Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона



Download 0,51 Mb.
bet18/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

Мавзу бўйича назорат саволлари:

  1. Антик адабиёт деганда қандай адабиёт тушинилади?

  2. Мифология адабиётга қандай таъсир кўрсатган?

  3. Юнон адабиёти қандай даврларга бўлинади?

  4. Қадимги Юнон ёзма адабиётининг илк вакили ва унинг асарлари ҳақида нималар биласиз?

  5. «Ҳомер масаласи».

  6. «Хронологик номутаносиблик қонуни» ни тушунтириб беринг.

  7. «Троя туркуми» га қайси достонлар киради?


Адабиёт:

  1. Алимуҳамедов Н. Антик адабиёт тарихи, Т., Ўқитувчи, 1980.

  2. Тронский Н. История античной лит., М., Высшая школа, 1988.

  3. Кун. Мифы и легендқ древней Греции, М., 1960

  4. Ҳомер Илиада, Т., Ғ.Ғулом ном. адаб. ва санoат, 1998

  5. Эсхил. Занжирбанд Промотей. Т., 1978.

  6. Софокл. Шоҳ Эдип. Т., 1979.

  7. Эврипид. Медея. Т., 1985.



3-МАВЗУ (ДАВОМИ): ҚАДИМГИ ЮНОН ДРАМАСИ
РЕЖА:

  1. Э
    Мавзу бўйича таянч иборалар: Аттика даври; Перикл; Драма; Дионис маросимлари; Сатирлар драмаси; Эсхил – трагедиянинг отаси; «Илтижогўйлар» трагедияси; «Занжирбанд Прометей» трагедияси; Софокл; «Шоҳ Эдип»; Эврипид; «Медея» трагедияси.

    рамиздан аввалги V-IV асрларда Юнон жамияти;

  2. Драманинг пайдо бўлиши;

  3. Эсхил ижоди;

  4. Софокл ижоди;

  5. Э
    Мавзуда қуйидаги муаммода қўйилади ва ёритилади: Драманинг пайдо бўлишида жамиятнинг таoсири муаммоси; Эсхил «трагедия отаси»; Софоклнинг «Шоҳ Эдип» трагедиясида инсон ва тақдир муаммоси.
    врипид ижоди.

Эрамиздан аввалги VII-VI асрда шаклланган юнон қулдорлик жамияти V асрда ўзининг энг юксак тараққиёт босқичига кўтарилди. Роса ярим аср (499-449) бўлган Эрон-юнон урушида юнонлар ғалаба қозоганларидан кейин илму фан, маданият маркази кичик Осиёдаги Иониядан Афинага кўчади. V-IV асрлар адабиёти Афина шаҳри жойлашган вилоят номи билан «юнон адабиётнинг аттика даври» деб аталади. Афина 150 дан ортиқ давлатлар (шаҳар) орасидаги энг кучли ва энг йиригига айланди.
Савдо-сотиқ, мустамлака-мамлакатларни талаш, халқни эксплуатация қилиш натижасида V аср охирига келиб Афина давлати жуда бойиб кетади. Афина демократияси қулчилик асосига қурилган демократиядир. Афина фуқороси ҳуқуқидан қуллар ва метеклар (бошқа ердан кўчиб келганлар) маҳрум эдилар.
Афинанинг энг гуллаб-яшнаган даври милоддан аввалги V асрнинг 50-30 йилларига тўғри келади. Бу пайтда давлат тепасида Перикл турган (500-429). У бутун Юнонистондан файласуф, шоир, ҳайкалтарошларни Афинага тўплайди (файласуф Анаксагор, Суқрот, тарихчи Герадот, трагедиянавис Софокл, хайкалтарош Фидий ва бошқалар).
Бу даврда Афинанинг ички қалoаси-Акропол ва Парфенон ибодатхонаси қурилади. Бу ибодатхона марказидаги хунармандчилик, донишманчилик ва тараққиёт маoбудаси Афинага ўрнатилган 14 метрли ҳайкал фақат соф олтин ва фил суягидан қилинди (шаҳарнинг йиллий маблағи миқдорига тенг).
Поэзия ҳамон адабиётнинг асосий тури эди. Давлат билан фуқоро, шахс билан жамоа орасидаги муносабатлар адабиётнинг асосий мавзуси бўлган. Жамиятдаги зиддият ва курашларни энди лирик ҳамда эпик достон мукаммал ифода эта олмас эди. Шунинг учун янги адабий жанрга эҳтиёж туғилди. Бу жанр драма эди (ҳаракат). Бу юнонларнинг (Ҳомер достонлари билан бирга) жаҳон маданиятига қўшган катта ҳиссасидир.
Тараққиёт босқичи мобайнида барча халқлар қўшиқ айтиб, рақс тушиб, бажарадиган турли расм-русмлар бўлган. Юнон драматургиясининг барча турлари-трагедия, комедия, сатирлар драмаси Дионисга бағишланган маросимлар асосида майдонга келган.
Афсоналарга кўра, Дионис Зевс билан Семела деган қиздан туғилган эмиш. Дионис ўзининг одамга ўхшаш, аммо думдор, эчки туёқ ҳамроҳлари (сатирлар) билан дунёни кезиб, одамларни шод қилиш мақсадида худолар таоми – амврозияни Олимп тоғидан уларга келтириб бермоқчи бўлган. Буни Олимп хукмдорлари сезиб қолгач, Дионис амврозияни ерга кўмиб қочади. У ердан ток новдалари униб чиқади ва инсонларга шодлик келтиради. Бундан аччиқланган Зевс ўз ўғлини Олимп тоғидан бадарға қилади. Дионис вафотидан сўнг Зевс уни гуноҳидан кечади ва Олимп худолари қаторига қабул қилади. Дионис ҳар йили 2 марта ўз шарафига байрам қилишни васият қилган экан. Шундан бери Дионис май, шодлик, кайфи-чоғлик раҳнамоси бўлиб қолади.
Дионис шаoнига ёзилган мақтов қўшиқлар–дифирамбларнинг драматик жанрга айланиши учун узоқ вақт керак бўлди.
Дифирамбга биринчи актёрни Феспид деган шоир киритган.
Аристотелнинг ёзишича, трагедия tragо ва оide сўзларидан келиб чиқиб, “така қўшиғи” маoносини англатади. Инсонлар Дионисни така қиёфасида тасаввур этганлар.
Байрамлардаги ҳушчақчақ ҳазиллардан cоmоs ва оide, яoни «масхарабозлар қўшиғи» пайдо бўлган. Бора-бора қўшиқларда Дионис саргузаштларидан четга, бошқа мавзуларга ҳам ўтилади. Сатирлар хори реал одамлар хори билан алмаштирилади.
Кейинроқ трагедия билан комедиянинг ўртасида турувчи «сатирлар драмаси» пайдо бўлган. Бу жанрнинг ижодкори V аср бошларида яшаган шоир Пратин хисобланади. Ундан бизгача ҳеч нарса етиб келган эмас. Сатирлар драмаси мустақил кўрсатилмаган (трагедияларнинг охирги қисмида кўрсатилган.)
Қадимги Грецияда барча ўйинлар сингари, театр томошалари ҳам мусобақа шаклида ўтказилган. Трагедиянавис шоирлар мазмунан бир-бири билан боғлиқ 3 та трагедия ва 1 сатирлар драмасини (тетралогия, яoни тўртлик) хакамлар ҳайoатига топшириши керак эди. Комедиянавис шоирлардан фақат 1 та асар талаб этиларди. Асарини саҳналаштиришда хор раҳбарлари-хореглар катта ролp ўйнайди. Улар барча ҳаражатларни ўз бўйнига олишган.
Ўша даврдаги Афина театрига 17 минг одам сиққан (театр – «кўриш, кузатиш» дегани).
Эсхил (эр. ав. 525-456) чин маoнода «трагедиянинг отаси» деб тан олинган.
Эсхил ҳаётига доир маoлумотлар кам сақланиб қолган. У 525 йили Элевесин шаҳрида аристократ оиласида туғилди. Ўз ҳаётида йирик ижтимоий ва сиёсий воқеаларнинг шоҳиди бўлган. (Эронийлар билан уруш, Афина давлатида пул муносабатларининг мустаҳкамланиши) 456 йили Сицилиянинг Гела шаҳрида вафот этади.
У 21 ёшида илк бор драматик шоирлар мусобақасига қатнашади
ва 40 ёшида биринчи марта ғалаба қозонади. Умуман, у 13 марта ғалаба қозонган.
Қаҳрамонлик афсоаналари Эсхил учун асосий материал бўлиб хизмат қилади. (Асосан Ҳомер асарлари сюжетидан фойдаланилган). Қаҳрамон тақдири 3 та трагедияда акс эттирилади. Ундан сўнг ана шу мифологик циклнинг сюжетига ёзўилган сатирлар драмаси билан давом этади. У 90 га яқин трагедия ёзган бўлиб, бизгача фақат 7 тасигина етиб келган.
Арастунинг айтишича («Поэтика») Эсхил биринчи бўлиб актёрлар сонини биттадан иккитага оширади, хор партиясини камайтирди. Диалог асарнинг асосий элементига айланади. Актёрнинг 2 та бўлиши драматик конфликтни кучайтиришга ижобий таoсир ўтказади. Аммо бу ҳолатларни Эсхил ижодининг сўнгги даврида кузатиш мумкин холос.
Эсхил ижодининг илк намунаси «Илтижогўйлар» трагедиясидир. У аслида 3 қисмдан иборат бўлиб, кейинги қисмлари бизгача етиб келмаган.
Асар сюжети шоҳ Данайнинг 50 қизи ҳақидаги «Даниадалар» афсонасидан олинган. Шоҳ Эгиптнинг 50 та ўғиллари, яoни қизларнинг амакиваччалари уларни зўрлик билан хотинликка олмоқчи бўладилар. Қизлар панох излаб подшоҳ Пеласг юртига келишади. Йигитлар ҳам Аргос шаҳрига етиб келишади. Аммо шоҳ Пеласг уларни (қизларни) ҳимоя қилишга тайёр эканлигини маoлум қилади. Хавф-хатар бартараф қилинди, аммо қизларнинг кўнглидан ғашлик кўтарилмайди.
Асар охирида «данаидалар» хорига канизаклар хори ҳам қўшилади ва Афродита қудратини мадҳ этади.
Кейинги қисмларида (бизгача етиб келмаган) Эгипит ўғиллари қизларга уйланишади, аммо қизлар куёвларини биринчи никоҳ кечаси ўлдирадилар. Фақат Гиперместра эрини омон қолдиради.
Асар драматик қурилиш жиҳатидан ниҳоятда заиф бўлиб, унда 2 та актёр бўлса ҳам диалоглар жуда озчиликни ташкил этади.
«Эронийлар» трагедияси Эрон-юнон урушига (юнон адабиётидаги замонавий мавзуда яратилган ягона асар) атаб ёзилган, аммо бизгача етиб келмаган трилогиянинг 2- қисми ҳисобланади.
Унинг «Орестея» трилогияси бизгача тўла етиб келган. («Агамемнон», «Хоэфорлар», «Эвменидалар» ). Эсхилнинг сақланиб қолган трагедиялари унинг ижодини 3 та даврга бўлиш имконини беради.: 1) Илк пpесалари («Илтижойгўйлар», «Эронийлар») учун иккинчи актёрдан унумли фойдаланилмайди, асосий ролни хор ижро этади.
2) «Фиванинг етти душмани», «Занжирбанд Прометей» асарларида марказий қаҳрамон образи гавдаланади, диалогга катта ўрин берилади.
3) «Орестея» асарида композиция бирмунча мураккаблашади, иккинчи даражали образлар асар драматизмини оширига хизмат қилади. Учинчи актёрдан фойдаланила бошланади.
«Занжирбанд Прометей» асарининг бош қахрамони бўлган Прометей «эски авлод» вакилларидан, яoни титанлар (худолар) дан бири бўлиб, Зевснинг титанлар билан урушида у томонда бўлади. Аммо Зевснинг титанлар устидан қозонилган ғалабасидан сўнг инсонлар авлодини йўқ қилмоқчи ва янги насл билан алмаштирмоқчи бўлади. Бунга Прометей қарши чиқади. Олимп меҳробидан муқаддас оловни ўғирлаб, одамларга келтириб беради. Бундан ғазабланган маoбудлар титан бошига кўп кулфатлар соладилар.
Эсхил ўз асарларида кўпинча маoбудларни, ёки бирор мақсад йўлида курашувчи, букилмас иродали кишиларни тасвирлайди. Шоир ўз қаҳрамонининг ёлғиз, биргина хислатини очади.
У фойдаланган кўп драматик услублар кейинчалик эскириб, ишлатилмади.


Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish