Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,53 Mb.
bet92/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

Лид-менежер – еврооблигациялар эмиссиясини ташкил қиладиган ва заём шартларини белгилаб берадиган йирик инвестицион банк. У заёмнинг бош ташкилотчиси ҳисобланади.
Еврооблигациялар бозорида энг йирик лид-менежерлар қуйидагилар ҳисобланади: JP Morgan, Citi, Bank of America Merrill Lynch, Deutsche Bank AG, Barclays, Goldman Sachs & Co, HSBC Bank PLC, Morgan Stanley, UBS, Credit Suisse.
Еврооблигацияларни жойлаштириш ёки қатор мамлакатлар инвесторлари ўртасида андеррайтерлар синдикати орқали очиқ обуна йўли билан (одатда, бундай эмиссиялар биржада листингга эга бўлади) ёки бир нечта банк томонидан хусусий жойлаштириш воситасида (биржада листингсиз) амалга оширилади, бунда қоидага кўра, бундай еврооблигациялар чекланган сонли институционал инвесторлар томонидан харид қилинади. Эмиссия шартлари (ҳажми, муддати, жойлаштириш нархи, купон) олдиндан келишиб олинади ҳамда молиявий, тўлов ва листинг агентлари тайинланади. Листинг жараёнидан, гарчи соддалаштирилган тизимда бўлса ҳам, етакчи жаҳон фонд биржаларида, хусусан, Лондон фонд биржасида ўтилади. Бу жуда муҳим фурсат, чунки ЕИ айрим мамлакатларида агар қимматли қоғозлар листингга эга бўлмаса, институционал инвесторларга (хусусан, пенсия фондлари ва суғурта компанияларига) облигациялар харид қилиш тақиқланади.
Эмиссия муваффақиятлари кўп жиҳатдан реклама кампанияси муваффақиятли ўтказилишига боғлиқ бўлади, шундан кейин етакчи менежер эмиссия ҳажмини белгилаш, уни ташкил қилиш ва ўтказиш учун банклар гуруҳини шакллантиради. Андеррайтинг синдикат шаклланади (унинг аъзоларидан бири ўз мажбуриятини бажармаган ҳолларда қолган қатнашчилар ўз улушларига мутаносиб равишда унинг мажбуриятларини ўз зиммасига олади). Менежерлар, андеррайтерлар ва еврооблигациялар бозорининг бошқа қатнашчилари синдикатини ташкил қилиш масалалари ҳал этилгач, бундай чиқарилиш ҳақида оммавий равишда эълон қилинади. Обуна даври якунлангач, синдикат аъзолари ўртасида кўрсатилган молиявий воситаларни дастлабки тақсимлаш амалга оширилади. Бу даврда еврооблигацияларнинг сотилмаган қисми сотув гуруҳи қатнашчиларига қайтариб берилиши мумкин. Андеррайтерларга келадиган бўлсак, улар сотилмай қолиб кетган еврооблигацияларни олдиндан белгиланган нарх бўйича қайта харид қилишга мажбур бўлади. Обуна даври охирида якуний нарх белгиланади ва еврооблигациялар сотуви ҳақида эълон қилинади. Белгиланган муддатдан сўнг эмиссия квотаси амалга оширилгани ҳақида маълум қилинади. Эмиссия якунланган кун унинг қатнашчилари улар харид қилган еврооблигациялар учун мос келувчи пул маблағларини банкдаги махсус ҳисобрақамига ўтказади, якуний инвесторларга еврооблигацияларга эгалик қилиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатлар тақдим этилади, эмитент эса эмиссион даромад олади. Бундан ташқари, менежерлар синдикати ўз фаолиятини якунлаши ҳақида эълон
қилинади. Хулоса тариқасида матбуотда қимматли қоғозларни жойлаштириш якунлангани ҳақида маълум қилинади.
Инвесторлар учун еврооблигациялар эмитентлари халқаро рейтинг олиши, жаҳон биржасида листингдан ўтиши жуда муҳим ҳисобланади. Бундан ташқари, мос келувчи даражада эмитентнинг белгиланган кўрсаткичларини (масалан, капитал ҳажми ва унинг етарлилик коэффициенти, гаровдаги активлар) қўллаб- қувватлаш кўзда тутилган ковенанталар тизими амал қилади (қарздор белгиланган ҳаракатларни бажариш ёки бажаришдан ўзини тийиш мажбуриятини олади ва мос келувчи шартнома шартлари бузилган ҳолларда қарздорга муддатидан олдин пулини қайтариш талаби қўйилади). Одатда, ковенанталарга битта қарз мажбурияти бажарилмаслиги умумий дефолтга олиб келадиган кросс-дефолтлар шартлари ҳам киритилади.
Ҳозирги шароитда «харид қилинган битим» жойлаштиришда стандартга айланган. Бундай жойлаштиришда лид-менежер барча қимматли қоғозларни эмитентдан қимматли қоғозлар чиқарилиши эълон қилинишидан олдин белгиланган шартларда (ҳажми, купон ставкаси, жойлаштириш нархи) харид қилади.



    1. Download 2,53 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish