12.12 – расм. Гидравлик ижро механизми:
1 – лўкидон (сургич); 2- золотник; 3 – гидравлик узатма; 4- ричагли узатма;
5 – диск; 6 – диск ўқи; 7 – контакт тизими
12.7. Насос станцияларини автоматлаштириш
Умумий маълумотлар.
Рельфи мураккаб баланд жойда жойлашган ерлар-
ни суғоришда ва бошқа кўп ҳолларда гидромашиналар ёрдамида сув берилади.
Механик сув кўтариш усули тармоқ миқёсида берилган бутун майдонни, шу-
нингдек айрим қисмларини суғоришда ишлатилиши мумкин.
- 131 -
Механик сув кўтариш йўли билан суғоришда сув насос станцияси орқали
баланд нуқтага чиқарилади, ва ўша ердан ўзи оқар канал орқали тақсимланади.
Насослар ёрдамида сув чиқаришга мўлжалланган гидромеханик ва энерге-
тик асбоб - ускуналар ва гидротехника иншоотлари мажмуига насос станцияси
дейилади.
Насос станцияларининг асосий асбоб ускуналари уларга ўрнатилган насос
агрегатлари (насос ва электр мотори) ҳисобланади.
Насос деб, ташқаридан узатилган энергияни суюқлик оқимининг босим
энергиясига айлантириб берувчи гидравлик машинага айтилади.
Насоснинг узаткич ва сургич қисмларидаги солиштирма энергиялар
айирмасига насоснинг босими дейилади.
g
V
V
P
P
Z
Z
E
E
H
2
2
1
2
2
1
2
1
2
1
2
(12.2)
бу ерда,
Н
- суюқлик устунининг метр ўлчовидаги насоснинг тўла кўтариш
баландлиги ёки босими, м ;
Z
1
, Z
2
- тенглаштириш текислигига нисбатан сургич ва узаткич ўқигача
бўлган баландликлар, м;
Р
1
, Р
2
– сургич ва узаткич қисмларидан абсолют босимлар, Н/м
2
;
γ- сувнинг солиштирма оғирлиги (9806,05) ;
V
1
,V
2
- сургич ва узаткич қисмларидаги оқимнинг тезликлари, м/с ;
Насос электромотори, механик энергия узатмаси сўриш ва босимли қувур-
лардан иборат суюқлик узатишга мўлжалланган тузилмага насос қурилмаси деб
юритилади.
Амалиётда очиқ ҳавзаларга ўрнатиладиган насос қурилмалари 3 хил кўри-
нишда бўлиши мумкин. 1 - насоснинг ўқи пастки сув сатҳидан баландда ва
юқори сув сатҳидан пастда, 2 - насоснинг ўқи пастки ва юқори сув сатҳларида
баландда, 3- насоснинг ўқи пастки ва юқори сув сатҳларидан пастда.
Умуман насос станциялари белгиланган иш режимлари асосида авто-
матлаштирилади. Кўп ҳолларда станцияларни ишини қисқа муддати кучланиши
йўқотишлари натижасида қайта ишга тушириш танланган агрегатларни ишга
- 132 -
тушириш резервни қўшиш ва бошқа вазифалар учун автоматик равишда амалга
оширилади.
Насос агрегетлари ва ускуналари автоматик равишда ишга туширилганда
бошқарув сигнали ҳар бир агрегат ва ускунага алоҳида механизмларни кетма
кет ишга туширади, тўхтатади ва нормал иш ҳолатларини таъминлайди. Агре-
гатларни авария ҳолатларида ишдан тўхтаб колиши, тўлиқ ишдан чиқиш ҳо-
латларини автоматик ҳимоялаш ва сигналлаш воситалари билан таъминлана-
ди. Бундан ташқари насос станцияларида бир қатор марказлашган ускуналар ва
сув таъминоти , вакуум тизим, вентиляция, иситиш тизими ҳам автоматлашти-
рилиши зарур.
Насос станциясининг белгиланган технологик жараёни суғориш тизими-
нинг автоматлаштирилган бошқарув тизими сифатида қурилади. Авто-
матлаштирилган насос станцияларида насос агрегатлари ва марказлаштирилган
ускуналар оператив хизмат ходимлари томонидан берилувчи бирламчи импуль-
слар асосида бошқарилади. Бу ҳолда алохида ускуналар автоматик режимда
ишлайди. Бундай ускуналар сони эксплуатация режимлари асосида аниқланади.
Дастурли бошқарувда махсус дастурли ускуна ёрдамида барча
агрегат ва механизмларнинг ишчи режими мосланади ( масалан, бир ёки бир
нечта дастур автоматик равишда амалга оширилади). дастурли бошқарувда ав-
томатлаштирилган тизимдан фарқли равишда хизматчи ходимлар алохида агре-
гатларнинг ишини бошқармайдилар. Дастурли қурилма ишга тушгандан сўнг
станция автоматик режимда ишлай бошлайди.
Автоматик станцияларда барча операциялар хизматчи ходимларсиз бажа-
рилади. Иш жараёни режимлари махсус датчиклар ва автоматик ростлаш тизим-
лари асосида амалга оширилади ( масалан, метрологик параметрлар асосида
эҳтиёжга кўра ва бошқаришга кўра суғориш).
Насос станциясининг иш режими сугориш тизимининг автоматлаштири-
лиш даражасига боғлиқ. Гидромелиоратив тизимларида қўлланувчи насос стан-
цияларининг бир неча асосий турлари мавжуд: асосий насос станциялари, сув
тортиш насос станциялари, сув тортиш насос станциялари каскадлари, қуритиш
ва қуритиш –суғориш насос станциялари;
- 133 -
Берилган ҳар бир насос станцияси суғориш тизимининг автоматлаштириш
даражаси ва технологик иш тартибига кўра ярим автоматик, программали ва ав-
томатик иш режимида ишлаши мумкин.
Агар тизимга берилувчи сарф олдиндан маълум бўлмаса, уланган ис-
теъмолчилар сонига кўра насос станциялари автоматик режимда эҳтиёжга кўра
ишлайди. Қуритиш станциялари ҳам автоматик режимда қуритилаетган коллек-
тор сифатида ишлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |