Кимлар қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари ҳисобланади?
Молия бозоридаги рискли ва рисксиз ставкаларнинг бир-биридан фарқи нимада?
Инвесторлар қандай белгиларга кўра таснифланади?
Инвестиция фондлари қандай вазифани бажаради?
Инвестицион пай қандай ўзига хос хусусиятларга эга?
Фонд мажбуриятлари қаторига нималар киритилади?
16-мавзу. Молия бозорини тартибга солиш
Молия бозорини тартибга солишга объектив зарурат. Молия бозорини тартибга солиш усуллари.
Молия бозорида ўзини ўзи тартибга солиш.
Молия бозорини давлат томонидан тартибга солиш.
Молия бозорини тартибга солишда давлатнинг функциялари.
Мамлакатимизда молия бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органлари.
Молия бозорини тартибга солишда мегарегулятор қўлланилиши.
Молия бозорини тартибга солиш бўйича АҚШ, Буюк Британия ва Германия тажрибалари.
Молия бозорини тартибга солиш тизими
Молия бозорини тартибга солиш – бу молия бозоридаги барча қатнашчилар фаолиятини ва улар ўртасидаги операцияларни жамият томонидан бу ҳаракатларга ваколатланган ташкилотлар томонидан тартибга солишдир.
Молия бозорини тартибга солиш тизими – молия бозорининг тартибга солиш инфратузилмаси бўлиб, қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига олади:
регулятив органлар (тартибга солиш органлари) – давлат органлари ва ўзини-ўзи тартибга соладиган ташкилотлар;
регулятив функциялар ва жараёнлар – тартибга солиш улар орқали амалга ошириладиган ҳаракатлар мажмуи (қонунчилик функциялари, рўйхатга олиш жараёнлари, лицензия, назорат, аттестация жараёнлари);
ҳуқуқий инфратузилма – бозорни тартибга солишга алоқадор бўлган қонунчилик ҳужжатлари, қонунлар ва норматив ҳужжатлар тўплами;
фонд бозори ахлоқи – ўзини-ўзи тартибга соладиган ташкилотлар томонидан ишлаб чиқиладиган меъёрлар. Бу меъёрлар тавсия этиладиган характерга эга бўлса-да, бозор қатнашчилари томонидан сўзсиз бажарилади, чунки уларнинг ишбилармонлик нуфузи кўпинча шунга боғлиқ бўлади;
Урф-одатлар ва анъаналар – Ўзбекистонда молия бозори ўн йилликлар давомида мавжуд бўлмаган, шу сабабли анъаналарни шакллантириш ва ривожлантириш молия бозорини тартибга солиш инфратузилмасининг муҳим элементи ҳисобланади.
Молия бозорини давлат томонидан тартибга солиш бутун тизимининг асосий вазифаси унинг барча субъектлари фаолиятида бозор ўзининг асосий макроиқтисодий функцияларини бажарадиган – бўш пул маблағларини иқтисодиётни ривожлантириш учун сафарбар қиладиган ҳамда аҳоли учун ишончли ва даромадли жамғариш воситалари шакллантирадиган қоидалар ишлаб чиқиш ва уларга сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |