Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,53 Mb.
bet101/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

Фундаментал таҳлил бозор динамикаси сабабларини аниқлайди ва «нима харид қилиш керак?» деган саволга жавоб беради. Бошқача қилиб айтганда, инвестиция киритиш учун воситани асосли равишда танлашга имкон беради.
Техник таҳлил динамикаси йўналишини аниқлайди ва «қачон харид қилиш керак?» деган саволга жавоб беради. Яъни позицияга кириш нуқтасини аниқлашга имкон беради. Бундай бозор динамикаси ёки ҳаракати ўринга эга эканлиги бирламчи аҳамият касб этади, унга айнан нима сабабчи бўлганлиги эса

  • иккинчи даражали.

Бу тахминлар қарама-қарши эканлиги сабабли таҳлил билан шуғулланувчи мутахассисларни иккита қарама-қарши лагерга ажратиш мумкин – фундаменталистлар ва техник таҳлилчилар. Бироқ молиявий фаолият амалиёти шуни кўрсатадики, техник ёки фундаментал таҳлил усул ва услубларидан фойдаланиш муваффақият гарови ҳисобланмайди, чунки ҳар бир таҳлил тури ўзининг афзалликлари ва камчиликларига эга. Фундаментал таҳлилдан фойдаланишни афзал кўрадиган инвесторларнинг кўпчилиги фонд бозори динамикасини графикли таҳлил қилиш асосларини билади. Ва аксинча, фундаментал таҳлил натижаларига таянмаган, техник таҳлил усулларини амалга оширадиган инвесторни амалда топиб бўлмайди.


    1. Фундаментал таҳлил


Фундаментал таҳлил (Fundamental analysis) – мамлакат ва тармоқ иқтисодиётининг фундаментал омилларини, компания фаолияти кўрсаткичларини таҳлил қилишга асосланган, активнинг бозор қийматини аниқлаш ва башорат қилиш усуллари тизими.
Фундаментал таҳлилда қимматли қоғозларни бозор нархлари билан таққослаш учун қимматли қоғозларнинг объектив равишда асосланган ички қийматини аниқлаш асосий муаммо ҳисобланади. Активлар нарх даражасининг ўсиши, пасайиши ёки уларнинг барқарор ҳолатига олиб келиши мумкин бўлган омилларни аниқлаш фундаментал таҳлил тадқиқотларининг мавзуси ҳисобланади. Фундаментал ёндашувни амалга ошириш натижаси молиявий активлар нархига ва бутун молия бозорига бевосита ёки билвосита таъсир этадиган омилларни аниқлаш ва мониторинг қилиш ҳисобланади. Бу активнинг ички ёки ҳақиқий қийматини аниқлаш мақсадида бажарилади. «Ички қиймат» аксарият ҳолатларда фонд бозоридаги талаб ва таклиф нисбати билан белгиланадиган компания акциялари нархи билан мос келмайди. Ўз фаолиятида


49 Финансовые рынки: электронный учебник [для студентов высших учебных заведений, обучающихся по направлению «Экономика» (уровень подготовки–бакалавр)] / подред.С.В.Брюховецкой, Б.Б. Рубцова. − М.: Финансовый университет / кафедра «Финансовые рынки и финансовый инжиниринг», 2013.
фундаментал таҳлилдан фойдаланадиган инвесторларни биринчи навбатда компания акцияларининг «ички қиймати» акцияларнинг биржадаги нархдан катта бўладиган вазият қизиқтиради. Бундай акциялар етарлича (муносиб) баҳо берилмаган акциялар саналади ва потенциал инвестиция объектлари ҳисобланади. Етарлича (муносиб) баҳо берилмаган акциялар харид қилишда инвесторлар бозор самарадорлиги шароитларида акцияларнинг фонд бозоридаги нархи «ички қиймат»га қараб интилиши, яъни акциялар етарлича (муносиб) баҳо берилмаган ҳолларда – ўсишидан умид қилади.
Фундаментал таҳлил Америка мактабининг негизида Бенджамин Грэхем (Benjamin Graham) ва Дэвид Додд (David Dodd)нинг 1934 йили чоп этилган
«Қимматли қоғозлар таҳлили» («Security Analysis») классик асари ётади. Грэхемнинг ўзи фундаментал таҳлилдан амалиётда фойдаланган ва муваффақиятли инвестор бўлган. Грэхемнинг фундаментал таҳлилдан фойдаланган энг машур издошларидан бири Уоррен Баффет ҳисобланади. Ўзининг «Инвестициялар, корпоратив молия ва компанияларни бошқариш ҳақида эссе» асарида Уоррен Баффет: «Бен Грэхемнинг асарларидан биз муваффақиятли инвестицион фаолиятнинг калити – бу акциялар бозорда бизнеснинг асосий қийматига дисконт билан сотиладиган фойда кўриб ишлаётган корхоналар акцияларини харид қилиш ҳисобланишини тушундик» деб ёзади.

Download 2,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish