1.1. Тайёрлаш жараёнлари учун талаблар Бойитиш жараёнларининг самарадорлиги уларни қайта ишлашга тайёрлашда ажратиладиган минаралларнинг қанчалик даражада юзаларини очилганлигига ва уларни гравитация, флотация ва бошқа тўлиқ ажратиб олиш усуллари учун зарур синфларга устувор ажратишга боғлиқ.
Малумки сўнги йилларда катта заҳирага эга бўлган қийин бойитилувчан камбағал рангли метал рудаларини қайта ишлашга тўғри келмоқда. Бундай рудалари ўта майин янчишни ва бойитишнинг технологик кўрсаткичларини оширишни талаб қилади. Шу мақсадда майдалаш ва янчиш жараёнлари ривожланишининг қуйидаги йўналишларига эътибор бериш зарурияти туғилди:
Янчиш ва майдалаш ускуналарининг қуввати сезиларли ўсди;
Бир вақтнинг ўзида руданинг физика кимёвий хоссадарига асосланган ҳолди бир нечта вазифани бажарадиган, пўлат янчувчи жисмни кам сарфлайдиган машиналарни ишлаб чиқаришга жорий этиш;
Янчиш ва майдалаш схемаларини такомиллаштириш ва автоматлаштириш;
Амалдаги ва янги тайёрлаш жараёнлари ва ускуналарини ўрганиш ва такомиллаштириш.
Рангли метал рудаларини асосий бойитиш усули (флотация) га тайёрлаш жараёнида янчилган руда ўлчамини таъминлашда иккита асосий талабни бажарилиши зарур. Биринчидан, флотацияланадиган минерал заррасининг ўлчами флотациянинг самарали олиб бориладиган (заррачалар ҳаво пуфакчасига самарали ёпишадиган) заррача ўлчамининг юқори чегарасидан баланд ва пастки чегарасидан кичик бўлмаслигини таъминлаш. Иккинчидан, флотацияланадиган зарраларнинг асосий массаси коллектив флотациядан аввал бўш тоғ жинсидан ажралган ва селектив флотациядан аввал бир биридан ажралган, холос бўлган бўлиши зарур.
Кўп ҳолларда минералларнинг барча юзаларини тўлиқ очишнинг имкони бўлмайди. Барча қимматбаҳо компонентлар юзасини очиш учун ўта майин янчиш керак бўлади, бу эса минералларни ўта янчилиб кетиши (переизмельчения)га олиб келади ва бу иқтисодий ва технологик жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмайди. Шунинг учун ҳар бир руда ўзининг иқтисодий самарали янчилиш даражасига эга. Рудадаги метал миқдорининг камайиши ва уни майин янчиш зарурлиги тайёрлаш жараёнида иқтисодий омилларни зудлик билан ошишига олиб келади. Шундай экан, тайёрлаш жараёни, ускуналари ва схемаларига зарурий талаблар қуйидагилар:
1) ўта янчилиб кетишнинг олдини олиш ва самарали ускуналарни танлаш мақсадида руданинг ашёвий таркибини ўзига хослигини ҳисобга олиш;
2) юқори унумдорликка эга бўлган битта ускунада бир нечта технологик жараёнларни амалга ошириш орқали маҳсулот ўлчамини юқори даражада қисқартиришга эришиш;
3) энергетик ва материал харажатларни минимал даражада бўлишини таъминлаш;
4) ускуналар чидамлилигини ва емирилишга қаршилигини юқори даражага кўтариш;
5) автоматлаштириш имкониятлари, мехнат шароитини ва атроф–муҳит муҳофазасини яхшилаш.
Капитал харажатларни, ишлатиш учун харажатларни камайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, майдалаш янчиш ускуналарининг ўлчами ва қувватини ошириш учун ҳал қилувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда ҳозирги вақтда юқори солиштирма унумдорликка ва технологик кўрсаткичларга эга бўлган бир қатор янги машина ва ускуналар ўзлаштирилмоқда. Улар орасида:
1) конусли йирик майдалагич, қўзғалувчи конус деаметри асоси 2900 мм (ККД 1500/270 ГРШ);
2) инерцияли майдалагичлар (КИД-1750 ва КИД-2200), очиқ циклда маҳсулотни 100 мм дан 10-12 мм гача майдалаб беришни таъминлайди;
3) юқори унумдорликка эга ғалвирлаш машиналари, элаш юзаси 15м2 (ГСТ-72М) ва 24м2 (ГСТ-81Р );
4) шарли тегирмонлар, деаметри 6 м (МШР-60х80, ҳажми 190 м3) ва 5,5 м (МШР-55х65, ҳажми 140 м3);
5) деаметри 10,5 м бўлган ўзиянчар ва яримўзиянчар тегирмонлаш (ММС-105х38 ҳажми 300 м3 ва ММС-105х50 ҳажми 350-400 м3);
6) диаметри 6 м бўлган МШЦ-60х85(ҳажми-220 м3) ва 7 м бўлган МШЦ-70х90 (ҳажми– 320 м3) янчилган маҳсулотни марказдан бўшатувчи шарли тегирмонлар ишлаб чиқилган.
Тайёрлаш жараёнлари соҳасида амалдаги ускуналарни такомиллаштириш, солиштирма иш унумдорлигини ва емирилишга қаршилигини ошириш яқин келажакда бажариш зарур бўлган асосий ишлардандир. Гидроциклонлар бундан мустасно. Янчиш жараёни циклида янада юқори самарали классификасиялашга эришиш мақсадида деаметри 500 ва 710 мм бўлган, бойитма ва ярим оралиқ маҳсулотларни қайта янчиш циклида деаметри 360 мм дан кичик бўлган гидроциклонлар ишлатилмоқда.
Унимдорлик бўйича энг яҳши кўрсаткичлар йирик конусли ва роторли майдалагичлар учун (3000 т\соат гача); барабанли тегирмонлар (стерженли, шарли ва ўзиянчар) 300 м/соат.
Абразив маҳсулотларни майдалашда зарбали, ёпишқоқ рудаларни майдалашда жували майдалагичлардан фойтдаланилади.
Тегирмон ва майдалагичларда майдаланган руда ўлчамининг кичиклашиши унумдорликнинг камайишига олиб келади. Бараранли тегирмонлар учун эса дастлабки маҳсулотнинг йириклиги пасайиши унумдорликнинг ошишига олиб келади.
Майдаланган маҳсулот ўлчамининг кичиклашиши билан шарли тегирмоннинг унумдорлиги ошади ва янчишга кетадиган харажатлар камаяди, аммо, майдалаш учун харажатлар ошади.
Ўзиянчар тегирмонларни қўллашга ўтиш энергия харажатларини 10-15 % га ошишига олиб келади, аммо, ўзиянчар тегирмонларни қўллаш 2 та босқичда майдалаш ва 1-2 босқичда пўлат муҳитда янчиш жараёнларини ўрнини босади. Бу эса эксплуатацион харажатларни 8-10 % га камайишига олиб келади. Маҳсулот йириклигининг қисқариш даражаси камаяди. Бироқ, ўзиянчар тегирмонлар муайян физик–механик хусусиятларга эга бўлган рудалар учун қўлланилади.
Тайёрлаш жараёнлари схемаси дастлабки рудаларнинг ўзига хослиги ва физик хусусиятларини (мустаҳкамлиги, ёриқлиги, тайёр маҳсулот миқдори мавжудлиги, намлик ва гилнинг миқлори) инобатга олган ҳолда танланади.
Янчишга юбориладиган майдаланган охирги маҳсулотнинг максимал йириклиги қуйидаги ўлчамлардан ошмаслиги керак:
1) рудали ўзи ва яримўзиянчар тегирмонлар учун 300-350 мм ;
2) стерженли тегирмонлар учун 15-20 мм;
3) шарли тегирмонлар учун 10-13 мм.
Янчиш схемасини танлашда қуйидагилар эътиборга олинади:
1) бойитиш учун етарли бўлган йирикликдаги маҳсулот олишни таъминлаш;
2) руданинг ашёвий таркиби;
3) руданинг физик хоссалари;
4) бирламчи шламнинг мавжудлиги ва руданинг ута янчилувчанликка мойиллиги;
5) руда таркибида қимматбаҳо металларнинг мавжудлиги;
6) фабриканинг унумдорлиги;
7) янчувчи муҳит ва электр энергияси нархи.