ҲИНДИСТОН. Ҳинд цивилизацияси буддизмни яратди, унда монастирлар ҳузурида боғлар яратиш бошланди. Дарахтларга сиғиниш ҳиндларнинг урф-одатларидан бўлган.
Ҳар бир дарахт илоҳийлаштирилган. Лекин қадимги ҳинд ёзувларида на боғларнинг тарихи ҳақида, на уларни рангли безаш тўғрисида маълумотлар деярли учрамайди, аммо уларда қурбонликларни ва диний байрамларни тасвирлашда фойдаланилган гуллар эслатилган.
ХИТОЙ. Бу мамлакат боғлари тўғрисидаги маълумотлар турли хил қадимги ёзма манбаалар, расмлар ва бошқа тасвирларда бизгача етиб келган. Биринчи маълумотлар эр.ав. ХИИ асрга тааллуқлидир. Хитойнинг биринчи боғларидан бирини яратган хитой хоқони Чеу боғлари хақида маълумотлар сақланиб қолган. Чеудан кейин ҳокимият тепасига келган Му Уанг турли хил иншоотлари билан ҳашаматли боғ яратди. Император Цзин Хи Хоанг ўзининг 41 йиллик ҳукмронлиги даврида 1000 га дан ошиқ майдонда улкан боғ яратди ва унда ўзи босиб олган саройлар сонича сарой қурдирди.
Хитой эпоси «Ашулалар китоби»да император Вен Ванг томонидан эр.ав. 1150 й. да 375 га майдонда яратилган «Билимлар боғи» тўғрисида маълумотлар мавжуд.
САВОЛ ВА ТОПШИРИҚЛАР
1. Ернинг географик қобиғи ҳақида изох беринг?
2. Ландшафт ҳақидаги таълимот нинг асосчиси ким бўлган.
3. Вавилондаги осма боғлар ҳақида изох беринг?
4. Эрамиздан аввалги Эронда ташкил этилган тоғ ёнбағридаги улкан боғлар ҳақида изох беринг?
5. Хитойнинг биринчи боғлари ҳақида изох беринг?
3-МАВЗУ: ЎРТА АСРЛАРДА ЕВРОПАДА ПЕЙЗАЖ ВА КЛАССИК РЕГУЛЯР ( МУНТАЗАМ) УСУЛИДА ЛАНДШАФТ САНЪАТИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ
Режа:
1.Ўрта асрда Европада боғ-парк санъатининг ҳолати.
2.Англияда ландшафт санъатининг ривожланиш босқичлари.
3.Германияда пейзаж, регуляр стилидаги боғларнинг қурилиши.
Рим империяси қулаганидан сўнг В асрдан Европада қоронғу ўрта асрлар даври бошланди. Ўзаро феодал урушлар ҳам боғ-парк санъати ривожланишига тўсқинлик қилган. Феодаллар мудофаа мақсадида мустаҳкам деворлар билан ўралган қўрғонлар қурганлар. Дин аҳллари томонидан монастирлар қурилганда ва шаҳарлар қурилганда ҳам шундай қилишган. Қўрғонлар монастирлар ва шаҳарларда аҳоли зичлиги жуда юқори бўлган, боғлар учун очиқ майдонлар бўлмаган. Лекин шу ҳолда ҳам боғлар яратилган. Ўрта аср боғи кичик ўлчамли, регуляр, майдони квадрат ва тўртбурчакларга бўлинган бўлган.
Черков ўша даврларда бадиий ижод йўналишини ландшафт санъатида манзарали элементларга кам аҳамият берган ҳолда белгилаб берган. Шунинг учун монастир ва бошқа боғлар асосан утилитар характерда бўлган. Боғларда доривор ўсимликлар ва мевали дарахт турлари етиштирилган. Уларни маълум даражада ботаника боғчаси деб ҳисоблаш мумкин. Ўрта асрлар монастирларида манзарали ўсимликлар асосан ёпиқ ҳовлида – клуатрларда етиштирилган. Клуатрларни Рим перистиль ҳовлисига ўхшаб ўраганлар ва безаганлар. Марказда тўғри ёки диоганал кесишувчи йўлкалар ҳовли майдонини оддий геометрик шаклларга бўлганлар.
Ҳовли марказини қудуқ, дарахт ёки ҳайкал белгилаган. Ибодатхона полида тиззалаб юриш натижасида лабиринт пайдо бўлган. Лабиринт шундай майдонки, қирқилган буталар билан ажралган, атайин чалкаштирилган йўлкалардан иборат бўлган. Одатда уни квадрат ёки олти бурчакка тўғрилашган.
Ўрта асрлар Европа боғ-парк санъатининг ўзига хос хусусиятлари: ички боғлар тархининг геометриклиги: оддий дарахтлар ва дарахтларга шакл бериш; лабиринт; санъатлар синтезининг феодал типи, яъни ҳар бир санъатга хос бўлган хусусиятларни бостириб, умумий ғояга, символикага бўйсиндириш бўлган.
АНГЛИЯ. Янги ғоялар Англияда интенсив равишда ривожлана бошланди, у ерда ҳам табиат, ҳам тарих романтизмининг пайдо бўлишига сабаб бўлди ва ХВИИИ асрнинг бошларида ландшафт санъатининг ривожланишига қулай шароитлар яратилди
1738 йили архитектор ва рассом Вильям Кент Лондондан 100 км узоқликдаги Стоу паркини қайта режалаштирди. Бу парк инсон қўли билан яратилган, унда тасодифий элементлар мавжуд эмас. Лойиҳалаштирилган йўллар тизими мавжуд бўлган, улардан юриб жозибали пейзажлар, аллеялар, перспективаларнинг бирин-кетин алмашинувини қўриш мумкин эди, бунда сарой ва боғ-парк павилонлари муҳим рол ўйнаганлар.
1803 йили инглиз архитектори Рептон парк қурилиши бўйича кўпчиликка маълум трактат ёзди. У катта амалий иш тажрибасига эга эди. Ўз паркларида у пейзаж композициясини регуляр элементлари билан мувофиқлаштирган. Унинг ХИХ аср бошларида архитектор Нэш билан бажарган энг машҳур иши Лондондаги «Риджент парки» эди. Тўғри чизиқли укларнинг ва доиранинг сув ва кўкаламзорнинг эркин пейзаж режаси билан кескин мувофиқлиги бу паркни янада ифодали қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |