Бозор самарадорлиги гипотезаси. Самарали бозор гипотезаси (efficiency market hypothesis, EMH) – унга кўра барча бозорлар ахборот шаффофлиги даражаси бўйича тақсимланиши мумкин бўлган гипотеза. Гипотезанинг моҳияти қуйидагича: бозор бирон-бир ахборотга нисбатан у дарҳол ва тўлалигича актив нархида акс этган ҳолларда самарали ҳисобланади. Бу эса ушбу ахборотни бефойда қилиб қўяди. Бу ҳолатда фундаментал таҳлил ҳам ўз мазмунини йўқотади. ЕМТ ғарб аксарият бизнес-мактабларида ўқув режасининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Акциялар нархининг ҳаракат назариялари. Акциялар нархининг учта асосий назарияси мавжуд:
–ортодоксал назария, унинг асосий қоидасини қуйидагича ифодалаш мумкин: «Акциялар нарх ҳаракатининг асосий сабаби корпорациялар даромадларида ўзгаришлар рўй беришини кутиш ҳисобланади». Яъни компания даромадларининг ўсиши дивидендларга йўналтирилган фойда улушининг ўсишига олиб келади, дивидендлар ўсиши эса инвесторларнинг акцияга қизиқишини оширади ва унинг курси ўсади. Бироқ бу назария дивиденд тўловлари билан боғлиқ бўлмаган, лекин нарх динамикасига жиддий таъсир кўрсатадиган кўп сонли омилларни кўриб чиқмайди;
–ишонч назарияси, унга кўра, акциялар нархи ҳаракатини белгилаб берадиган асосий омил – бу инвесторнинг келажакдаги акциялар нархи, даромад ва дивидендларга ишончининг ўсиши ёки камайишидир;
–рефлекс назарияси. Ушбу назариянинг асосчиси ҳисобланган Жорж Сорос 1992 йил фунт стерлинг курсининг тушиб кетишини уюштирган ва бундан 1 млрд доллар ишлаб олган деб ҳисоблашади. Рефлексивлик асосий ғояси – нарх борасида кутилаётган натижалар ва нархларнинг бир-бирига таъсиридир. Яъни акциялар улар харид қилинаётгани учун ўсади, лекин шу билан бир пайтда улар ўсаётгани учун харид қилинади. Бироқ ушбу назарияни қўллаш муайян башорат қилиш услубиятига чиқиш йўлига эга эмас. Ж.Сорос ҳозирча ўзининг профессионал сирларини кенг омма билан ўртоқлашиш ниятида эмас.
Фундаментал таҳлил ўтказиш учун бошланғич маълумотлар ахборот каналлари бўйича янгиликлар кўринишида келиб тушади. Фундаментал таҳлил ўтказишда иккита асосий ёндашув ажратиб кўрсатилади.
–«тепадан пастга» – макроиқтисодий омилларни таҳлил қилишдан бошланиб, тармоқ ҳолатини таҳлил қилишга ва ниҳоят, компания ҳолатини таҳлил қилишга ўтадиган анъанавий ёндашув;
–«пастдан тепага» – компаниядаги вазиятни ўрганишдан бошлаб, тармоқни таҳлил қилишга ўтиш ва макроиқтисодий вазиятни таҳлил қилиш билан якунлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |