Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,53 Mb.
bet33/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

Ғазначилик акциялари – акциядорлик жамияти томонидан ташқи инвесторлардан қайта харид қилиб олинган ва унинг тасарруфида бўлган ўзининг акциялари.
Акциядорлик жамиятининг ўз акцияларига эгалик қилиши – ностандарт вазият бўлиб, акциялар нархини манипуляция қилишга ва бошқа кунгилсиз оқибатларга олиб келиши мумкин. Масалан, компания менежменти жамият ҳисобидан унинг акцияларини сотиб олиши ва унинг устидан назоратни қўлга киритиши мумкин. Шу сабабли давлат томонидан бу акциялар бўйича ҳуқуқларга чекловлар қўйилади.

Ғазначилик акциялари:


–овоз ҳуқуқини бермайди;
–дивиденд ҳуқуқини бермайди;
–компания балансида бир йилдан ортиқ муддат бўлиши мумкин эмас. Овоз берувчи акциялар бўйича ҳуқуқлар тенглиги тамойилига амал қилиб,
оддий акциялар бир-биридан фарқ қилиши мумкин эмас, шу сабабли ҳар бир кейинги (навбатдаги) оддий акциялар чиқарилиши ўзидан олдинги чиқарилган оддий акциялар билан бир хил тавсифномаларга жавоб бериши лозим. Яъни, масалан, оддий акциялар бир хил номиналга ва капиталда бир хил улушга эга бўлиши лозим.
Имтиёзли акциялар турли ҳуқуқлар тақдим этиши, турли номиналга ва турли дивиденд тўловлари ставкасига эга бўлиши мумкин. Бироқ бунда бир хил турдаги имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши лозим.

Акциялар нархи


Акциядорлик жамияти ташкил этишда таъсисчиларнинг акциялар учун тўлови, қоидага кўра, номинал бўйича амалга оширилади. Қолган барча акциялар номиналдан паст нархда сотилиши мумкин.
Жамият таъсис этилганда унинг таъсисчилари ўртасида тақсимланадиган акциялар, обуна воситасида жойлаштириладиган қўшимча акциялар учун
тўлов пул маблағлари, қимматли қоғозлар, бошқа моддий буюмлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёки пул баҳосига эга бўлган бошқа ҳуқуқлар билан амалга оширилиши мумкин.
Конвертация – жамиятнинг бир қимматли қоғозларини бошқа қимматли қоғозлари билан алмашиниш. Конвертация фақат ҳуқуқларни ошириш билан амалга оширилиши мумкин.
Конвертация қилинадиган қимматли қоғозлар чиқариш – компания акциялари барқарор ёки ошиб борадиган курс қийматига эга бўлиши ва етарли мақсадда дивиденд келтиришига ишончи комил бўлмаган инвесторнинг хавфни пасайтириш усулидир. Бу ҳолатда у мазкур эмитентнинг конвертация қилинадиган облигацияларини ёки унинг устувор тартибда қайд қилинган даромад тўланиши шарт бўлган (гарчи оддий акциялар бўйича ўртача миқдордан паст бўлса-да) конвертация қилинадиган имтиёзли акцияларини харид қилиши мумкин. Агар компания ўзининг барқарор ишлаши ва молиявий жиҳатдан барқарор эканлигини иш билан исботлай олса ва унинг оддий акциялари бўйича дивидендлар белгиланган вақт давомида барқарор ўсган бўлса, инвестор облигациялар ёки имтиёзли акцияларни ушбу компаниянинг бошқа оддий акцияларига конвертация қилишни афзал кўради.
Конвертация бошқа ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин, чунончи:
–компанияни қайта ташкил қилишда. Барча оддий акциялар бир хил ҳуқуқлар тақдим этиши лозим эканлиги сабабли, компанияларни бирлаштириш, қўшиб олиш, ажратиш ва бўлишда акциялар конвертация қилиниши зарур;
–акциялар номиналини бўлиш (сплит) ёки бирлаштиришда (консолидация);
–облигацияларни акцияларга алмаштиришда, яъни кредиторлардан мулкдорлар тоифасига ўтишда.

Download 2,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish