Айрибошлаш курсларини қай тартибда белгиланишини ёки ўзгаришини бирор бир белгиланган жойга бориб кузатишнинг имкони йўқ. Сабаби валюталарни айрибошлаш Ню Йорк, Токё ва шу каби бошқа биржаларда амалга оширилмайди. Аксинча, халқаро валюта бозори биржадан ташқари тартибга солинган бозор(over-the-counter) ҳисобланади. Ушбу бозорда юзлаб диллерлар (асосан банклар) хорижий валютадаги депозитларни сотиш ва
сотиб олишга тайёр туришади. Ушбу диллерлар асосан келишувларни телефон ва компютерда амалга оширишади. Ушбу бозорнинг функциялари марказлашган бозор функцияларидан фарқ қилмайди. Эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолат, банклар, компаниялар ва ҳукуматнинг халқаро валюта бозорида валюталарни сотиб олиши ҳамда сотиши ҳақида сўз юритилганда бу ерда уларнинг валютани ўзини сотиб олиши назарда тутилмайди. Яъни банк доллар сотиб олди дейилганда банкнинг долларда шакллантирилган депозитни сотиб олганлиги назарда тутилади.
Одатда халқаро валюта бозоридаги транзакцияларнинг миқдори $1 миллиондан ошади. Халқаро валюта бозорида белгиланадиган айрибошлаш курслари билан банклар валюта айрибошлаш шаҳобчалардаги айрибошлаш курсларининг ўртасида фарқ мавжуд. Яъни банкларда белгиланган курс валюта бозоридаги курсдан баландроқ бўлади. Сабаби банк ўзидаги айрибоўлаш курсларини ўзининг сиёсатидан келиб чиққан ҳолда ҳам белгилаши мумкин. Мисол сифатида Ўзбекистон тижорат банкларидаги айрибошлаш курслари орасида фарқни кўрсатишимиз мумкин. Форексда эса асосан йирик ҳажмдаги транзациялар амалга оширилганлиги сабабли, айрибошлаш курслари тижорат банкларидаги курсга нисбатан бироз паст бўлади.
Халқаровалютабозоридаайрибошлашкурсларининг белгиланиши35га тўхталиб ўтамиз. Эркин бозорда ҳар қандай актив ва маҳсулотнинг нархининг белгиланиши каби валюталар бўйича айрибошлаш курслари ҳам талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Айрибошлаш курсларининг белгиланилиши бўйича бир қатор назариялар мавжуд. Биринчи назария ягонанархназарияси ҳисобланади. Унга кўра агарда иккита мамлакат бир хил турдаги маҳсулот ишлаб чиқарса ва маҳсулотни етказиб бериш (транспортировка) харажатлари кам бўлса ҳамда савдо тўсиқлари мавжуд бўлмаса, ушбу маҳсулот қайси мамлакатда ишлаб чиқазилганидан қатъий назар барча мамлакатларда нархи бир хил бўлади. Тасаввур қиламиз Америкада ишлаб чиқарилган бир тонна пўлатнинг нархи
$100, шунга ўхшаш Японияда ишлаб чиқарилган пўлатнинг бир тоннасининг нархи 10 000 иен (Япония пул бирлиги) деб баҳоланмоқда. Ягона нарх қонунига амал қиладиган бўлсак, доллар ва иен ўртасидаги айрибошлаш курси 100иен=$1 ($0.01=1иен) бўлиши керак. Бундан келиб чиқадиган бўлсак, Японияда бир тонна америка пўлати 10 000 иендан сотилса, АҚШда бир тонна япон пўлати $100 дан сотилиши лозим. Агарда ушбу валюталар орасидаги айрибошлаш курси 200иен=$1 бўлса, Япония пўлатининг бир тоннаси АҚШда
$50 дан сотилади яъни ушбу нарх АҚШ пўлатидан икки баробар арзон бўлади, шу билан бир қаторда АҚШда ишлаб чиқарилган пўлатнинг бир тоннаси Японияда 20 000 иен яъни Япония пўлатидан икки баробар қимматга сотилади. Натижада, нархи юқори бўлганлиги учун АҚШда ишлаб чиқарилган пўлатга бўлган талаб кескин равишда пасайиб кетади ва бу ҳолат фақатгина
$0.01=1йен бўлгандагина барқарорлашади яъни яъни иккала мамлакатда ҳам ушбу маҳсулот бир хил нархда сотилади.
Валюталар айрибошлаш курсларининг белгиланиши бўйича кейинги назария бу харидқила олишпаритети назарияси ҳисобланади. Ушбу назария ягона нарх назариясига ўхшаш бўлиб, бунда бир давлатда нархларининг иккинчи мамлакатдаги нархларга нисбатан ошиши унинг валютасининг иккинчи давлат валютасига нисбатан деволивация яъни қадрининг пасайишига (иккинчи мамлакат валютасининг биринчисининг валютасига нисбатан қадрининг ошишига) олиб келади. Биринчи мисолга қайтадиган бўлсак, Японияда нархларнинг АҚШдагига нисбатан 10 фоизга ошиши, АҚШ долларининг Япон иенига нисбатан 10 фоизга ошиши (Япон иенининг АҚШ долларига нисбатан 10 фоизга пасайиши)га олиб келади.
Юқори таъкидланганидек, форексда валюталар айрибошлаш орқали фойда кўрилади, яъни уларнинг айрибошлаш курслари орасидаги фарқни тўғри тахмин қила оладиган инвесторлар бу вазиятда етарлича фойда кўришлари мумкин (1-жадвал).
7.2-жадвал