Сплит – жамиятнинг бир акцияларини низом капитали ҳажми ўзгармаган ҳолда бу акциялар сонини оширган ҳолда бошқа акцияларига алмаштириш.
Консолидация (тескари сплит)
Сплит (майдалаш)
5.2-расм. Акцияларни конвертация қилиш турлари
Консолидация (тескари сплит) – жамиятнинг бир акцияларини низом капитали ҳажми ўзгармаган ҳолда бу акциялар сонини камайтирган ҳолда бошқа акцияларига алмаштириш.
Конвертация қоидалари
Оддий акцияларни имтиёзли акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларга конвертация қилиш рухсат этилмайди.
Имтиёзли акцияларни облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларга конвертация қилиш, акцияларни истисно қилганда, рухсат этилмайди.
Облигацияларни акцияларга конвертация қилиш акциядорлар умумий йиғилишининг қарори бўйича ёки жамиятнинг Директорлар Кенгаши (Кузатув кенгаши) бир овоздаги қарори бўйича амалга оширилиши лозим.
Агарда жамиятнинг маълум бир турдаги ва тоифадаги эълон қилинган акциялари миқдори бундай қимматли қоғозлар уларни харид қилиш ҳуқуқини берадиган шу турдаги ва тоифадаги акциялар миқдоридан кам бўлса, жамият унинг акцияларига конвертация қилинадиган облигациялар ва бошқа эмиссион қимматли қоғозларни жойлаштириш ҳуқуқига эга эмас.
Акциядорлик жамияти капитали
Жамият капитали – бу уни молиялаштириш манбасидир. Бизнес юритиш учун харид қилиниши мумкин бўлган ҳамма нарса актив деб аталади ва капитал ҳисобига молиялаштирилади. Ҳар қандай актив бирон нарсага ҳуқуқ билан боғлиқ бўлади, пассив (капитал) эса акциядорлар ёки кредиторлар олдида мажбурият ҳисобланади.
Компания активлари унинг мулки деб аталади, қоидага кўра, жисмоний шаклга (пул, бинолар, хомашё, товарлар) ёки қарз талаб қилиш расмийлаштирилган ҳуқуқига (дебиторлик қарзлари) эга бўлади.
Компания пассивлари – бу унинг капитали, бирон киши олдида мажбуриятни ифодалайди ва «кимники?» деган саволга жавоб беради.
Агар компания балансини схема кўринишида акс эттирадиган бўлсак, бунда капитал унинг ўнг қисмини ташкил қилади.
Капитал икки қисмга бўлинади:
–ўз капитали – барча акциядорларнинг мулки ҳисобланади. Жамият уни акциядорларга қайтариши ёки улар ўртасида фойдани тақсимлаши шарт эмас. Бироқ уни бепул деб ҳам бўлмайди, чунки акциядорлар, самарасиз раҳбарлик ҳолатида уни алмаштириши мумкин;
–қарз капитали – жамиятнинг кредиторлар олдидаги қарзларини (кредиторлик қарзларини) ифодалайди. Бу мавзуда қарз капитали кўриб чиқилмайди, чунки акция – мулк титулидир.
-бинолар
-станоклар
-бошқа компаниялар капиталидаги сотиш учун мўлжаллан- маган улушлар
-хомашё
-пул маблағлари
-қимматли қоғозлар
харид қилиш
-товарлар
айланмадан ташқари активлар
айланма активлар
ўз капитали
қарз капитали
-низом
-қўшимча
-фойда
-захиралар
-олинган кредитлар
-таъминотчиларга
қарзлар ва б.
Акциядорлик жамиятида низом капитали жойлаштирилган (сотилган) акциялар номиналларидан шаклланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |