Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,53 Mb.
bet45/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

Варрант


Варрантлар амал қилиш механизми ва иқтисодий мазмуни бўйича ҳуқуқларга яқиндир.
Варрант – бу унинг эгасига белгиланган вақт даври давомида олдиндан қайд қилинган нарх бўйича белгиланган миқдордаги қимматли қоғозлар харид қилиш ҳуқуқини берадиган қимматли қоғоздир.

Варрантнинг ҳуқуқлардан фарқлари


  1. ҳуқуқ – обуна вақти давомида амал қилади. Варрант – бу узоқ муддатли қимматли қоғоздир (бир неча йилга чиқарилади);

  2. нафақат акциядорларга, балки бошқа шахсларга ҳам берилади. Моҳиятан варрант – бу компания акцияларини харид қилишга узоқ муддатли опцион.

Эмитент опциони


Эмитент опциони – бу эмиссион қимматли қоғоз бўлиб, унинг эгасига унда белгиланган муддат давомида ёки унда кўрсатилган ҳолатлар рўй берганда бундай опцион эмитентининг белгиланган миқдордаги акцияларини
эмитент опционида белгиланган нарх бўйича сотиб олиш ҳуқуқи белгилаб қўйилган.

Асосий тавсифномалари:


–номи ёзилган қимматли қоғоз;
–эмиссион қимматли қоғоз;
–акцияларга конвертация қилинади;
–акцияларни қайд қилиб қўйилган нарх бўйича харид қилиш ҳуқуқи;
–ёпиқ обуна бўйича тарқатилади;
–капитал тўлиқ тўланганидан кейингина чиқарилиши мумкин;
–илгари шу турдаги жойлаштирилган акциялариннг 5% идан ортиқ эмас.

Депозитар тилхатлар


Депозитар тилхат – бу фонд бозорида эркин муомалада бўладиган, сертификат шаклида ёки ҳужжатсиз шаклда тилхатлар чиқарган йирик депозитарий банкида депонентланган хорижий компания акцияларига ҳосилавий қимматли қоғоздир.
Депозитар тилхатларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
–Америка депозитар тилхатлари (АДТ) – эркин муомалада бўладиган сертификат, белгиланган миқдордаги АДАга эгалик ҳуқуқини тасдиқлайди. АДА (ADS) – Америка депозитар акцияси – номинали АҚШ долларида белгиланган, унинг эгасига белгиланган миқдорда хорижий компаниялар акцияларини харид қилиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган қимматли қоғоз. АДТ эгаси амалда худди ҳақиқий акциядор билан бир хил ҳуқуқларга эга бўлади. Шундай қилиб, АДТ – бу хорижий эмитентнинг белгиланган миқдордаги акцияларига эгалик сертификатидир;
–глобал депозитар тилхатлар (ГДТ) – нафақат АҚШда, балки бошқа мамлакатларда ҳам муомалага йўл қўйилади. ГДТ номинали нафақат долларда, балки бошқа валюталарда ҳам белгиланади. 1990 йилда пайдо бўлган;
–Европа, халқаро депозитар тилхатлари – Европа банклари томонидан европалик бўлмаган компаниялар акцияларига чиқарилади.
ADR/GDR чиқариш компания учун – бу:
–инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча капитал жалб қилиш;
–хорижий инвесторлар нигоҳида имиж яратиш, чунки компания акцияларига депозитар тилхатларни жаҳонга машҳур бўлган ишончли банк чиқаради;
–бу акцияларга талабнинг ўсиши оқибатида ички бозорда курс қийматининг ўсиши;
–инвесторлар доирасининг кенгайиши, хорижий портфелли инвесторлар жалб қилиниши.
Америка депозитар тилхатлари турлари
АДТ чиқаришда тақдим этиладиган ахборот сифати ва эмитент сифатига қараб, депозитар тилхатларнинг тўрт хил тури ажратиб кўрсатилади:
биринчи даражали АДТ (депозитар тилхатларнинг савдо шакли) – депозитар тилхатларни жойлаштиришнинг улар фақат биржадан ташқари бозорда муомалада бўлиши мумкин бўлган шакли. Акциялар эмитенти бўлган
компания халқаро стандартларга мувофиқ аудиторлар томонидан текширилган молиявий ҳисобот тақдим этишга ёки ахборотни очиб бериш бўйича барча талабларни бажаришга мажбур эмас;
иккинчи даражали АДТ (депозитар тилхатлар листинг шакли) – депозитар тилхатларни жойлаштиришнинг улар Америка биржасида савдо қилиниши мумкин бўлган шакли. Компания-эмитент листинг бўйича биржанинг, одатда, қуйидагиларни ўз ичига оладиган талабларига жавоб бериши лозим: акциядорлар минимал сони, минимал бозор капиталлашуви, бир неча йил учун молиявий ҳисобот тақдим этиш;
учинчи даражали АДТ (депозитар тилхатлар таклифи) – депозитар тилхатларни жойлаштиришнинг нафақат Америка биржасида савдо қилиш, балки янги акциялар ҳам чиқариш мумкин бўлган, яъни янги капитал жалб қилишга имкон берадиган шакли;
тўртинчи турдаги (даража эмас) АДТ (депозитар тилхатларни хусусий жойлаштириш) – депозитар тилхатларни жойлаштиришнинг фақат жуда йирик профессионал инвесторлар орасида ўтказиладиган АДТ хусусий жойлаштириш йўли билан халқаро бозорларга йўл топиш имконини берадиган шакли. Тўртинчи турдаги АДТ, шунингдек, чекланган АДТ деб ҳам аталади19.



    1. Download 2,53 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish