Слоссон тести. Катта ёшлилар ҳамда болаларнинг ақлий қобилиятини ўлчашга хизмат қилади. Берилаётган барча тестларга жавоблар оғзаки тарзда олинади. Кичик ёшли болаларга берилаётган топшириқларнинг
9 Drapeau Patti. Uchqun talabalar ijodiyoti (innovatsiyalarni targ'ib qilishning amaliy usullari fikrlash va muammo soving). - Iskandariya - Virjiniya, AQSH: ASCD, 2014 yil.
айримлари болалар томонидан айрим ҳаракатлар (масалан, қоғоз, қалам ёки ручкалардан фойдаланиш)нинг бажарилишига оиддир. Тест ақлий қобилият даражасининг ўрганилаётган сифатларга нисбати тарзида аниқланади. Бу ўринда юқори натижа 120 ва ундан ортиқ кўрсаткич саналади.
Векслеров шкаласи10. Векслеров шкаласи (“PPSI” тести) ақлий қобилиятни аниқлашга имкон берувчи индивидуал тест ҳисобланади. У икки қисмдан иборат:
og'zaki shkala (ma'lum materialni o'zlashtirish, uning mazmunini tushunish, arifmetik topshiriqlarni bajarish, o'xshashliklarni topish, so'z boyligini ko'rsatish kabi besh ko'rsatkich bo'yicha baholanadi);
harakat shkalasi (kublardan tuzilmalar yaratish, labirintlarni topish, chizish (rasmlar) bajarish, tavsiya etilgan kodlar (tasvirlar) mohiyatini ochib berish. (“Hayvonlar uylari” mavzusida) beshta ko‘rsatkich bo‘yicha baholanadi.
Торренс (I) тести11. Торренс (I) тести ёзма шаклда бўлиб, тафаккурнинг қуйидаги сифатларини аниқлашга ёрдам беради:
тезкорлик;
аниқлик;
тасаввурнинг бойлиги ва ўзига хослиги.
Тест нотўғри шаклда ёритилган сурат (картина)ни тўғри шаклда ифода этишга асосланади. Бунда боладан жуда ёрқин рангларда нотўғри тасвирланган картинани алоҳида қоғозга тўғри шаклда қайта тасвирлай олиш талаб этилади.
Торренс (II) тести12. Торренс (II) тести оғзаки шаклдаги тест бўлиб, болалар ва катталарнинг ижодий қобилиятини оғзаки усуллар ёрдамида аниқлашга хизмат қилади. Тест қуйидаги тавсифга эга:
саволларни бера олиш малакасига эгалик;
сурат (картина)лар мажмуида тасвирланган вазиятларга мос келувчи ҳолатларнинг сабаб ва оқибатларини аниқлай олиш;
кундалик ҳаётда энг оддий ва оммавий предметларни қўллашнинг ўзига хос усулларини таклиф эта олиш;
10 Drapeau Patti. Uchqun talabalar ijodiyoti (innovatsiyalarni targ'ib qilishning amaliy usullari fikrlash va muammo soving). - Iskandariya - Virjiniya, AQSH: ASCD, 2014 yil.
11 O'sha asar.
12 O'sha asar.
барча учун яхши таниш бўлган предметлар бўйича кутилмаган саволларни бера олиш;
тахминларни илгари сура олиш.
Педагогик манбаларда илгари сурилган ғояларга таянган ҳолда педагог эга бўлган креатив тафаккур даражасини қуйидаги методлар13 ёрдамида баҳолаш мумкин:
o'qituvchi shaxsi va o'quv jarayonidagi faoliyatini bevosita o'rganish usullari (pedagogik kuzatish, o'qituvchining ish hujjatlari va jadvallarini o'rganish, suhbatlar va boshqalar);
pedagogik fikrlash diagnostikasiga yordam beradigan maxsus usullar (diagnostik vaziyatlar, anketalar, reytinglar, testlar va boshqalar).
Ушбу методлар ёрдамида олий таълим муассасалари талабаларининг педагогик билимлари даражасини ҳам баҳолаш мумкин. Фақат бу ўринда ўқитувчининг иш ҳужжатлари, режаларини ўрганиш эмас, балки талабаларнинг индивидуал, мустақил таълим олишлари ва уларнинг натижаларини таҳлил этиш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |