Панчатантра
Қадимги ҳивд адабий-ахлоқий, эстетик тафаккурининг нодир дурдоналаридан бири “Панчатантра” (“Беш китоб”, “Калила ва Димна”) асари милоднинг (янги эранинг) III-IV асрларида вужудга келган. Бу ҳикматли асарнинг буюк аҳамияти муқаддима билан ҳошияланган. Жанубий Ҳивд ўлкасида Амора-шакти (ўлмас қудрат эгаси) номли доно подшоҳ бўлиб, у барча барглари илм-фанлар бўлган жаннат дарахтига ўхшар экан. Аммо бу подшоҳнинг Баху- шакти (Жуда қудратли), Ура-шакги (Жуда даҳшатли) ва Ананта- шакти (Ўта қудратли) исмли учта ўғли бир-биридан аҳмоқ, тентак бўлиб ўсишибди. Улар 12 йил она тили грамматикасини ўқиб, ҳеч нарса тушунмабдилар. Подшоҳ ғамгин бўлиб, доно вазирларини йиғиб, маслаҳат сўрабди. Улар фарзандларингиз тарбиясини донишмавд Вишну-шарманга топширинг, дебдилар. Донишманд бу ишга 6 ой муҳлат сўраб, шаҳзодаларга “Панчатантра” ҳикояларини сўзлаб берибди. Шу муқаддима беш китобни бирлаштиради.
“Панчатантра” м.а. IV асрда номаълум муаллиф томонидан ёзилган. Искандар ва Пур жангидан сўнг ҳиндлар мақдуниялик истилочиларни қириб ташлаб, ўзларининг шаҳзодаси Добшалимни подшоҳ қилиб кўгарадилар. Аммо у кибру ҳавога ва дабдабага берилиб, халққа жабр-зулм қила бошлайди. Шунда вазирлар яширин тарзда йиғилиб, донишмавд бараҳман Бойдабони чақириб, ундан подшоҳни адолат ва инсофга, яхшиликка даъват қилувчи бир ҳикмат ёзиб беришликни илтимос қиладилар. Шунда Фил билан Тўрғай ҳикояси юзага чиқади. Фил дарё бўйига сув ичгани келганида ўзи билмаган ҳолда тўрғай уясидаги жажжи тухумларни синдириб юборади. Тўрғай Филга ўз дардини айтса, Фил такаббурлик билан қўполлик қилади. Тўрғай ўрмондаги дўсти Қарғани ишга солиб, Филнинг кўзини чўқитиб кўр қилади. Сўнг қурбақаларга айтиб, кўрмаётган Филни жарликка қулатиб юборади. Ҳикоядан мақсад золим ҳар қанча қудратли бўлмасин, жазосиз қолмаслигини эслатишдир. Донишманд Бойдабо золим Добшалим билан учрашиб, унга фасиҳ сўзларни айтиб, дилини эритади. Шоҳ унинг насиҳатларини тинглашга розилик билдиради. Донишманд ҳикматларида айтилишича, инсон бошқа жониюрлардан тўрт хислати билан фарқланади: у турли илмларни билиши (1), гўзал хулқли ва ширинсухан бўлиши (2), вазминлик билан оқилона иш тутиши (3) ва адолатли (4) бўлиши керак. Асар давомида шу каби бир қатор ҳикматлар келтирилади. Ҳинд донишманддари минг йиллар давомида бу ҳикматларни айтиб жаҳон халқларига етказганлар. Қадимги Ҳиндистонда адабий-эстетик тафаккур мифологик инонч- эътиқодларни ва умуминсоний идеалларни илгари сурган. (Х.Б., М.М.). П.асари И. Ғафуров томонидан ўзбек тилига ўгирилган. “Калила ва Димна”ни эса С. Ғаниева ўгирган.
Do'stlaringiz bilan baham: |