Халқ оғзаки адабиёти. Африкада истиқомат қилаётган ҳамма халқларнинг халқ оғзаки адабиёти мавжуд. Жанрлари ҳар хил: эртак, миф, қўшиқ, топишмоқ, масал ва ҳ.к. Ҳам насрда, ҳам назрда ифода қилинади. ЖАР, Гамби, Зимбаба, Бенинда жанрлар бой, Нубий, Жибут ва Жанубий Суданда ўзига хослик ниҳоятда кучли. Профессионал айтувчилар, қўшиқчилар бор.
Африка халқ оғзаки ижодининг қадимий жанри бу ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар бўлиб, аксарият ҳолларда қуён, тошбақа ва ўргимчак айёр қаҳрамон ролини бажаради. Бу эртакларнинг асосий хусусияти шундан иборатки, уларда ахлоқийлаштириш йўқ. Аммо яқин асрларга қадар Африка оғзаки адабиёти намуналари ёзиб олинмаган. Илк ёзиб олиш 17-18 асрларга тўғри келади. Бу пайтда Африка колонияга айлантирилаётган эди, ёзиб олиш ҳам колонизаторлар томонидан амалга оширилган. Оғзаки адабиётнинг йирик намуналари қаторига эпослар киради. Малига оид “Силамака ва Пуллори Фульба”, “Сундьята Мандинго”, Марказий Африкага оид “Мвиндо Ньянга ҳақида... предание”, Суданга оид эпик поэтик битиклар бор.
Ёзма адабиёт. Ёзма адабиёт илк бор Африканинг шимолида пайдо бўлди. Қадимий ёзма адабий ёдгорликлар Мисрга тегишли бўлиб, м.а.ги 3000 йилликка бориб тақалади. Бундан ташқари, адабий матнлар юнон, лотин ва финик тилларида яратилган. Кейинги ёзма адабиётда араб адабиёти таъсири кучли бўлганини қайд этиш керак. Кўплаб Африка мамлакатларида ёзма адабиёт ХХ асрда, улар ўз мустақиллигини эълон қилгандан сўнг пайдо бўлди, дейиш мумкин. Миср адабиётидан ташқари ёзма адабиёт Эфиопияда 4-7 асрлар оралиғида пайдо бўлган Аксум подшоҳлиги даврида яратилган. Яна Мали ва Мадагаскарда ҳам қадимий адабий матнлар бор. Судан “Сеннар хроникаси” ва “Табакат” деб номланган қадимий луғатларга эга. 12 асрда асос солинган Томбуктудаги университет адабиётнинг йирик маркази бўлган. Шимолий Африкада, хусусан, Мали, Чад, Суданда адабиёт араб-ислом маданиятининг бир қисми сифатида ривожланган. Танзани ва Мадагаскарда араб ёзуви қўлланилган.
Замонавий адабиёт. Замонавий Африка адабиёти мустамлака даврида, континентга Европа тиллари ва лотин алифбоси кириб келиши билан шакллана бошлади. Мас., ЖАР да лотин алифбоси 19 асрдан бери маҳаллий тилларда яратилган матнларни ёзишда ишлатила бошланди. Ёзувнинг кенг тарқалишини таъминлаган асосий куч насронийлик бўлди. Миссионерлар Инжил ва бошқа муқаддас матнларни Африка маҳаллий тилларига таржима қила бошланди. Лекин кўпгина мамлакатларда ўз миллий адабиётининг пайдо бўлиши ХХ асрнинг иккинчи ярмига тўғри келади. Ҳатто Реюньон оролида маҳаллий тилда илк асарлар 1990 йилларда ёзилди.
Адабиётлар
“Жаҳон адабиёти” журнали.
www. vikipediya
Do'stlaringiz bilan baham: |