Ўқув предметининг методологик илмий-назарий асоси билан қуролланиш:
Тараққиёт қонунларини англаш ва тўғри талқин этиш
Таълим-тарбиянинг мақсад ва вазифаларини давр ва жамият талаб эҳтиёжлари асосида англаш
Таълимнинг тарбиявий имкониятларидан самарали фойдаланиш, талабаларнинг илмий дунёқараши, аҳлоқий-эстетик фазилатларини, диний, дунёвий тарбиясини, меҳнат қилиш малакаларини шакллантириш.
Ўқитувчининг компютер саводхонлиги, ўқув жараёнида компютер, ЭҲМни қўллай олиш.
Таълим-тарбия жараёнига тадқиқотчилик нуқтаи-назаридан ёндашиш, ўз фаолиятини тадқиқотчилик асосида ташкил этиш.
Педагогик муаммоларнинг маълум воситаларини фаолиятга ижодий қўллай олиш.
Ўқитувчининг дидактик қобилиятини – таълимни ташкил этиш, амалга ошириш, таълим тамойиллари, усуллари, воситаларини эгаллаган бўлиши
Талабалар дарс ва дарсдан ташқари машғулотларини тўғри, фаол ташкил этади.
Меҳнат, билим, маҳорат, ижод инсон ҳаётининг бош мезони. Бу мезон фаолият орқали амалга оширилади.
Меҳнат, изланиш, фаолият орқали ютуқлар қўлга киритилади.
Ўқитувчининг касбий маҳорати қуйидаги омиллар асосида ривожланади:
Ўқув предметининг илмий-назарий ва методологик асоси билан қуролланиши
Таълим-тарбиянинг мақсад ва вазифаларини давр талаблари асосида англаш ва амалга ошириш
Мустақил таълим олишни аниқ режалаштириш ва ҳоказо.
1. Педагог махоратининг асоси ва мохияти.
Аввал педагогик махорат нималарга богликлигига караб чикайлик. Рус-тили лугатида бу атама «кандайдир сохадаги юкори санъатдир». Агар дурадгорнинг килган иш натижаси факат унинг уз фаолиятига боглик булса, бу холат педагог фаолиятида укитувчи ва укувчининг узаро муносабатининг махсули, деб караш мумкин, бунда педагог махоратининг асосини унинг фаолиятининг махсули деб караш мумкин. А.С. Макаренко эса махорат хакида «тарбиявий жараённи билиш тарбиявий билимдонликдан иборат» дейди. А.И. Шербаков эса «педагогик махорат»-бу укитувчининг илмий билиши, билимдонлиги, «методик санъатининг куникмалари ва унинг шахсий сифатларининг йигиндисидан иборат» дир, дейди. Хакикатда бундай синтез факат педагогик фаолиятда мавжуд булади.
Н.В. Кузмина махоратни мутахассисга узининг касбий билимлари, билимдонлиги ва куникмалари асосида холатни (фаолият шароитлари ва объектни) яхши урганиб, хаётни касбий масалаларни билиш ва уларни муваффаккиятли амалга оширишнинг яхши имконидан иборат, дейди. Сластинин эса педагог махорати-бу педагогик жараённинг юкори самарадорлигини, шахсий-иш сифатлари ва шахс хусусиятларининг синтезидан-мажмуидан иборат дейди.
Хозяинов педагогик адабиётларда келтирилган касбий махорат хакидаги таърифларни умумлаштириб, бу хакда у куйидаги холатларни келтиради:
Унингча, «педагогик махорат мохияти» ва «педагогик махорат асосларини» ажратиш зарур.
Педагогик махорат асосларини педагогик махоратни амалга оширувчининг фаолияти ёки унга тайёрланувчига;
Педагогик махорат асоси педагог-муаллим фаолиятининг махорати ва укувчиларнинг бу фаолиятдаги ролининг йигиндисидан ташкил топади;
Педагогик махорат муаллимнинг олий укув юртини тугатгандан сунг аста-секин тупланиб, у реал педагогик фаолият даврида аста-секин юзага кела бошлайди. Махоратнинг пайдо булиши ва усишида куйидаги касбий педагогик билимлар мажмуи ётади;
А) таълимнинг максад асослари;
Б) укувчилар таълимининг мазмуни ва давлат таълим стандартлари, талаблари.
В) хар бир укувчининг психологик-педагогик диагностик маълумотлари ва шунингдек, улар фаолиятининг узига хос хусусиятлари.
Г) педагогик фаолиятга тизимли ёндошув асослари, унинг мазмуни, тузилиши ва мохиятлари.
Д) укитувчининг керакли касбий зарурий шахсий сифатларини билиши;
Е) хозирги замон педагогик жараён ривожланишининг асосий тенденциялари.
Бу курсатилганларнинг кайси бирларининг йуклиги ёки ривожланиш даражасининг етарлича юкори булмаслиги укитувчининг юкори даражали махорат хосил килиш имконини бермайди.
Касбий-педагогик билимлар ва куникмалар умумий холда куйидагиларни уз ичига олиши зарур:
укув фаолиятининг объекти сифатида таълим мазмунини танлаш, дидактик ташкил этиш ва узатиш;
укувчилар билан мулокотда булиш; укув жараёнида ривожлантириш ва тарбиялашдан фойдаланиш, укувчиларда фаолиятнинг мазмунини узлаштиришни амалга ошириш;
укитувчилик фаолиятини ташкил килиш ва амалга ошириш;
педагогик кобилиятларни ва касбга ахамиятли сифатларни ривожлантириш;
бутун тизимга тула равишда таъсир курсатувчи куролларни яратувчи педагогик жараённи ташкил этиш.
Билиш ва куникмалар педагогик махорат асосларини таркибий кисмини ташкил этгани ва амалий фаолият махсули булгани учун улар исталган касбий фаолиятда катта роль уйнайди.
Г.Н.Кузмина таъкидлашича, «Педагогик махорат»-бу инсон томонидан хосил килинган кобилият булиб, у маълум фаолиятлар натижасида хосил килинган билимлар ва куникмалар асосида яратилади.
Шундай килиб, педагогнинг билимлари, билимдонлиги ва куникмалари педагогик махоратнинг ташкилий кисми булиб, улар икки хил булиши мумкин:
А) касбий педагогик фаолиятга тайёрланиш жараёнида кабул килинган;
Б) касбий педагогик фаолият жараёнида кабул килинган;
Шербаков буйича «Педагогик махорат» бу укитувчи шахсининг барча рухий хусусиятлари, унинг билимлари, билимдонлиги ва куникмалари йигиндисининг ифодасидан иборат.
Бу каби таърифларда шахснинг роли катта, албатта. У уз билимлари, билимдонлиги, куникмалари узининг шахсий сифатлари, ижодини ишга солиб, укувчилар билан биргаликдаги фоалиятини ташкил килади. Бу холда укитувчининг шахсий хусусияти катта ахамият касб этади.
Шундай килиб педагогнинг шаклланиши лозим булган педагогик махоратининг асосини куйдагилар ташкил этади:педагог шахси, билимлари ва педагогик тажрибаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |