Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,53 Mb.
bet52/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

5.1-расм. Ҳосилавий воситалар турлари
21 Mishkin, Frederic S. Financial markets and institutions / Frederic S. Mishkin, Stanley G. 2012
Форвард шартнома – бу икки томон ўртасидаги битим бўлиб, унга кўра томонлардан бири базавий активни келажакда белгиланган вақтда белгиланган ижро нархи бўйича сотиш, иккинчи томон эса – шу активни харид қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Форвард шартномалар биржадан ташқарида тузилади ва улар тузилган пайтда контрагентлар бирон-бир харажат қилиши шарт эмас.
Фьючерс шартнома – худди форвард шартномага ўхшаб кетадиган битим. Фьючерснинг ўзига хос хусусияти шундаки, бу восита стандартлаштирилган ҳисобланади ва фақат биржа савдосининг объекти сифатида иштирок этади.
Опцион шартнома – икки томон ўртасидаги битим бўлиб, сотувчининг жавоб ҳаракатларида харидорга базавий активни келажакда белгиланган ижро нархи бўйича харид қилиш (агар бу харидга опцион бўлса) ёки сотиш (агар бу сотишга опцион бўлса) ҳуқуқини беради.
Своп – икки томон ўртасида тузиладиган, келишиб олинган шартларга мувофиқ келажакда белгиланган тўловлар ва (ёки) базавий активлар (шартли суммалар) алмашиниш ҳақидаги битимдир.
Экзотик ҳосилавий воситалар қаторида стандарт воситалардан фарқ қиладиган шартларда ёки бир нечта восита хусусиятларини бирлаштирадиган форвард, опцион ва свопларни кўрсатиш мумкин.
Уларнинг асосида ётадиган базис активларга қараб ҳосилавий воситалар қуйидаги турларга тақсимланади:
товар ҳосилавий воситалар (нефть, нефть маҳсулотлари, электр энергияси, металл, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – дон, шакар, қаҳва ва ҳ.к.га деривативлар);
валюта ҳосилавий воситалар (валюта бойликларига деривативлар);
фонд ҳосилавий воситалари (акциялар, облигациялар, фонд индекслари, ўзгариш индексларига деривативлар);
–фоизли ҳосилавий воситалар (қарз мажбуриятлари бўйича фоиз ставкаларига деривативлар);
кредит ҳосилавий воситалар (улар бўйича тўловлар белгиланган кредит ҳодисалар рўй беришига боғлиқ бўлган деривативлар);
–ностандарт базис активли бошқа ҳосилавий воситалар (жумладан, об- ҳаво деривативлари, сайлов натижаларига асосланган деривативлар ва ҳ.к.).
Ҳосилавий воситалар муомалада бўладиган бозорларга қараб, қуйидагилар ажратиб кўрсатилади:
биржа воситалари (улар қаторига фьючерсларнинг барча турлари ва биржада муомалада бўлган стандартлаштирилган опционлар киради);
биржадан ташқари воситалар (форвардлар, биржадан ташқари опционлар, своплар, экзотик ҳосилавий воситаларнинг аксарияти).
Ижро этиш усулига қараб қуйидагилар ажратиб кўрсатилади:
етказиб бериш воситалари (шартномани ижро этиш вақтида базис активни жисмоний етказиб бериш кўзда тутилади);
ҳисоб-китоб воситалари (битим томонларидан бири бошқа бир томонга нарх тафовутини қоплайдиган пул миқдори тўлашини кўзда тутади).

    1. Download 2,53 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish