Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Ҳосилавий молиявий воситаларнинг асосий ва амалий



Download 2,53 Mb.
bet54/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

Ҳосилавий молиявий воситаларнинг асосий ва амалий


функциялари
Ҳосилавий молиявий воситалар (ҲМВ) бозорининг функциялари ҳақидаги масала иккита юзада ётади. Бир томондан, ҲМВ бозори ҳозирги шароитларда жаҳон иқтисодиёти ва миллий иқтисодиётларга таъсир даражаси бўйича улкан кучни ифодалайди. Бошқа томондан эса, ушбу бозор объекти алоҳида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида муайян битимлар предметини ифодалайдиган хилма-хил муддатли шартномалар йиғиндиси ҳисобланади. Шу боисдан ҲМВ бозори бир нечта умумий ва амалий функциялар бажариши ҳақида айтиш мумкин бўлади.
ҲМВ бозорининг асосий умумий функцияси қалбаки (фиктив) капитал яратиш ва унинг муомаласини таъминлаш ҳисобланади.
Қалбаки капитал (фиктив, лотинча fictio – тўқима, уйдирма, хаёлий нарса)
– ички қийматга эга бўлмаган, даромад келтирмайдиган капитал. Қалбаки капитал вужудга келиши кредит тизими ва молиявий воситачиликнинг ривожланиши билан асосланади. Қалбаки капитал турли шаклларда бўлиши мумкин, лекин у кўпинча қимматли қоғозларга киритилган ва унинг эгасига дивиденд ёки фоиз кўринишида даромад келтирадиган капитал сифатида таърифланади. Амалда қалбаки капитал – бу реал капиталнинг «қоғозли қиёфадоши» саналади ва унинг махсус бозордаги айланмаси унинг асосида ётадиган ҳақиқий капитал ҳаракати билан боғлиқ эмас. ҲМВ бозори ва қимматли қоғозлар бозорининг умумий хусусиятлари мана шундан иборат. Баъзида реал капитал бозоридан қимматли қоғозлардан ҳам кўпроқ узилиб қолган ҳосилавий молиявий воситалар иккинчи ёки учинчи тартибдаги қалбаки капитал деб аталиши бежизга эмас.
Ривожланган мамлакатларнинг кўпчилигида деривативлар бозорининг замонавий ўлчамлари мос келувчи миллий иқтисодиётлар қийматидан ўнлаб баравар юқоридир. Халқаро ҳисоб-китоблар банкининг маълумотларига кўра, 2017 йил июнь ойининг охирига бўлган ҳолатда фақат биржадан ташқари муддатли шартномалар номинал қиймати 693 трлн доллардан ортиқни ташкил қилган. АҚШ деривативлар бозори ҳажми мамлакат ЯИМдан қарийб 15 баравар катта. Айрим маълумотларга кўра, 2017 йилнинг охирига бўлган ҳолатда АҚШ деривативлар бозори ҳажми 310 трлн долларга тенг бўлган бир пайтда мамлакат ЯИМ 15,9 трлн долларни ташкил қилган.
ҲМВ бозорининг яна бир муҳим функцияси – иқтисодиёт субъектларига ахборот тақдим этиш. Муддатли бозорда шаклланадиган ҲМВ базис активи нархи ушбу активнинг келажакдаги нархи борасида харидорлар ва сотувчилар бозорда кутаётган натижалар таъсири остида юзага келади. Базис активларнинг келажакдаги олди-сотдиси ҳақида қарорлар иқтисодиёт
субъектлари томонидан келиб тушаётган ахборот – ҳам омма учун очиқ бўлган ахборот, ҳам инсайдерлик ахборотини баҳолаш натижасида қабул қилинади.
Базавий активнинг жорий спот-нархи ва ҳозирги кунда келажакдаги санада ижро этиладиган шартномаларнинг ижро нархи ўртасидаги нисбат қандай эканлигига қараб, бозор базавий активнинг нархи келажакда қандай ўзгариши ҳақида мулоҳаза юритиш мумкин бўлади.
Келажакдаги бозор конъюнктурасининг омма учун очиқ бўлган индикатори сифатида форвард нархи ўзига хос «ахборотни очиб бериш», унга эгалик қилишдан олинадиган иқтисодий самарани аввалбошдан имтиёзли ҳолатда бўлган йирик ўйинчилар ва ахборот ресурсларига тўғридан-тўғри эга бўлиш имконияти бўлмаган қолган бозор қатнашчилари ўртасида тақсимлаш воситаси ҳисобланади. Шундай қилиб, муддатли бозорнинг ривожланиши бозор самарадорлиги ва рақобат даражасининг ортишига хизмат қилади. Базис активларга форвард нархлари ҳаракатини ўрганиб, иқтисодиёт субъектлари режалаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, савдо захиралари ҳажми, хомашё харид қилиш муддати ва нархлари, экспорт тушуми миқдори ва ҳ.к. борасида ўз режаларига тузатиш киритиш имконига эга бўлади.
Муддатли шартномаларга талаб юқорилиги базис активлар нархининг асоссиз равишда ўсиб кетишига олиб келиши мумкин. Хусусан, 2009 йилнинг ёзида Лондоннинг PVM Oil Associates брокерлик компанияси трейдерларидан бири, ҳушёрликни бой берган ҳолда, тунги вақтда уйидаги компьютеридан туриб нефть фьючерслари бўйича йирик позиция очган. Операция изсиз қолиб кетмади: бир соат давомида бозор қатнашчилари 16 млн баррелга шартнома харид қилдилар (нормал шароитларда бу даврда ўртача битимлар ҳажми 500 минг баррель атрофида бўларди), нефть нархи 71 доллардан бирданига 2009 йил бошидан рекорд даражага – 73,5 долларгача кўтарилиб кетди. Икки кун ўтгач, брокерлик компанияси брокернинг ўзбошимчалик билан қилинган ҳаракатлари натижасида кўрилган зиён миқдори ҳақида расмий хабар берганидан сўнг нефть нархи қарийб 10% – бир баррель учун 66,5 долларгача тушиб кетди.
Тарихан ҲМВ вужудга келишининг бевосита сабаби бўлиб хўжалик операцияларига хос бўлган рисклардан ҳимоя қилинишга эҳтиёжнинг ўсиши хизмат қилган. Илк муддатли шартномаларнинг базисли активлари асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўлган, битимлар тузилишининг асосий сабаби эса мос келувчи маҳсулотлар нархининг келажакдаги ўсиши ёки пасайиши рискидан ҳимоя қилиш зарурати саналган. ҲМВ бозорининг ривожланиши билан муддатли шартномалар базис активларининг доираси кенгайган, мос равишда, бошқа риск турларидан (валюта рисклари, фоиз рисклари ва ҳ.к.) ҳимоя қилиш борасида янги имкониятлар пайдо бўлган. Шундай қилиб, ҳосилавий воситаларнинг асосий амалий функцияси хўжалик юритувчи субъектлар рискларини бошқариш ҳисобланади. Асосий мақсади молиявий рискларни минимал қилишга бориб тақаладиган ҳосилавий воситалар билан операцияларни белгилаш учун махсус атама – хеджирлаш (ингл. hedge – тўсиш, ўзини эҳтимолий йўқотишлардан суғурта қилдириш) атамаси мавжуд.
Том маъноси билан таржима қилганда hedge «ўсимликдан ҳосил бўлган иҳота билан атрофини ўраш», «ўсимликдан ҳосил бўлган иҳота», «жонли ўсимликдан ҳосил бўлган иҳота» маъносини англатади. Энг тарқалган ва мутахассислар томонидан тез-тез такрорлаб туриладиган ҳазиллардан бири қуйидагича янграйди: «Идеал хеджирлашни фақат япон боғида учратиш мумкин».
Мос равишда, ҳосила воситалар ёрдамида спот-бозорида ўз позициясини ҳимоя қиладиган шахс хеджер деб аталади.
ҲМВ билан операцияларни амалга оширувчи бозор қатнашчилари бошқа мақсадларни ҳам кўзлаши мумкин. Хусусан, операциялардан мақсад, жумладан, фойда олиш мақсадида молиявий восита харид қилиш ва келгусида қайта сотиш комбинациясини ифодалайдиган чайқов (спекуляция) бўлиши мумкин. Ҳосилавий воситалар билан боғлиқ ҳолатда фойда муддатли шартномалардаги очилиш нархи ва ёпилиш нархи ўртасидаги фарқ сифатида шаклланади (спекуляция – лотин тилидаги speculatio сўзидан, тор маънода – ҳаммасини кўздан кечириш, specula – соқчилик минораси). Бундай операцияларни амалга оширадиган шахс спекулянт (чайқовчи, олибсотар) деб аталади. Спекулянт у ёки бу воситалар билан савдо улар билан боғлиқ бўлган бозор рискларини онгли равишда қабул қилади. Спекулянтнинг асосий мақсади – бозордаги нархларнинг қулай ўзгаришидан фойда олиш бўлиб, бунга спекулянтнинг келажакдаги нархлар ўзгариши башоратлари бозордаги реал вазият билан мос тушган ҳоллардагина эришиш мумкин.
Энг номдор ва шов-шувли молиявий йўқотишлар айнан ҳосилавий воситалар савдоси билан боғлиқ. Хусусан, деривативлар билан савдода катта ютуқлар намойиш этган трейдер Ник Лиссон 1992 йил «Barings» банкининг Сингапурдаги молиявий операциялар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган (банк 1763 йилда ташкил қилинган ва хусусан, XIX–XX асрлар бўсағасида қирол оиласига хизмат кўрсата бошлагани билан машҳур). Лиссон фаолияти натижасида компания жиддий йўқотишларга дуч келди. Лиссон иш натижалари ҳақида ёлғон ҳисоботлар тайёрлаб, Nikkei япон фонд индексига ҳосилавий воситалар билан рухсатсиз савдо юрита бошлади, бу эса, пировардида, кўп миллионли йўқотишларнинг асосий сабабчиларидан бирига айланди. Зиён кўрган ҳолда, Лиссон йўқотишлар ўрнини қоплашга ҳаракат қилди, шу сабабли рискларни мунтазам ошириб, тобора катта миқдорда пул йўқота бошлади. Натижада банк 1995 йил узил-кесил хонавайрон бўлди ва кейинчалик 1 фунт стерлингга сотиб юборилди. Лиссон ўз ҳаракатлари учун жазоланди – қамоққа олинди, лекин 1999 йилда тиббий сабабларга кўра озод этилди.
ҲМВ билан операциялардан фойда олиш имконияти бир хил активнинг форвард ва спот-нархлари ўртасида тафовут бўлган ҳолларда мавжуддир. Арбитраж – турли бозорларда (муддатли бозор мавзусига нисбатан қўллаганда – спот-бозорда ва ҳосилавий воситалар бозорида), жумладан, бу бозорларда бир хил активнинг нархлари ўртасидаги фарқдан фойда олиш мақсадида савдо операцияларини бир вақтда амалга оширишдир. Тўғри йўлга қўйилган стратегия арбитражерга – бундай операцияларни амалга оширадиган
бозор қатнашчисига – минимал риск билан харажатлар йўқлигида (ёки минимал харажатлар билан) бозор нархларининг исталган ҳолда кафолатланган фойда олиш имконини беради.



    1. Download 2,53 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish