Дивидендларнинг ўсиши асосидаги усул (агар дивидендлар ўсиш доимий суръати маълум бўлса) – Гордон модели.
Доимий ўсиш усули келажакдаги дивиденд даражалари доимий суръат билан (масалан, ҳар йили 2% га) ўсиши кутилганда акцияларни баҳолаш учун фойдаланилади. У, бир томондан, компаниянинг ўсиш салоҳиятини аниқроқ баҳолашга имкон беради, бошқа томондан эса – уни амалиётда кам қўлланадиган қилиб қўядиган айрим тахминлардан фойдаланади, масалан, акцияларга эгалик қилиш даври чексиз ва фойданинг ўсиш ҳажми доимий бўлади.
бу ерда
P– акциянинг бозор нархи;
D0 – сўнгги тўланган дивиденд;
D1 – келажакда кутилаётган дивиденд;
r– даромадлилик бозор ставкаси (талаб қилинган даромадлилик);
q–дивидендларнинг ўсиш суръати (бирликдан улушда).
Ушбу моделдан фойдаланишда шуни ҳисобга олиш зарурки, формулада келажакдаги дивиденд фойдаланилади. Шундай қилиб, агар сўнгги тўланган дивиденд маълум бўлса, у каср суратида дивиденднинг ўсиш суръатига тенг миқдорда оширилади.
Акциялар қийматини баҳолашнинг маълум бир тахминлардан фойдаланадиган бошқа усуллари ҳам мавжуд, бироқ уларнинг барчаси битта ёндашув – келажакдаги пул оқимларини дисконтлаш асосида ташкил этилади.
Мисол
Низом капитали 200 мингта оддий акцияга бўлинган акциядорлик жамияти фаолияти қуйидаги маълумотлар билан тавсифланади (минг сўм):
АКТИВ
ПАССИВ
Асосий воситалар
60 000
Низом капитали
50 000
Узоқ муддатли молиявий қўйилмалар
10 000
Захира фонди
1000
Товар захиралари
10 000
Махсус белгиланган фондлар
10 000
Ҳисоб рақами
10 000
Қисқа муддатли қарздорлик
30 000
Касса
3000
Фойда
9000
Дебиторлик қарзлари
7000
Баланс
100 000
Баланс
100 000
Акциядорлик жамияти акцияларининг баланс қийматини аниқлаш зарур. Ечим:
(100 000 - 30 000)/200 000 = 350 сўм.
Жавоб: 350 сўм.
Жамият тугатилмоқда. Низом капитали номинали 100 сўм бўлган 1000 та имтиёзли акция ва номинали 200 сўм бўлган 9000 та оддий акциядан иборат. 1 000 000 сўм миқдорида дисконт облигациялар чиқарилган бўлиб, улар бозорда 85% курс бўйича жойлаштирилган, шунингдек, 3 млн сўм миқдорда кредитлар жалб қилинган. Жамиятнинг мулки 15 000 000 сўмни ташкил этади. Низомда белгилаб қўйилган имтиёзли акцияларнинг тугатиш қиймати номиналга тенг. Битта оддий облигациянинг тугатиш қийматини топиш зарур.
акциядорлар битта оддий акция учун олган пул миқдори: 13 900 000 : 9000
= 1211,11 сўм.
Жавоб: 1211,11 сўм.
Ўтган йил давомида битта акцияга 200 сўм миқдорида дивиденд тўланган. Келажакда кутилаётган дивиденднинг ўсиш суръати 2% га тенг. Ушбу акция бўйича талаб қилинган даромадлилик меъёри – 12 %. Ушбу акциянинг назарий нархини аниқлаш зарур.
Ечим:
Дивидендларнингдоимийўсишмодели: Жавоб: 2040 сўм.
Акция бўйича 500 сўм дивиденд тўланган. Ўртача бозор даромадлилиги