Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона


-МАВЗУ: ҒАРБИЙ ЕВРОПА ЎРТА АСРЛАР АДАБИЁТИ



Download 0,51 Mb.
bet24/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

5-МАВЗУ: ҒАРБИЙ ЕВРОПА ЎРТА АСРЛАР АДАБИЁТИ.

Р
Таянч иборалар: Ўрта аср адабиётининг даврларга бўлиниши; Бадиий ижодниг 3 тури; Бардлар; Филидлар; Сага; Улад туркуми; «Беовулpф ҳақида достон»; Прованс поэзияси; Миннезанг; Рицарлик романи; «Тристан ва Изолда».
ЕЖА
:

  1. Ўрта асрлар адабиётига кириш.

а) Рим империяси қулагандан кейинги ижтимоий – сиёсий ҳолат;
б) Ўрта асрлар адабиётининг даврларга бўлиниши;

  1. Келpт ва Гермон эпоси.

  2. Рицарp – куртуаз адабиёти.

а) Рицарлик поэзияси;
б) Рицарлик романи.
Ғарбий Европа маданияти ва ўз-ўзидан адабиётининг бошланиши эрамизнинг IV-V асрларига тўғри келади. Чунки шу даврда, Рим империясидан кейин, жаҳон майдонига янги босқинчи халқлар чиқа бошлади. Улар бир неча йиллар мобайнида бир пайтлар антик дунё таркибига кирувчи худудларни (Европани, Олд ва Ўрта Осиёни, Африка шимолини) эгаллаб олдилар. Германлар, славянлар, араблар, монголлар ва турклар ана шундай халқлардан ҳисобланади. Ана шу халқлар ўрта аср феодал давлатларини тузувчилар ролини ўйнадилар.

Ўрта асрлар адаби-ётининг даврлаштириш муаммолари: эпос ва унинг таркибида келувчи мифоло-гия; келpт мифологияси муаммолари; Куртуаз поэзия-сининг асосий белгилари; рицарлик романларини туркумлаштириш.

Рим империями емирилиши даврида унинг Ғарбий вилоятлари аҳолиси (Италия, Галлия, Испания) асосан романлашиб бўлганди, яoни Рим идора ва цивилизацияси тили бўлган лотин тилини қабул қилишганди. Лотин тили бу ерларда маҳаллий тилларни сиқиб чиқара бошлади ва натижада халқ орасида классик, бадиий эмас, балки халқ лотини, яoни «вулpгар лотини» пайдо бўлди. Ана шу «халқ лотини»дан кейинчалик роман тиллари (француз, италpян, испан, португалp ва бошқ.) ривожланди.
Империя қулагандан сўнг (IV-V асрларда) Германлар жуда кўп жойларни босиб олдилар. Аммо кўп ўтмай босиб олинган халқларнинг юксак маданияти таoсири туфайли ўз тилларини йўқотдилар ва ўз-ўзидан романлашдилар. Герман тили эса «буюк юришдан» олдин босиб олинган худудлар аҳолисида Германия ва Скандинавия, Британиянинг катта қисми (англосаклар томонидан эгалланган) сақланиб қолинди. Аммо англосаклар тили ҳам нормандларнинг Англияни босиб олишидан сўнг бир мунча романлашди. Англосаксон ва норманд-француз элементларининг қўшилиши натижасида ҳозирги инглиз тилини бир хилда герман ва роман группасига киритиш мумкин бўлади.
Босқинчиларнинг катта худудларини босиб олиши ва уларни қироллик дружиначиларига бўлиб берилиши йирик ер мулкчилигини ривожланишига олиб келди. Кичик ер эгалари эса тез-тез бўлиб турувчи урушлар натижасида хонавайрон бўлдилар ва кўплари бой ва кучли қўшниларининг крепостонйларига айландилар.
Уруғчилик тузуми мустаҳкам бўлган Скандинавия ва Келpт вилоятларида алоқалар кейинроқ ривожланди ва ўз-ўзидан ана шу худудлар ривожи ҳам анча кечикди.
Ўрта асрлар адабиётининг пайдо бўлиши ва ривожини асосан 3 та омил билан белгиланади: халқ ижоди анoаналари, антик давр маданияти ва христианлик.
Ўрта асрлар адабиётининг даврларга бўлиниши Европа халқларининг ривожланиш босқичлари билан белгиланади. Биз уни 2 та даврга – қабила тузумининг инқирозга юз тутиши ва феодализмни таркиб топиши (X аср XI-XV охиригача) ва ривожланган феодализм даврларига бўламиз. Аммо бу сана шартли равишда олинган. Чунки барча халқлар ҳаёти бир хил ривожланмаган. IX асрдаёқ феодализм шаклланиб бўлган Францияда бу хол бошқа давлатларга нисбатан анча олдин содир бўлди. Европанинг шимоли ва шимолий ғарбдаги вилоятлар (скандинавлар ва келpтлар) да бу ҳол анча кечроқ содир бўлди. Шунинг учун биринчи давр адабиётига асосан келpт ва скандинавлар поэтик ижоди ёдгорликлари тўғри келади. Юқоридаги халқлар поэтик ёдгорликларини яхши сақланганлигига келсак, бунга улар учун христиан дини руҳонийлари асосан маҳаллий аҳолидан тайинланганлиги, улар эса Рим директиваларини бир оз совуқлик билан хаётга тадбиқ этганликлари, христиан динига қадар у ерда халқ орасида таркиб топган ва яшаётган маросим ва одатлар билан келишиб яшаганлиги ўз таoсирини ўтказди.
Агар қулдорлик интирози даври адабиёти ўз таркибига кўра бир хилликдан иборат бўлса, ривожланган феодализм (XI-XV асрлар)да уч турдаги бадиий ижод-халқ адабиёти, клерикал ва феодал-рицарp адабиёти мавжуд эди. Энг қадимий ва кучлиси – халқ адабиёти саналади. Клерикал адабиёт – Европадаги энг биринчи ёзма адабиёт ҳисобланади. Феодал-рицарp адабиёти эса XII асрга келиб шаклланган ва аввалги икки адабиёт тажрибасидан фойдаланган. XII асрда шаҳарларни қайд кўтариш ва ривожланиши ижтимоий хаётга ўз таoсирини ўтказади. XIII асрга келиб, шаҳар санoати ва адабиёти интенсив ҳолда ривожланади ва етакчи ўринга чиқиб олади. Маданий шароитни ўзгариши билан клерикал адабиёт алоҳида фаолият кўрсата олмай қолди ва шаҳар адабиётининг ажралмас қисмига айланади. Феодал-рицар адабиёти эса ўрта асрлар охиригача алоҳида фаолият кўрсатди. Халқ поэзияси бўлса шаҳар адабиётининг асосий манбаасига айланди.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish