Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона



Download 0,51 Mb.
bet22/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

Ёдда тутинг! II асрнинг ўрталарига келиб Рим шаҳрида 2 та гуруҳ вужудга келди:

  1. Оптиматлар. Сенат аёнлари ва йирик ер эгаларининг манфатини кўзларди.

2. Популярлар. Демократик гуруҳларни ҳимоя қиларди.
имда содир бўлган синфий курашлар натижасида фалсафа, адабиёт ва нотиқлик санoати ривожланади. Бу даврда тарихшунослар, адабиётшунослар, ёзувчилар етишиб чиқди. Булар орасида Цицерон, Луцилий, Полибий, Юлий Цезар, Лукренций, Катулл каби шахсларни тилга олиш мумкин. Булар ўзларининг яратган ажойиб асарлари билан Рим адабиёти ҳазинасига катта хисса қўшганлар. Демосфен даражасига кўтарилган – Марк Тулий Цицерон милоддан олдиги 106 йилларда Римнинг Арпина шаҳрида бадавлат суворийлар тоифасига мансуб оилади туғилади. Цицерон ёшлигидан юнон тилини ўрганади. У юнон файласуфлари ёрдамида янги фалсафий оқимлар билан танишади. Цицерон ўзининг салкам 40 йиллик адабий фаолиятида турли-туман асарлар ёзган. Цицероннинг асосий касби-нотиқлик бўлиб, у сўз йиғин ва мажлисларда нутқ сўзларди. Унинг 150 га яқин нутқлари нашр қилинган. Цицероннинг сўз санoатига атаб ёзган 3 асари: «Оратор ҳақида», «Брут» ва «Ораторлар» бениҳоя катта қимматга эгадир.
Римда тарихшунослик эр.ав. II асрнинг бошларида пайдо бўлган. Бу пайтда ижод қилган энг биринчи тарихшунос Гай Юлий Цезардир. (мил.о. 100-44 й). Йирик саркарда, замонасининг нотиғи, ёзувчиси ҳамдир. Ундан «Галлия уруши хотиралари», «Граждан уриши хотиралари» деган йирик мемуар асарлар бизгача етиб келган. Бу асарлар қаҳрамонни ёзувчининг ўзидир. «Бу урушни мен эмас, балки Рим ҳалқининг душманлари бошлаган» Республиканинг тинчлигини истайман» деган эди унинг ўзи. Бу аср тилининг софлиги, равшанлиги ва бенуқсонлиги билан тил ўрганиш учун ноёб қўлланма сифатида хизмат қилган.
Ички урушларни тўхтатиш, ўртоқларига кўмак бериш мақсадида Эпикур фалсафасини тарғиб қилган мутаффакир шоир Тит Лукреций Кар. «Буюмлар ҳислати» асарининг муаллифидир. Шоир ҳақида маoлумотлар деярли йўқ. Бу асар Эпикур фалсафасининг лотин тилидаги шеoрий баёнидан иборатдир. Лукреций бу асарда дунёнинг тузилиши ҳақидаги назарияга тўхталади. Унинг « Буюмлар хислати» достони 6 бобдан иборат. Унинг ушбу ажойиб, серқирра, буюк асари жаҳон адабиётининг нодир дурдонаси ҳисобланади. Республика тузумининг мағлубятга учрашини сезган тарафдорлар ўзларини сиёсий ишлардан четга ола бошлади. Бу лоқайдликлар натижасида жамиятнинг олий табақалари ўртасида санoат ва адабиётдан овунчоқ ахтариш кучайди. Бу кайфият махсус оқимни пайдо бўлишига сабаб бўлди. Бу оқим нотериклар, яoни шоирлар деб атала бошланди. Оқим милоддан ав. I асрда вужудга келган. Шу оқим тарафдорларидан энг машхури – Гай Валерий Катуллдир. (Мил.авв. 87-54). Катул асарларида нотерикнинг барча хусусиятлари баён қилинган. У. «Берениканинг кокили», «Аттис» каби шеoрларни ёзган. Катуллнинг кўп шеoрлари Клавдия деган аёлга бағишланади. Унинг шеoрлари севгининг шодлиги билан янграйди. У маoшуқасини Лесбия деб атайди. Лекин бир умр Катуллга севинч насиб қилмайди. Катулл ижодига хос бўлган шеoрий вазнлар, соддалик, мисраларнинг равонлиги, енгил юморлар шоир асарларида берилган.
Мил.ав. 31 йилда Рим тарихида янги – давр якка ҳукмдорлик даври бошланди. Октавиан Август томонидан жорий этилган янги идора усули Рим қулдоларини ҳарбий диктатура асосида жипслаштирди. Октавиан барча идора ишларини ўз қўлига олмайди, ўзини янги гражданин деб аташ билан қаноатланиб қолади. У жуда эхтиёткорлик билан иш қилади. Унга хайкаллар ўрнатилди, унвонлар берилди. «Август» номи ҳам (мақаддас маoбуда) уни улуғлаётгандек бўларди. У оилаларга, урф-одатларга катта эoтибор беради. Бироқ шу даврда адабиётнинг бир мунча турлари сусайиб, кейинчалик умуман йўқолиб кетди. Драмутургия Август замонасида деярли ривожланмади.
Публий Вергилий Марон мил.ав. 70 йилда Италиянинг Монтуя шаҳрида туғилган. У Кремонда, Милан ва Рим шаҳарларида таҳсил олади. Риторика, фалсафа, адабиётни ўрганади. Вергелей учта асар ёзган: «Буколикалар» (Чўпон шеoрлари), «Георгикалар» (деҳқонлар шеoри), «Энеида достони». Вергилий «Чивин ва крис» тўпламларини ҳам ёзган деган фикрлар бор.
«Буколикалар» нинг мазмуни, мавзуси, образларини аксарият ҳолларда Феокрит идеологиясидан фойдаланган. Унинг қаҳрамонлари ўрмонзорларда, ўтлоқларда, чашманинг бўйларида яшовчи оддий одамлардир. Улар ўз ҳаётларини роҳат-фароғатда ўтказадилар. Феокрит идеолигиясида чўпонлар беташвиш ҳаёт кечирган бўлсалар, Вергилий чўпонлари ҳаётига кулфат ва мусибат аралашиб туради. Масалан, 1 ва 3 эклогаларда ўз ҳаётларидан нолийдилар (Август томонидан Вергилейнинг ер-мулки мусодара қилинган). Энг машҳур эклога IV эклогадир. Бунда шоир тез орада бутун дунёни ўзига бўйсиндирувчи бола дунёга келиши ҳақида ёзади. (Христиан дини, Исо). Унинг шарофати билан урушлар тугайди, одамлар, ҳайвонлар ўртасида оқиллик қарор топади. Буколиканинг асосий ғояси деҳқончиликни улуғлаш, оддий қишлоқ ҳаётини мадҳ этишдан иборат. «Георгикалар» (Деҳқон қўшиқлари) 4 қисмдан иборат бўлиб, 1-қисм- ғаллачилик, II-қисм – боғдорчилик, токчилик, III қисм – чорвачилик, IV- қисм- асаларичиликка бағишланган. Асар давомида шоир Августнинг номини бир неча бор эсга олади, унинг ғалабалари, олий фазилатлари улуғланади. Асар ёзишда Гесиод ижодидан сезиларли фойдаланилган («Меҳнат ва кунлар»).
Шоирр «Энеида» достони устида ўн йил ишлаган, лекин охирига етказа олмаган. Август топшириғи билан тахрир қилинган. 12 боб ва хотимадан иборат ушбу асарда Эней ва унинг ҳамроҳларининг саргузаштлари ҳикоя қилинган.
Вергилийнинг замондоши ва дўсти Квинт Гораций Флакк мил.ав. 65 й.Италиянинг Винузия шаҳрида туғилган. Гораций Меценант билан танишиб, улар ўртасидаги муносабат уни сарой доираларига яқинлаштиради. Гораций асарлари: 1. «Эпиодлар» деб аталувчи 17 шеoрдан иборат 2 та тўплам. 2. «Қасидалар» ; 103 шеoр, 4 та тўплам. 3. «Номалар» 23 шеoр , 2 тўплам. 4. «Сатиралар» 18 шеoр, 2 тўплам. 5. «Байрам гимни» шеoри. Бу шеoрларнинг барчаси сиёсий, ижтимоий ва ҳаётий масалаларга бағишланган.
«Қасидалар» Горацийнинг энг буюк асаридир. У Сапфо, Анакреонт ва Алкейга тақлид қилади. Юнон лирикасининг ютуқлари Рим шеoриятининг шаклини бойитиб, унга латиф ва нозик тароналар бағишланганлигини Гораций ўзининг адабиёт олдидаги буюк хизмати деб билган. «Қасидалар» мазмуни ва шакли жиҳатдан хилма-хилдир. 4 мажмуадан иборат. XVII аср Француз классицизмнинг назариячиси Буало Горацийни устоз ва мураббий даражасига кўтаради. Горацийни Арстотелp билан бир қаторда кўради.
Публий Овидий Назон. (эр.ав.43-эр18) Элигиянавис шоир бўлиб, ишқ-муҳаббат унинг дарди алами ҳисобланади. «Ишқий элигиялар» 3 қисмдан иборат. Коринна исмли маoшуқасига бағишланган. «Қаҳрамон аёллар» ёки «Мактублар» машҳур, афсонавий аёлларнинг ўз ошиқларига ёзган номалари тўплами. Пенелопа (Одисей), Федра (Ипполит), Лидия (Ясон), Брисеида (Ахилл), Дидона (Эней).
Дидактик характердаги «Севги санoати» достонси гарчи дидактик достонлар қабилида ёзилган бўлса ҳам, аслида мадҳиябозликдан иборатдир. Достон уч қисмдан иборат. I, II қисмларда маoшуқаларнинг қаерлардан ахтариш ва қай тартибда уларнинг илтифотларини қозониш ҳақида эркакларга маслаҳатлар берилса, III қимсда аёлларга маслаҳатлар берилган. «Севги санoати» достони, «Метамарфозалар» Овидий ижодининг чўққиси ҳисобланади. 12 боб, 12 минг мисрадан иборат афсонавий эврилишлар ҳақидаги ушбу асарга 250 ривоят киртитилган. (Фаэтон, Дедал ва Икар, Пигмалион ва бошқ.)


Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish