Ғалвирлаш тахлили – элаклар тўплами ёрдамида катта кичиклигига караб синфларга ажратиш. Йирик материалларнинг элакли тахлил (майдалагичлардан кейин) автоматлаштирилган титрама ғалвир ёрдамида амалга оширилади. Янчилган материалларни эса (тегирмонлардан чиқгандан кейин) элакли тахлили механик анализаторлар (силкиткичлар) ёрдамида амалга оширилади.
Тарқоқлаш тахлили – сувли мухитда ўлчамлари 40 мкм дан 5 мкм гача бўлган заррачаларни тушиш тезлигига қараб ажратиш. Ундан майда заррачаларни тарқоқлаш, марказдан қочма майдонларда-центрифугаларда амалга оширилади.
Микраскопик тахлил – заррачаларни микроскоп остида ўлчаш ва 50 мкм дан 0,1 мкм гача ўлчамдаги заррачаларни гурухларга бўлишдир.
Ғалвирлаш тахлили усуллари амалда бойитиш фабрикаларида, рангли ва камёб металларни бойитиб олиш жойларида ишлатилади. 25 мм дан юқори бўлган минераллар тажриба шароитида горизонтал ғалвирлаш ва қўлда эланадиган элакларда, кичиклари эса тажриба ўтказиш учун мўлжалланган элакларда эланади. Механик ва автоматик тебранаётган ғалвирлар 10-30 дақиқа давомида эланади.
1.3. Фойдали казилмаларни майдалаш жараёни
Рудаларни майдалаш учун ишлатиладиган дастгох ва шу дастгохлар ёрдамида майдалаш бир ёки бир нечта боскичларда амалга оширилади.
Майдалаш ва янчиш жараёнлари ёрдамида фойдали қазилма ёки руда бўлаклари ўзининг ташқи кучлар ва минералларнинг ички урилиш кучлари таъсирида майдаланади. Майдалаш жараёни билан янчиш бир биридан ўзаро қуйидагича фаркланиб, майдаланган махсулот 5 мм ва ундан катта ўлчамларда чиқади. Янчилган махсулот эса йириги 5 мм гача бўлиши мумкин. Майдалаш жараёнлари гидрометаллургия заводлари ва бойитиш фабрикаларида фойдали қазилмаларни майдалаш мақсадида қўлланилиб бу жараён тайёрлов жараёнларига мансубдир, яъни руда бўлаклари таркибидан қимматбахо компонент ва минералларни майдалаб, ажратиб бойитиш учун тайёрлаб беради. Майдалаш вақтида қаттиклиги юқори бўлган рудаларнинг майдаланиши анчагина қийин кечади ва маълум бир катталикдаги ўлчамларга бўлинади. Ғовак, мўрт ва юмшоқ тог жинслари тезда майдаланади ва ўлчамлари жуда хам кичик бўлади.
Майдалаш жараёнлари нафакат бойитиш фабрикаларида балки электростанцияларда кўмир ёки сланецларни майдалашда; кокслаш заводида, кокслашдан олдин кўмирни майдалашда; металлургия заводларида флюслар сифатида доломитлар ва охактошни майдалашда; йўл қурилишлари учун хар хил катталикдаги тошларни майдалашда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |