Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона



Download 0,51 Mb.
bet5/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

Асосий адабиётлар

  1. Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч.-Тошкент: Маънавият, 2008.

  2. Каримов И. Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор//ЎзАС., 2009, 3 июль.

  3. Тронский И.М. История античной литературы.-М.:Высшая школа, 1983.

  4. История зарубежной литературы:Сред. века, Возрождение.-М., 1988.

  5. Саидов У. Шарқ ва Ғарб:маданиятлар туташган манзиллар.-Т.:Янги аср авлоди, 2009.

  6. Болтабоев Ҳ., Маҳмудов М. Адабий-эстетик тафаккур тарихи. Тошкент. Мумтоз сўз. 2013.

  7. Абдуғопир Қосимов, Сидиқ Хўжаев. Жаҳон адабиёти. Фарғона нашриёти. 2016.



Қўшимча адабиётлар

  1. Алимуҳамедов А. Антик адабиёт тарихи-Т., 1969.

  2. Қаюмов О. Чет эл адабиёти тарихи. (V-XVIII) «Ўқитувчи», 1979.

  3. Кун Н.А. Легенды и мифы древной Греции.-М., 1955.

  4. Мифы древной Индии.-М., 1975.

  5. История эстетики: Памятники мировой эстетической мисли. В памяти томах.-М., 1964-1970.

  6. Конфуцианство в Китае.-М., 1982.

  7. Китайская классическая драма (Автор книги:В.Ф.Сорокин)-М.,1979.

  8. Культура эпохи Возрождения Сб.статей.-Л.,1986.

  9. Голосовкер Я.Логика мифа.-М.,1987.

  10. Рифтин Б.Л. От мифа к роману.-М., 1979.

  11. Мелетинский Е.М. Поэтика мифа.-М.,1976.

  12. Мифологии древнего мира.-М., 1977.

  13. Аристотель. Поэтика.-Т.,1980.

  14. Афансьев А.Н. Дерево жизни.-М., 1982.

  15. Кирквуд К. Ренессанс в Японии.-М., 1988.

  16. Ўзбек фольклорининг эпик жанрлари.-Т.,1981.

  17. Комилов Н. Тафаккур карвонари. Т., 1999.

  18. Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб.-Т.,1997.

  19. Маҳмудов М. Ҳайрат ва тафаккур.-Т., 1990

  20. Йўлдошев Саъдулла ва бош. Қадимги ва ўрта асрлар Ғарбий Европа фалсафаси-Т.,2003.

  21. Таир Эфти. Шумерцы и этруски - древние турки у истоков человеческой цивилизации. Ташкент. Нисо полиграф. 2013. С. 160.

  22. Зойир Зиётов. Шумерлар ва Турон қавмлари. Тошкент. Мумтоз сўз. 2012.

  23. С.Н. Крамер. История начинается в Шумере. Москва. Наука. 1991.



ҚАДИМГИ ШАРҚ АДАБИЁТИ.Ҳудудий ва миллий таркиби: Шумер – Бобил адабиёти, Миср адабиёти, Эрон адабиёти, Ҳинд адабиёти, Хитой адабиёти, Яҳудий адабиёти. Мифологияси, адабий намуналари, қадимги Шарқ халқлари адабиётининг жаҳон адабиётига таъсири масаласи. Шумер адабиёти жаҳон адабиётининг ибтидоси сифатида. Шумер адабиёти ёдгорликларининг кўлами ва жанрлари. “Билгамиш ҳақида достон” эпоси. “Авесто” – Марказий Осиё халқларининг муштарак ёдгорлиги.
Яқин йилларгача башариятнинг маданият ўчоғи Ғарб, қадим Юнонистон, қадим Рим деб келинди, шундай билинди, шундай талқин этилди. Минг йиллар мобайнида шу қарашга суянилиб, маданий, маънавий, илмий ишлар юргизилди.Ижтимоий фанлар бўйича тадқиқотларнинг “бисмиллоси” шу бўлди. Чунки чинданам илм етиб борган жой Юнонистондан нарида эмасди. Бир неча ўн йиллардан бери эса башарият бу қарашга таҳрир киритадиган оламшумул аҳамиятга молик топилмалар билан бирин сирин юзлаша бошлади. У ҳам бўлса, Шумерлар дунёси, Шумерлар маданияти эди. Шумерлар маданиятидан сўз очгувчи миххатлар башар аҳлининг маданият бешиги Юнонистон эмас, балки Шумерлар эканини исбот қилди. Таир Эфтининг “Шумерлар ва этруслар – инсоният тамаддуни ибтидосидаги қадимий туркийлар” (Тошкент. Нисо полиграф, 2013) деб номланган тадқиқоти сўнгги йилларда амалга оширилган ва айни шу масалага кўп жиҳатдан ойдинлик киритиши мумкин бўлган тадқиқот ҳисобланди. Китобча Шумер миххатларини ўқиган ва шумер тилининг туркий тил билан генетик қариндошлигини аниқлаган Генри Роулинсон, Юлиуса Опперто, Арно Пебля ва Самюэл Нао Крамер хотирасига бағишланадики, шунинг ўзида бу китобнинг йўналиши, аҳамияти яққол кўзга ташланади.
Шумер тамаддуни ҳозирги Ироқ территориясида жойлашган икки дарё оралиғида пайдо бўлган. Тигр ва Ефрат. Лекин олимларни ўйлатган нарса шуки, шундай катта тамаддунни барпо этган халк, шаҳарлар қаерга ғойиб бўлди? Чинданам, уларга қаерга кетишган? Улар қаердан келишган?Таир Эфтининг юқоридаги китоби шу саволларга илк бор жўяли жавоб беради. Собиқ Совет даврида Шумер тилини туркий тиллар билан солиштиришга қаршилик қилиб келинган, бу қараш ҳозиргача постсовет территориясида сақланиб қолган. АҚШ ва Италия олимлари илк бор бу ишга қўл уришиб, этрусларнинг туркийлардан келиб чиққанини исбот қилишди.Айнан этруслар Италия маданиятига асос солганлар. Шумерлар, этруслар ва қадимги Миср халқларининг руҳий алоқадорлиги ҳақида сўз боради китобда.
Шумер миххатлари (кейинги 100 йил ичида топилган) - биринчи ёзув. Бобил (Вавилон) маданияти тилидан ташқари бус бутун ҳолда Шумерлардан (миххатлардан) кўчирилгани айтилади.
5000 йил муқаддам шумер мутафаккирлари ва ёзувчилари дунё миқёсидаги тошқин ҳақида ёзишган. Миххатлар булар ҳақида, яна илк кемани ким қурганлиги ҳақида, тошқин ҳақида батафсил маълумот беради. Яна эпослар, достонлар, қўшиқлар ёзилган. Улардан намуналар сақланиб қолган. (Мас. “Билгамиш”). Бу асарларда олам ва одамни Тангри яратганлиги ҳақида куйланади. Қизиғи шундаки, “Инжил”даги ҳикоялар шу асардаги ҳикоялар билан жудаям ўхшаш.Олимларнинг фикрича, “Инжил”даги айрим ҳикоятлар ана шу ҳикоялар таъсирида битилган. Бу иш миххатларни кўчириб олувчилар томонидан амалга оширилган.
ШУМЕР АДАБИЁТИДАН ЛАВҲАЛАР
Шумерларнинг турмуш тарзини ўрганиш учун топилган археологик ёдгорликлар: бинолар, ғиштлар, турли-туман рўзғор буюмлари, иш қуроллари, ҳарбий қуроллар ва бошқа осори атиқаларнинг ўзи ҳам кифоя қилар эди, чунки шумерлар яшаб ўтган бунчалик қадим замонлардан янада кўпроқ ёдгорликларни топишни аслида олимлар ҳам кутмаган эди. Бироқ шумерлар ёзуви битилган ғипгг тахтачалар, муҳрлар, ўрамлар ва бошқа шунга ўхшаш ёзма манбаларнинг топилиши нафақат уларнинг оддий турмуш тарзини, балки шумерларнинг маънавий ҳаётини ҳам чуқур ўрганиш имконини яратди. Топилган ёзма ёдгорликлар (асосий қисмини миххат ёзилган тахтачалар ташкил этади) дунёнинг жуда кўп мамлакатларнинг музейларига тарқалиб кетгани табиий, албатта. Шунинг учун уларнинг умумий сонини ҳисоблашнинг имкони йўқ, аммо барибир бундай ёдгорликларнинг сонини бир миллион атрофида деб тахмин қилинади. Ана шу ёзма ёдгорликларнинг тўқсон-тўқсон беш фоизи хўжалик юритиш билан боғлиқ ёзувлар, фақат қолган озгина қисми шумер адабиётига оид ёдгорликлардир. С.Крамер фикрига кўра, бадиий асарлар битилган тахтачалар беш мингдан зиёдроқ, Крамер бу рақамни айтганда, соф шумерларга оид адабиёт тўғрисида фикр билдиради, бизнинг назаримизда. Шундан келиб чиқиб, ўша “соф шумерлар адабиёти”ни аниқлаб олишимиз лозим, кейинчалик бу асарни ўқиганда, улар ҳақида тўғри таассурот уйғотади сизда.
Ниневияда биринчи топилган “Билгамиш достони” билан таништирган эдик. Бу асарнинг бир нечта вариантлари мавжуд. Аммо у шумерларнинг соф адабиётига кирмайди. Нега? Тушунтиришга ҳаракат қиламиз: Гилгамиш (Билгамиш) тарихий манбалар ва барча олимларнинг эътироф этишига кўра, тарихий шахс бўлиб, ҳақиқатан ҳам Урук (Эрех) шаҳрининг биринчи сулоласи таркибидаги ҳукмдорлардан бири бўлган. Унинг яшаган даври тўғрисида турли фикрлар мавжуд, шулардан айримлари уни мил. ав. 2700 йилларда яшаган дейдилар, лекин Шумер адабиётини чуқур тахдил қилган бошқа гуруҳ олимлар уни мил. ав. 2600 йиллар атрофида яшаганлигини исботлашга ҳаракат қилишади. Қандай бўлганда ҳам, Билгамиш Киш шаҳри биринчи сулоласининг охирги ҳукмдори Ага (Агга) билан замондош бўлган. Чунки “Билгамиш ва Ага” деган мифик достон ҳам шундан далолат беради.
Билгамиш тарихий шахс бўлган ва бутун Шумерда шунчалик таниқли қаҳрамон бўлганки, тириклигидаёқ у ҳақда халқ афсоналар тўқий бошлаган. Ёзма асарларнинг биринчиси, балки “Билгамишнинг ўлими” бўлгандир, буни аниқлаш қийин, аммо унинг вафотидан кейин турли достонлар хоҳ оғзаки, хоҳ ёзма бўлсин, уларни омма куйлаб юрган ҳамда юз ва хагго минг йиллаб кейин у ҳақдаги достонлар бойитилиб борилган, унинг бир қисми билан юқорида танишган эдингиз.
“Билгамиш” достонидан бир-иккита қиёслама мисоллар келти- рамиз. Достонда Билгамишнинг дўсти Эабанининг қандай қилиб ёввойи ҳолатдан одам шаклига ўтиши ёритилган. Асарнинг аслида эса у Эабани эмас, Энкиду. Энкидунинг одам қиёфасига ўтиши ҳам шумер мифологиясида бошқача ҳикоя қилинади, аммо у ўзи алоҳида кичкина бўлса ҳам мустақил асар. Ёки бўлмаса Билгамишнинг Иштар севгисини рад этиши ҳам қадимда алоҳида асар бўлган ва Иштарнинг исми сизга энди таниш бўлган Инанна эди, ҳикоянинг тафсилоти бошқача. “Нуҳ тўфони”да ҳам (бу масалани алоҳида таҳлил қиламиз) шунга ўхшаш ўзгаришлар содир бўлган. Аммо эътироф этишимиз зарурки, асарнинг кейинги юз йилликлардаги тафсилоти тобора такомиллашиб, бойиб, фалсафийлашиб бадиийлашиб борган.
Хуллас, тушунтирмоқчи эдикки, шумер адабиёти ўзлари замонида ёзилган “соф шумер” асарларига ва шумерларнинг мероси сифатида, албатта, уларни улуғлаб ёзилган кейинги тоифа асарларга бўлинади.
Соф шумерлар киму соф эмаслари ким? Бундай савол берилиши муқаррар, биз унинг таҳлилига шумерлар тарихини ёзганда батафсил тўхталамиз, аммо ҳозир сизда дастлабки тасаввурни уйғотиш учун бу ҳақда икки оғиз фикримизни билдирамиз.
Шумерларнинг шу минтақага келгани мил. ав. 4500 йиллардан бошлаб, мил. ав. 2500 йилларгача бошқа қабилалар билан аралаш- май яшаган даври, кейинчалик мил. ав. 2500 йилдан бошлаб Сомий қабилалари кўчманчиларининг шумерлар ерларига секин-секин ке либ, ўрнашиши (урушсиз) бошланади.
Кейин бир оз ўтиб сомийлардан Саргон Агад ёки қадимги Саргон I ҳукмдорлик тахтига ўтиради, аммо шумерлар барибир устунликни ўзларида узоқ муддат сақлаб қола оладилар, шунда давлат пойтахти гоҳ у, гоҳ бу шаҳарга кўчиб юрганди. Бироқ қадимги Бобилнинг биринчи ҳукмдори Ҳам- мурапи ҳукмдорлиги давридан бошлаб шумерлар (бу тахминан мил. ав. 1750 йиллар) ўз мустақиллигини бутунлай йўқотадилар. Ана шу даврдан кейинги яратилган асарларни шумерларнинг асл асарларидан кўчириб, нусха олиниб, бойитилиб, яна минг йиллар давомида асраб қолинган асарлар деб тушунмоқ лозим.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish