнинг эквивалент кийматларда алмашинувини қийинлаштиради, халқаро савдо ҳажми ва уни баланслаштиришга салбий таъсир кўрсатади. Валюта курсларининг нобарқарорлиги экспортёр ва импортёрларнинг чет элдан маҳсулот сотиб олиш ва чет элга маҳсулот сотиш ҳажмларини қисқартиришларига сабаб бўлади. Чунки улар келгусида валюта курслари қандай ўзгаришларини аниқ билишмайди. Масалан, импортёр валюта рискларига йўлиқишдан хавфсираб товарни чет элдан сотиб олишдан кўра ўз мамлакатидан сотиб олишни афзал кўради.
Валюта рискларига халқаро савдо операцияларида экспортёр ҳам, импортёр ҳам тўқнаш келади. Агар шартнома импортёр мамлакат валютасида ёки учинчи бир мамлакат валютасида тузилган бўлса ва товар пули маълум муддатдан кейин тўланиши расмийлаштирилган бўлса, экспортёр валюта рискига йўлиқади. Шартномада кўрсатилган валюта курси экспортёрнинг миллий валюта курсига нисбатан тушиб кетганда экспортёр зарар кўриши мумкин. Чунки у миллий валютасида ҳисоблаб қўйган суммани олмайди ва режалаштирилган фойдага ҳам эга бўлмайди.
Импортёр учун валюта риски қўйидаги пайтда намоён бўлади: яъни агар у баҳоси чет эл валютасида фиксатсияланган товарни сотиб олаётган пайтда чет эл валютасининг курси миллий валюта курсига нисбатан ошиб кетса. Бунда импортёр шартнома имзоланган вақтдагига қараганда ўз миллий валютасида кўпроқ сумма тўлашга мажбур бўлади.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, шартнома тузилган вақт билан унинг бажарилиши ўртасидаги муддат қанчалик узоқлашиб борар экан, валюта хавф- хатари ҳам шунга пропорсионал равишда ортиб боради.
Валюта рискларининг юзага чиқиши шакли сифатида шартнома иштирокчиси битим имзоланаётган вақтда олишни ёки тўлашни режалаштирган сумма билан келиб тушган ёки тўланган сумма орасидаги фарқни ҳисоблашимиз мумкин.
Бозор иқтисодиёти корхона, жамоа бирлашмалари, кооперативлар, банклар ва фуқаролар ташқи иқтисодий фаолиятини амалга оширишлари валюта хўжалик
мустақиллиги учун кенг имкониятлар яратиб беради. Лекин, сир эмас, жаҳон капитал бозорида фаолият юритиш хав-фхатар билан боғлиқ бўлади. Кўпинча рискдан бутунлай қутулиб бўлмайди, балки унинг даражаси пасайтирилади. Валюта рискини пасайтиришда банкларнинг ўрни муҳим. Банк тизимини эркинлаштириш ва корпоратив банклар фаолиятини универсаллаштириш шароитида банк рискини баҳолаш ва назорат қилиш ғоятда муҳим аҳамиятга эга.
Валюта риски валюта бозорларида операциялар бажариш, банк операциялари бозорининг байналминаллашуви транс миллий корхоналар ташкил этилиши билан боғлиқ.

Download 2,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish