3.2 Фуқаро мухофазаси
3.2.1 Фабриканинг жойлашиши
Бойитиш фабрикасини қуриш учун майдонни танлаш маҳаллий давлат назорат органлари ва бошқа ташкилотдар билан келишилган ҳолатда, ўрнатилган тартибда амалга оширилади. Бойитиш фабрикаси санитар-муҳофаза зонаси 300 м бўлган III ишлаб-чиқариш синфига киради ва албатта яшаш жойларига нисбатан шамолга тескари отмонли бўлиши керак. Майдалаш цехи, корпус шундай жойлаштириладики, шамолга тескари томони кам зарарли ва маиший биноларга қараган бўлади. Зарурият бўлганда, технологик талабдарга асосан тайёр бойитма омбори бинонинг очилиши мумкин бўлган жойларидан 50 м гача санитарик ажратилган бўлади. Бинолар орасидаги санитар оралиқ масофа бинолар деворларининиг енг баланининг баландигидан кам бўлмаслиги керак. Кўкаламзорлаштириш учун белгилангпн ҳудудлар фабриканинг бутун майдонига нисбитан 15%дан кам бўлмаслиги керак ва шунингдек дамолиш учун мўлжалланган кўкаламзорлаштирилган жойлар бинонинг шамолга р қараган томонида бўлиши керак. Пиёдалар йўлакларида ва автомобил йўлларида юзадаги сувлардан тозалашга мўлжалланган қурилмали қаттиқ қоплама бўлади.
3.2.2. Ишлаб чиқариш биноларининг иқлими
Бино микроиқлими - бино ичининг микроиқлими бўлиб ҳисобланади. У инсон танаси ҳарорати, намлик, ҳаво ҳаракатининг тезлиги ва шунингдек, ташқи атроф-муҳит ҳароратига боғлиқ бўлади.
Ишчи зонадаги ҳавонинг ҳолатини аниқлайдиган метереологик шароитлар, температура, намлик, ҳаво ҳаракати техлиги билан характерланади, бунда бажарилаётган ишнинг давомийлиги ва йил фасллари инобатга олинади. Ўртача давомийликдаги ишлар категорияси учун оптимал ҳарорат йилнинг совуқ даврларида 17-190C, иссиқ даврларда эса 20-220C, ҳаво ҳаракатининг тезлиги, йилнинг совуқ даврларида 0,3 м/с кўп эмас, иссиқ даврларда эса 0,4 м/с; ҳар қандай ҳолатда ҳам нисбий намлик 40-60% бўлади.
Йилниг совуқ ва ўзгарувчан даврларида, гравитация бўлимида, иситиш тизими ва ҳавони бир жойга тўплаб берадиган вентеляция қўлланилганда доимий иш жойларида, бир вақтнинг ўзида ҳарорат 20С га кўтарилганда ҳаво ҳаракатининг тезлиги 0,7 м/с гача бўлишига руҳсат этилади. II б категориядаги иш жойи учун мумкин бўлган микроклимат шароитлари: ҳаво ҳарорати 15-200C, нисбий намлик 75% дан кам ҳаво ҳаракатининг тезлиги 0,4 м/с.
Асосий бинода нормал иш шароитларини яратиш учун майдалаш ва фильтрлаш бўлимларида пас босимли бўғ қозонли иситиш тизими ўрнатилади.
Ишлаб чиқаришда ифлосланиш даражаси юқори бўлгани учун ишчиларнинг ҳар суткада ювинишлари таъминланади. Иссиқ сув таъминоти сув қозонидан келади. Фабриканинг сув таъминоти шаҳар сув қувурлари орқали амалга оширилади. Ўт ўчириш эҳтиёжлари учун 400 м3 ҳажмдаги сув резервуари ва бир вақтнинг ўзида шаҳар сув таъминот қувуридан ҳам фойдаланилади.
Бошқарма биноси вентеляцияси механик қўзғатишли қилиб лойиҳалаштирилади. Тоза ҳаво ҳаво бериш шкафлари орқали амалга оширилади.
Чангга қарши чанг чиқарадиган дастгоҳлар остидан кожух билан қопланади, ва сўриш учун мўлжалланган қисқа трубкалар билан жиҳозланган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |