Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона



Download 0,51 Mb.
bet21/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

Дастлабки рим шоирлари
Ливий Андроник (мил.а. 284-204) юнонистонлик биринчи рим шоири , таржимон, Рим мастаоларида юнон ва лотин тилидан дарс беради. Қадимги сатурн вазнида «Одиссея» ни лотин тилига таржима қилган. Кўп ўринларда мисраларни қисқартириб, маoбудларнинг номлари билан алмаштиради. Лотин «Одиссея» си қарийб 2 аср давомида Рим мактабларида асосий ўқув китоби бўлиб хизмат қилади. Ливий Андроник лотин тилида комедия ва трагедиялар ҳам ёзган. Шоир ўз трагедиялари мавзусини Эврипид асарларидан, комедия мавзуларини эса Менеандр, Филемон ҳамда Дифилнинг асарларидан олган. Ливий Андроник Рим адабиётини бошлаб берган биринчи қалдирғочдир.
Гений Невий (тахм. м.о. 270-200 й) трагедия ва комедиялар ижодкори. Невий ҳам Андроник сингари трагик асарлари мавзусини юнон ёзувчилари асарларидан олган, лекин шу билан бирга, ўз ватани ҳаётидан олинган мавзуларда трагедиялар яратиш мавзусини биринчи бўлиб бошлаб берган. Трагедияларнинг қаҳрамонлари саҳнага сенаторлар киядиган алвон хошияли устки либос, яoни протекст кийиб чиқадилар. Шу сабабли асарларни протектстата деб атайдилар.
Невий биринчи марта Рим адабиёти тарихида контаминация, яoни 2 та юнон комедиясидан битта Рим комедиясини ярата бошлайди. Комедияларда ўткир сиёсий сатира, замонасининг зўравонларини масхара қилишдан чўчимайди. Хуллас, Невий комедияларида Рим ҳаётининг миллий нафаси сезилиб туради. «Пун уриши» достони Невий истедодининг чўққиси ҳисобланади. Бу достонда Рим халқининг трояликлардан тарқалганлиги ҳақидаги ривоятга Невий биринчи бадиий тус беради. Достон Карфаген уруши воқеаларига бағишланган. Асарда ўт ичида қолган Троя шаҳри тасвирланган. Троя уруши қаҳрамони Эней маoбудаларнинг амри билан шаҳарни ташлаб кетишга мажбур бўлади. Машаққатларни енгиб Карфанен шаҳрига малика Дидона хузурига етиб келади. Шундан сўнг трояликлар Италия қирғоқларига қараб йўл олади. Энейнинг авлоди Ромул томонидан Римнинг барпо этилиши тасвирланади.
Квинт Энней шоирлари орасидаги энг йириги (м.о.239-169) Италиянинг жанубидаги Кламбрия вилоятида туғилади. Римга кўчиб келиб, Пун уришида иштирок этади. Кейинчалик лотин ва юнон тилларидан дарс беради. Унинг трагедиялари театр соҳасида узоқ умр кўрди. («Гекуба», «Ифегения», «Александр», «Медея» ва бошқ.) Энний ўзининг «Анналлар» («Солномалар») достони билан шуҳрат қозонади. 60 минг мисрадан иборат 18 бобли бу асар бутун Рим тарихини ўз ичига олади. Шоир эпитет, ўхшатишлар ва бошқа поэтик воситалардан усталик билан фойдаланади. Лотин шеoрияти қурилишини ўзгартириб, эски сатурн вазнини юнон гекзаметри билан алмаштиради. «Аннаналар» достони эса империя даврларига қадар лотин тилидаги яккаю ягона улуғ достон бўлиб қолади. Энний римликларни юнон фалсафасини намуналар билан тушунтиради; масал, латифа, кулгули кичик асарлар, яoни «сатиралар» (кўрама) тўплами яратади.
Тит Макк Плавт (мил.о. 250-184) Италиянинг Умрия вилоятида туғилган. Римнинг комедиянависи ҳисобланади. Плавт Андроник, Невий, Энний усулларини давом эттириб юнон комедияларини рим саҳнасига мослаштириш билан шуғулланган. Плавт ижодининг асосий ҳусусияти – Рим маданияти оригинал руҳига сингдириб юборади. Плавт контаминация усулларидан ҳам кенг фойаланган ва ўзидан қизиқ-қизиқ иборалар, мароқли ҳодисалар киритган. Плавтнинг «Мақтанчоқ жангчи» комедияси, энг ўткир ва мароқли асарларидан ҳисобланади. Асарда Пиргополиник деган шахс ҳеч қандай жангларда бўлмаса ҳам ўзини жанг майдонларида кўрсатган баходирликларини, сурган айшу-ишратларини тасвирлайди.
Шоир ҳам ўз қаҳрамонига монанд дабдабали ном беради: Пиргополиник, яoни «шаҳарлар ва миноралар заволи» демакдир.
Асардан ана шу хотинбознинг ишқий саргузаштлари ҳам ўрин олган. Бу асар юнон тилидан кўчирилиб, Приргополиникнинг образи орқали оғир урушлар пайтида четга қочиб, уруш тугагач, бўлмағур баҳодирликлари билан мақтаниб юрган ҳарбийларнинг устидан кулади. Плавтнинг яна бир асари «Хумча» комедияси бўлиб, унда Рим жамияти учун муҳим масала ўрин олган, яъни бойлик инсон ҳулқини бузиши тасвирланади. Плавт асарида эллинизм замонасида кенг тарқалган киник ва стоиклар фалсафасидан фойдаланган. Давлатмандликнинг ташвишларига қараганда, беташвиш камбағаллик яхши деган ғояни илгари сурган. Худди шу асар асосида кейинчалик Э.Воҳидовнинг «Олтин девор» асари дунёга келди. Плавтнинг яна бир катта асари - « Псевдол» («Алдамчи қул») ҳисобланади. Бу комедияда муҳаббат можаролари баён қилинади. Бошқа шоирларда бўлгани каби, Плавт комедиялари қаҳрамонлари: - кекса оталар, ўғиллари, маoшуқа қизлар, судхўрлар, аскарлар, қуллардир. Шулар ичида Плавт кўпроқ қулга эoтибор беради. Плавтнинг нодир поэтик маҳорати унинг асарларини каттакон текис йўлдан Европа саҳнасига олиб чиқди. Шекспир, Молpер, Голpдони, Лопе де Вега, Бомарше, Лессинг кабилар унинг ижодига мурожаат қилганлар. «Мободо музалар лотин тилида сўзлашишни истасалар, улар муқаррар Плавт тилини танлашар эди» – деб Рим олимларидан бири бежиз айтмаган. Чунки шоир асарларининг бошидан то охирги саҳифасигача ажойиб халқ иборалари бизни ўзига жалб қилиб турибди.
Рим кишисининг ахлоқини кўтаришда ва ҳаётини ёритишда Теренций ижоди катта ўринга эга. Публий Теренций (мил.о. ( 195-159) Африканинг Карфаген шаҳрида туғилган. Уни болалигида Римга келтириб сотадилар. Янги хўжаси Тронций хушёр, серзеҳн бола эканлигини сезиб қолиб, унга яхши билим беради ва кейинчалик қулликдан озод қилади.
Теренций замондошлар сингари комедия ёзиш билан чекланган. Шоир адабий фаолияти атиги 6 йил давом этади. Унинг «Қайнона», «Андрослик қизлар», «Жафокаш», «Оға-ини», «Ахта қул», «Формион» комедиялари муҳим ролp ўйнайди. Теренций ўзининг устози Менандр изидан бориб, барча асарларида гуманизм ғояларини талқин этади. Теренций комедиялари адабий тилнинг ривожида, оила муносабатларини кўтаришда муҳим ролp ўйнайди.

  1. Милоддан олдинги II асрнинг ўрталаридан бошлаб Рим жамиятида кескин синфий зиддиятлар содир бўлди. Урушлар даврида қўлга киритилган қулларни эксплуатация қилиш натижасида юқори табақа вакиллари ер эгаларига айланадилар. Бу аҳвол қўзғалоннинг кўтарилишига сабаб бўлди. Спартак раҳбарлигидаги қўзғолон Рим давлатидаги энг йирик қўзғалонлардан эди. Йирик ер эгалари билан деҳқонлар ўртасида рақобат кучайди. Натижада қарама-қаршиликлар авж олди.

Р

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish