Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,53 Mb.
bet42/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

Ҳақиқий қиймат.


Ҳақиқий қиймат (PV, ички қиймат, ҳисоб-китоб қиймати, назарий қиймат) – акция қийматининг ўтказилган таҳлил асосидаги экспертлар баҳоси.
  1. Келажакдаги қиймат.


Келажакдаги қиймат (FV) акциянинг келажакдаги башорат қилинадиган курс қиймати.
  1. Бухгалтерия қиймати.


Бухгалтерия қиймати қимматли қоғозни харид қилишга ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар.
Ушбу қиймат бўйича харид қилинган акциялар компания балансида акс эттирилади. У харид нархини, комиссион тўловни, ҳуқуқларни қайта рўйхатга олиш учун тўловни, консалтинг хизматлари учун тўлов ва акцияни харид қилиш билан боғлиқ бошқа харажатларни ўз ичига олади.
Ўтмишда айрим мамлакатларда акция курси (фоизда) – номиналнинг 100 пул бирлигида ҳисоб-китоб қилганда акция нархи ҳисоблаб чиқилган.

Акциялар қиймат баҳоси


Акциянинг қийматини аниқлаш мақсадлари тамомила турлича бўлиши мумкин: бу қонунчиликда белгинланган ҳолатларда мажбурий баҳолаш ҳам, акцияларни инвестор томонидан мустақил баҳолаш ҳам бўлиши мумкин. У қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

–компания устидан назоратни қўлга киритиш учун харид қилинадиган капитал улуши қийматини аниқлаш учун (фақат оддий акциялар учун);
инвестицион мақсадлар учун, истиқболдаги келажакдаги нархни аниқлаш ва активнинг етарлича баҳоланмагани ёки ортиқча баҳо бериб юборилганини аниқлаш учун;
–акция нархидан келиб чиқиб қисқа муддатли даврда спекулятив фойда олиш учун.
Бозорда шундай операциялар учрайдики, бунда акцияларни баҳолаш маънога эга эмас – ўта қисқа муддатли операцияларда чайқовчига активнинг қиймати қандай эканлигининг аҳамияти йўқ, у фақат дақиқа ва сониялар ичида рўй берадиган ўзгаришлардан фойда олади.
Акцияларни мажбурий баҳолаш қуйидаги асосий ҳолатларда амалга оширилади:
–акциялар олди-сотдиси бўйича битимларни амалга ошириш;
–корхонани қайта структуралаш – қўшиб олиш, бирлаштириш, тугатиш ёки ажратиш пайтида;
–акциялар пакетини юридик шахс капиталига киритиш;
–кредит олиш учун гаров қийматини аниқлаш;
–ишонч асосида бошқарувга бериш.
Мажбурий баҳолашни ўтказишга қатъий ифодаланган ёндашув мавжуд бўлиб, бундан ташқари, у алоҳида фанни ўрганиш предмети ҳисобланади, шу сабабли бу мавзуда у кўриб чиқилмайди.
Акцияларни кўнгилли равишда баҳолаш инвесторлар томонидан мустақил равишда ҳам, акциянинг ҳақиқий (ички) қийматини аниқлаш, вақт бўйича акция қиймати ҳаракатини аниқроқ башорат қилиш ва унинг келажакдаги қийматини аниқлаш учун профессионал инвестицион маслаҳатчилар ёрдамида ҳам амалга оширилиши мумкин. Бундай баҳолаш фундаментал таҳлилда, даромадлиликни ҳисоб-китоб қилишда, инвестициялаш учун воситалар танлашда зарур. У мажбурий баҳолаш билан бир хил усулларда амалга оширилади, фақат нисбатан эркин талқин билан ва турли кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда, чунки ёндашувларни танлаш фақат инвесторга боғлиқ бўлади. Кимдир компаниянинг келажакдаги даромадларини афзал кўриши мумкин, кимдир шунга ўхшаш компаниялар билан таққослаганда айнан шу компанияни, яна кимдир акциянинг асосида ётадиган активлар қолдиқ қийматини.
Шундай қилиб, умумий ҳолатда акцияни баҳолаш учун учта асосий ёндашувдан фойдаланилади:

  1. Харажатлар ёндашуви. У ҳар қандай акциянинг негизида маълум бир харажатлар сарфланган активнинг қандайдир қиймати ётади деган қоидага асосланади. Агар бу компания бўлса, акция қийматини унинг ўз мулки қиймати ифодалайди. Мос равишда, харидор бу активлар қолдиғи турадиган суммадан ортиқ тўламайди.

  2. Қиёсий ёндашув. У битта тармоқдаги компаниялар уларни таққослаш мумкин бўлган асосий нисбий кўрсаткичлар (бизнес рентабеллиги,

қўйилмаларнинг ўзини қоплаш муддати, қарз юки даражаси) бўйича ўхшаш бўлиши лозим деган тахминга асосланади.

  1. Даромадли ёндашув. Шундай тамойилда келиб чиқадики, инвесторларни акцияларнинг бугунги қиймати эмас, балки ҳаммадан ҳам кўпроқ компания келтириши мумкин бўлган келажакдаги натижалар қизиқтиради. Бошқача қилиб айтганда, маблағларни потенциал ўсувчи бизнесга киритар экан, инвестор нархларнинг бугунги ўсишида чайқовчи олиши мумкин бўлган фойдадан анча кўпроқ фойда олиши мумкин. Агарда компания салбий ривожланиш башоратига эга бўлса, у узоқ муддатли инвесторлар учун қизиқарли бўлмайди.

Уоррен Баффет (Warren Buffett) – кўпчилик ҳамкасбларининг фикрига кўра, акцияларга инвестиция киритган ҳолда ўз капиталини яратган энг омадли инвестор. Қолаверса, «омад» сўзи бу ерда энг тўғри келадиган сўз ҳисобланмайди. Инвестициялар учун объектларни танлашда Баффет фақат фундаментал таҳлилга риоя қилган – у акцияларни эмитент-компанияларнинг молиявий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари бўйича танлаб олади. У оддийгина акцияларни эмас, бу қимматли қоғозлар ортида турган муваффақиятга эришган бизнесни сотиб олади. Бунда Баффет харид пайтида етарлича баҳо берилмаган активларни афзал кўради. Шубҳасизки, Баффет узоқ муддатли инвестор – у акцияларни ўз қўлида ўртача 10 йил ушлаб туради. Унинг сўзларига кўра, акцияларни сотиб олганидан сўнг биржада нималар рўй бериши уни безовта қилмайди. Унинг тан олишича, яхши акциялар фойда келтиришга қодир бўлган даражада туради. «Акцияни сотиш учун бизнинг энг севимли муддатимиз – бу ҳеч қачон», – дейди Баффет.
Активга сарфланадиган харажатлар нуқтаи назаридан ёндашув18
Агар инвесторни активни харид қилиш унинг қолдиқ қиймати нуқтаи назаридан қизиқтирадиган бўлса, у биринчи навбатда, ушбу актив компания балансида қандай қиймат бўйича ҳисобга олингани билан қизиқади.
Акциядорлик жамияти таъсис этилган пайтда акция нархи номиналга тенг бўлгани тушунарли, албатта. Жисмонан ушбу капитал пулда ёки, масалан, қайта сотиш учун товарларда бўлиши мумкин.
Бироқ вақт ўтиши билан компания фойда ҳосил қилади, товарлар қиймати инфляцияга мувофиқ ўса бошлайди ва битта акцияга ҳисоблаганда капитал қиймати ўзгаради.
Шундай қилиб, инвестор учун битта акцияга компания соф активларининг қандай қиймати тўғри келишини баҳолаш зарурдир. Буни у ўз капитали қийматини акциялар сонига бўлган ҳолда бажариши мумкин.



    1. Download 2,53 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish