10. Қимматбаҳо металлар бозори
Қимматбаҳо металлар бозори хусусиятлари.
Валюталар бўйича олтин стандарт бекор қилингача қимматбаҳо металлар бозори ривожланиши.
Қимматбаҳо металлар бозори иштирокчилари: қазиб олувчи саноат корхоналари, қайта ишловчи саноат корхоналари, биржалар, инвесторлар, банклар, профессионал воситачилар.
Олтин бозори амал қилиш механизми. Халқаро олтин бозорлари марказлари.
Қимматбаҳо металлар савдосида ҳосилавий интрументлар қўлланилиши. Олтин бўйича своплар турлари: вақт бўйича своп (молиявий своп),
металлнинг сифати бўйича своп, жойлашган жойига кўра своп.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозлари шароитида олтин савдоси.
Қимматбаҳо мметаллар бозори хусусиятлари, иштирокчилари
Бугунги кунда молия бозорида қимматбаҳо металлар савдоси кенг доирада кузатиладиган амалиётлардан биридир. Бунга ҳар бир мамлакатда олтин-валюта захирасини мунтазам ошириб боришга алоҳида эътибор қаратилиши ҳам бевосита таъсир кўрсатмоқда. Валюталар бўйича олтин стандарт амал қилган вақтда олтинга талаб кескин юқори бўлган ва бу ўз навбатида қимматбаҳо металлар бозорида олтиннинг улуши кескин юқорилигига ҳам хизмат қилган. Валюталар бўйича олтин стандарт бекор қилингач қимматбаҳо металлар бозорида олтиннинг улуши нисбатан пасайган ҳолда кумуш, олмос, платина, палладия ва бошқа қимматбаҳо металлар бозори ҳам ривожлана бошлади.
Қимматбаҳо металлар ўз хусусиятига кўра саноат ишлаб чиқариш соҳаси маҳсулоти ҳисобланади. Қимматбаҳо металларнинг камёблиги, ихчамлиги, кўп марта ва узоқ муддат давомида фойдаланиш мумкинлиги, савдо тармоғининг ривожланиши ва доимий талабнинг мавжудлиги молиявий актив сифатида қимматбаҳо металларнинг ҳам қўлланилишига хизмат қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда қимматбаҳо металлар иккита функцияни бажаришини қайд этиш мумкин.
Қимматбаҳо металлардан ёмбилар ва тангалар банк ва биржа айланмаси объекти, давлат ва халқаро олтин-валюта захиралари таркибий қисми ҳисобланиши давлатнинг молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, банк барқарорлигини кафолатлаш, шунингдек алоҳида шахс моддий жиҳатдан таъминланганлиги юқорилигини белгилаб беради.
Жаҳон бозорида қимматбаҳо металларнинг стратегик роли юқорида таъкидланганидек, бундай активларга талабнинг юқори даражадалиги билан изоҳланади. Хусусан, халқаро даражада олтин ёмбилари ва тангаларининг юқори ликвидлилиги капитал қўйилмаларнинг асосий учта асосий соҳалари ўртасидаги тенгликка асосланган:
қимматбаҳо металларни қазиб олиш ва ишлаб чиқариш;
заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва улар савдоси;
қимматбаҳо металлардан ёмбилар ва тангаларнинг молиявий муомаласи.
Бунгунги кунда жаҳонда қимматбаҳо металлар бозори олтин бозори, кумуш бозори, платина бозори, палладия бозори ва бошқа секторлар бўйича фаолият юритмоқда. Қимматбаҳо металлар бозорида айнан қимматбаҳо металлар савдо предмети бўлиб хизмат қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда қимматбаҳо металлар бозорини интитуционал ва функционал нуқтаи назардан кўриб чиқиш мумкин.
Бугунги кунда қимматбаҳо металлар бозорининг муҳим иштирокчилари қуйидагилар ҳисобланади ар Ин
. Қимматбаҳо металлар бозори иштирокчилари
Бунда қимматбаҳо металлар қазиб олувчи корхоналардан келиб тушади. Уларнинг бозорга таъсир кўрсатиши етказиб бераётган маҳсулот ҳажмига бевосита боғлиқ ҳисобланади. Қазиб олинган қимматбаҳо металлар саноат корхоналари ҳамда заргарлик устахоналари томонидан томонидан тайёр маҳсулотга, заргарлик буюмларига айлатирилади. Биржаларнинг қимматбаҳо металлар бозорининг муҳим иштирокчиси сифатида қаралиши айрим мамлакатлардаги биржаларда айнан қимматбаҳо металлар билан савдо қилинувчи секциялар мавжудлиги билан изоҳланади. Инвесторлар иштироки эса бундай активлар орқали фаолиятни диверсификациялашда намоён бўлишини қайд этиш мумкин. “Марказий банклар қимматли металлар бозорида кўп қиррали ўринни эгаллайди. Улар олтин бозоридаги энг йирик операторлар бўлиб ҳисобланади ва бир вақтда бу олтин билан савдо қилиш қоидаларини белгилаб беради. Шуни ҳам таъкидлаш зарурки, захира олтинни фаол сотиш бош мақсад бўлиб ҳисобланмайди, аммо захиралардан оқилона фойдаланишга интилишни намойиш қилади. Марказий банклар бозор конъюнктурасига катта таъсир кўрсатади, бу айниқса ХХ асрнинг 90-йилларида сезиларли бўлди”47. Тижорат
47 https://www.instaforex.com/oz/gold
банклари томонидан олтиндан ишланган заргарлик буюмлари гаров сифатида қабул қилинганда баҳолаш қиймати тўлиқ олиниши асосида кредит ажратилишини ҳам шу ўринда таъкидлаш мақсадга мувофиқ. Қимматбаҳо металлар бозорида профессионал воситачилар ва дилерлар фаолияти ҳам муҳим ҳисобланади. Бунда ихтисослашган компаниялар ва тижорат банклари воситачилар сифатида иштирок этади.
Халқаро металлар бозорида ҳам ҳосилавий инструментлар ҳам кенг доирада қўлланилади. Бунда своплар, фьючерслар, опционлар, форвардлар қўлланилиши алоҳида аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |