Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,53 Mb.
bet72/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

Товар своплари


Товар свопларида, қоидага кўра, базис товар бирлиги учун қайд қилинган нарх бўйича тўловларни берилган товар миқдорида спот бозор нархлари динамикасига асосланган ўзгарувчан нарх бўйича тўловларга алмаштириш рўй беради.
Муддатли битимлар учун Россия стандарт ҳужжатларида берилган таърифга кўра, томонлардан бири номинал товар миқдори ва ўзгарувчан нарх асосида ҳисоблаб чиқилган келишилган валютада белгиланган суммани бир вақтнинг ўзида вақти-вақти билан тўлайдиган, иккинчи томон эса худди шу номинал товар миқдори ва қайд қилинган нарх асосида у ёки бу келишилган валютадаги суммани ёки худди номинал товар миқдори ва бошқа ўзгарувчан нарх асосида ҳисоблаб чиқилган шу ёки бошқа келишилган валютадаги ўзгарувчан суммани бир вақтнинг ўзида ёки вақти-вақти билан тўлайдиган икки томон ўртасидаги битим товар свопи деб аталади (у бўйича томонлар бир-бирига тули ўзгарувчан нархлар асосида ҳисоблаб чиқилган ўзгарувчан суммаларни тўлайдиган товар свопи базис товар свопидеб аталади).
Шу билан бир пайтда, товар свопларининг алоҳида турларида қайд қилинган ёки ўзгарувчан (масалан, давр бўйича ўртача) нарх бўйича даврий асосда белгиланган миқдорда базис актив етказиб бериш кўзда тутилган бўлиши мумкин.

Активлар своплари


Активлар своплари ёки даромад своплари доирасида асосан бошқа активлар бўйича ўзгарувчан даромадга қайд қилинган даромад алмашинади.
Тўлиқ даромад своплари бўйича ҳимоя харидори ушбу актив бўйича даврий жорий тўловлардан ва унинг курс қиймати (мусбат ёки манфий) ўзгаришидан шаклланадиган базис актив бўйича тўлиқ даромадни келишиб олинган қайд қилинган ёки ўзгарувчан ставка эвазига беради29.


      1. Своплар бозорини ташкил қилишнинг асослари


Своплар тарихан бошқа своп дилерлари иштирокида биржадан ташқари бозорда муомалада бўлади. Дилерларнинг функциялари қаторига, форвард ва биржадан ташқари воситалар билан боғлиқ бўлган ҳолатдаги каби, своплар харидорлари ва сотувчиларини бирлаштириш бўйича воситачилик фаолияти ёки томонлар учун қарама-қарши позициялар очиш киради.
Барча биржадан ташқари ҳосилавий воситалар каби, мавжуд шартларнинг максимал даражада мослашувчан эканлиги, битимлар кўрсаткичлари қаттиқ стандартлаштирилмаслиги свопларнинг ҳам энг муҳим хислатларидан бири ҳисобланади. Биржадан ташқари бозорда индивидуал манфаатлар ва эҳтиёжларга эга бўлган кўп сонли қатнашчилар мавжудлиги тузилаётган битимлар шартлари турли вариантларда бўлишига олиб келади. Бу қатнашчиларнинг пул оқимларини, базис ва хеджирланадиган операциялар ўзига хосликларини бошқа ҳар қандай воситалардан ҳам кўра кўпроқ акс эттирадиган своп битимларга энг кўп даражада дахл қилади. Биржадан ташқари шартномалар фаолият муддати анча узоқлиги қисман шу билан ҳам боғлиқ: алоҳида фоиз своплари 30 ва ҳатто 50 йилгача бўлган муддатларга тузилади.
Биржадан ташқари ҳосилавий молиявий воситалар ва, хусусан, свопларнинг бошқа бир хусусияти битим тузиш жараёни ҳисобланади. Биринчи босқичда бевосита деривативлар билан битим тузишдан олдин контрагентлар ўртасида бизнес-муносабатлар ўрнатиш, жумладан, молиявий ҳолатни текшириш ва контрагентни маъқуллаш, юридик ҳужжатларни имзолаш ва кредит лимитлари белгилаш рўй беради. Кўпчилик ҳолатларда ҳосилавий воситалар билан операцияларда шартнома базаси бозор қатнашчилари уюшмаларининг, биринчи навбатда, Своплар ва деривативлар халқаро уюшмаси (International Swaps and Derivatives Association, Inc. ISDA) стандарт ҳужжатларига ёки жумладан, бозор қатнашчиларининг бош битимларига киритиладиган тахминий шартлар кўзда тутиладиган муддатли битимлар учун бошқа стандарт ҳужжатларга асосланади. Бош битимларга қўшимча равишда бозор қатнашчилари томонидан у ёки бу ҳосилавий воситалар билан битимлар асосий шартларини тавсифлайдиган маҳсулот иловалари ҳам тузилади. Битимларнинг ўзи индивидуал шартномаларнинг муайян кўрсаткичларини ўз ичига оладиган тасдиқлар шаклида расмийлаштирилади. Шартнома-ҳуқуқий базанинг бундай серқирра структураси контрагентлар ўртасида бир хил турдаги битимлар тузишни тезлатиши ва енгиллаштириши мумкин, чунки юридик масалаларнинг асосий қисми бош битимни имзолашда келишиб олинади. Контрагентларга кредит


29 Mishkin, Frederic S. Financial markets and institutions / Frederic S. Mishkin, Stanley G. 2012
лимитлари белгилаш лимит доирасида кафолат таъминотисиз ёки кафолат таъминоти билан транзакциялар амалга оширилишини кўзда тутиши мумкин. Сўнгги ҳолатда қатнашчилар бош битимга илова – кафолат таъминоти ҳақида битим (Credit Support Annex) имзолайдилар.
Шартнома кўрсаткичлари бўйича музокаралар ўтказиш, контрагентларнинг бэк-офислари даражасида битим шартларини якуний верификация қилиш ва битимларни тасдиқлаш ҳосилавий воситалар билан биржадан ташқари битимлар тузиш бўйича кейинги қадамлар ҳисобланади. Санаб ўтилган барча жараёнлар телефон орқали ва қоғозли воситалардан фойдаланган ҳолда ёки электрон тизимлар орқали амалга оширилиши мумкин. Сўнгги ҳолатда контрагентларнинг операцион рисклари жиддий равишда пасаяди.
Анъанавий вариантда своплар ва бошқа ҳосилавий молиявий воситалар бозор марказлашмаган, дилерлик моделини ифодалайди. Йирик молиявий институтлар, биржадан ташқари бозор дилерлари бир-бири билан бевосита алоқа қилади, кичикроқ молиявий воситачилар ва якуний бозор қатнашчилари эса мазкур бозор қатнашчиларининг «биринчи доираси» билан битим имзолайди.

Download 2,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish