Облигацияга таъриф беринг. Облигация акциядан нимаси билан фарқ қилади?
Эмитент нуқтаи назаридан облигациялар қайси турларга бўлинади?
Муддати бўйича облигациялар қайсиларга ажратилади?
Даромад тўлаш усули бўйича облигациялар қайси турларга бўлинади?
Пулини қайтариш усули бўйича облигациялар қайсиларга бўлинади?
Шариат облигацияларининг ўзига хос жиҳатларини сўзлаб беринг.
4-мавзу. Акциялар бозори
Акциялар ва уларнинг қўлланиш хусусиятлари. Оддий ва имтиёзли акциялар.
Конвертацияланувчи имтиёзли акциялар.
Акциялар акциядорлик жамиятлари фаолиятининг асоси сифатида. Акциялар бозори ўзига хос хусусиятлари.
Акциялар эмитентлари.
Акциялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш. Акцияларни давлат рўйхатидан ўтказиш.
Акцияларни жойлаштириш. Акцияларни қайтариб сотиб олиш. Акция курси.
Акциялар номинал қиймати ва бозор баҳоси. Акциялар даромадлилиги.
Ўзбекистон акциялар бозори ҳолати.
Ўзбекистонда акция тушунчаси «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунда белгилаб қўйилган. Унда акцияга қуйидагича таъриф берилади:
«Акция – ўз эгасининг акциядорлик жамияти фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олишга, акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этишга ва у тугатилганидан кейин қоладиган мол-мулкнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи, амал қилиш муддати белгиланмаган, эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғоз»17.
17 Ўзбекистон Республикасининг 03.06.2015 йилдаги ЎРҚ-387-сон «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни.
Акцияларга қуйидаги фундаментал хусусиятлар хосдир:
акция – бу акциядорлик жамияти мулкига эгалик қилиш титули;
акция якуний қайтариш муддатига эга эмас, акция (классик ҳолатда) – бу пули қайтарилмайдиган қимматли қоғоз (масалан, облигациядан фарқли равишда);
чекланган жавобгарлик (масъулият). Инвестор акцияга киритган миқдордаги маблағдан кўп йўқотиши мумкин эмас. Инвестор бутун жамиятнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди;
акциялар бўлинмаслиги (у тақдим этадиган ҳуқуқлар бўлинмаслиги). Битта овоз ҳуқуқини берадиган акцияга эгалик қиладиган иккита шахс доимо, исталган ҳолатда ҳам акциядорлар йиғилишида фақат битта овоз ҳуқуқига эга бўлади. Бошқача қилиб айтганда, агар акция бир нечта шахсга тегишли бўлса, уларнинг барчаси акциянинг битта умумий эгаси ҳисобланади.
Акциялар ўз эгаларига уч хил турдаги ҳуқуқларни тақдим этади:
фойда олишда иштирок этиш (дивиденд);
бошқарувда иштирок этиш (овоз ҳуқуқи);
тугатиш пайтида мулк улушига эгалик қилиш (тугатиш қиймати).
Акция унинг эгасига қўшимча ҳуқуқлар ҳам тақдим этиши мумкин (бу қонун билан белгиланиши ёки компания низомида кўрсатилиши мумкин). Масалан, компания ҳақида ахборот олиш ҳуқуқи, агар акциядор овоз беришда иштирок этмаган ёки бир нечта қарорларга қарши овоз берга бўлса, компаниядан унинг акцияларини қайта харид қилишни талаб қилиш ҳуқуқи – бу ҳуқуқлар қонун билан белгилаб қўйилган ва инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади.
Акция тақдим этиши мумкин бўлган қўшимча ҳуқуқларга олтин акция ёрқин мисол бўла олади. У компания низомида уни «олтин» қиладиган махсус ҳуқуқ – энг муҳим масалалар бўйича қолган барча акциядорларнинг қарорларини тўсиб қўйиш ҳуқуқини истисно қилганда компаниянинг бошқа акцияларидан умуман фарқ қилмайди. Бундай акция, қонунчиликка мувофиқ, хусусийлаштириш жараёнида пайдо бўлиши ва фақат ижроия ҳукумати органларига тегишли бўлиши мумкин. У компаниядан активларни чиқаришнинг олдини олиш мақсадида чиқарилади.
Ушбу акция унинг эгасига қуйидаги масалалар бўйича йиғилиш қарор қабул қилганда ВЕТО ҳуқуқини беради:
акциядорлик жамияти низомига қўшимча ва ўзгаришлар киритиш;
жамиятни қайта ташкил қилиш ва тугатиш;
акциядорлик жамияти мулкини гаровга қўйиш, ижарага бериш, сотиш ёки бошқа шаклда бошқалар ихтиёрига ўтказиш;
шўъба корхоналар ташкил қилиш;
бошқа корхоналарда иштирок этиш.
Белгиланган муддат якун топиши билан олтин акция сотилади, барча қўшимча ҳуқуқларни йўқотади ва оддий акцияга айланади. Акцияни ишонч аоссида бошқариш ва гаровга қўйишга рухсат этилмайди.
Акциялар пакетига эгалик қилиш ҳам уларнинг эгасига қўшимча ҳуқуқлар бериши мумкин, лекин шу билан бирга, айрим мажбуриятлар ҳам келиб
чиқади. Масалан, капиталнинг 1% ига тенг бўлган акциялар пакетига эгалик қилиш инвесторга акциядорларнинг тўлиқ рўйхати билан таниши чиқиш ҳуқуқини беради, 30% акцияларга эгалик қилиш эса – қолган барча акциядорларга уларнинг акцияларини сотиб олишни таклиф қилиш мажбуриятини юклайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |