Жўвали майдалагичларда хом ашё 2 та, бир-бирига қарама-қарши айланадиган цилиндрик ёки ўткир тишли жўвалар орасида узлуксиз майдаланади.
Болғали майдалагичларда хом ашё тўхтовсиз айланадиган валга бириктирилган бир нечта болғаларнинг кучли зарби натижасида рудаларни майдалайди. Бундай майдалагичлардан асосан ўртача ва юмшоқ (Фосфорит рудалари, цемент хом ашёлари, охактошлар ва ҳ.) тоғ жинслари ҳамда фойдали қазилмаларни майдалаш учун кулланилади.
1.4. Фойдали казилмаларни янчиш жараёни
Тегирмонлар 2 хил бўлади: механиқ ва аэродинамик. Тегирмон ичида материални эзадиган жисмлари бўлса механиқ тегирмонлар ва аксинча материални эзадиган жисмлари бўлмаса аэродинамик тегирмонлар дейилади. Металлни эзадиган жисмларга металл стерженлар, пўлат шарлар ва янчиладиган руда бўлакларининг ўзи киради яъни руда, рудани эзиб майдалайди. Тегирмон хар хил ашъёларнинг катталигини 5мм гача ўлчамда майдаловчи агрегат. Уларни шаклига ва янчиш усулига қараб қуйидаги турларга бўлиш мумкин:
1. Айланма (соққали, золдирли, стерженли, ўзи янчар ва бошқалар);
2. Корпуси кўзғалмас, инерцион, титрама;
3. Планетар тегирмонлар;
4. Газ оқими ёрдамида янчувчи тегирмонлар.
Барабанли тегирмонлар
Барабанниинг формасига кўра тегирмонлар цилиндрик ва конуссимон бўлади. Цилиндрик тегирмонлар 3 хил бўлади:
а)қисқа – барабаннинг узунлиги унинг диаметрига тенг ёки кичик;
б) узун – барабаннинг узунлиги унинг диаметрига тенг ёки катта;
в) узун – барабаннинг узунлиги унинг диаметридан 3 марта катта.
Қиска ва узун цилиндрли тегирмонлар бойитиш фабрикаларида кўпроққўлланилади. Қувурли тегирмонлар эса цемент ва алюминий заводларида кенг қўлланилади ва қўлланилиб келинмокда. Барабанли тегирмонларни ўзи хам шарли ёки шарсиз ишлаши билан биргаликда бирнечта қуйидаги турларга бўлинади:
а) марказдан бўшатувчи шарли тегирмон МШЦ;
б) панжара орқали бўшатувчи шарли тегирмон МШР;
в)ўзи янчар ва ярим ўзи янчар тегирмон ММС.
Айланма тегирмонлар барабан ён томонларида қопқоқлар 2 ва 44 – 45% ҳажми янчувчи шарлар билан тўлдирилган. Ён қопқоқллар марказида ичи бўш цапфалар борки, биринчисидан дастлабки материал берилади, иккинчисидан янчилган махсулот чиқади. Цапфалар подшипникларга бириктирилган. Тегирмон горизонтал ўқ бўйича айланма ҳаракат қилади. Айланма ҳаракат давомида эзувчи шарлар ишқаланиш кучи ва марказдан кочма кучлар таъсирида тегирмоннинг деворларига махкам ўрнашиб, аниқ бир баландликгача кўтарилиб, сўнгра пастга тушади ва хом ашъёни янчади. Тегирмонлар узлуксиз айланиб туради. Хом ашъё берилиши ва янчилган махсулотнинг чиқиши хам узлуксиз равишда амалга оширилади.
Тегирмонлар барабаннинг шаклига кўра цилтиндрик ёки цилиндро – конуслиги билан фарқланади.
Тегирмонлар янчувчи жисмларига ва шаклларига қараб қуйидагича бўлади: шарли, стерженли, галькали ва ўзиянчар. Шарли тегирмонларда янчувчи жисмлар пўлат ва чўян шарлар ҳисобланади; стерженли тегирмонда–пўлат стерженлар; галькали тегирмонда – кремний қумидан бўлган галькалар; ўзиянчар тегирмонларда эса янчувчи жисмлари – янчилаётган рудаларнинг йирик бўлаклари ҳисобланади. Янчувчи шарларнинг диаметри 60 мм дан 125 мм гача бўлади. барабанли тегирмонлар асосан II – III босқич янчиш жараёнларида қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |