3. ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ҚИСМИ
Меҳнат муҳофазаси ишчиларга, қаттиқ талаб асосида амалга ошириладиган, хавфсиз ва соғлом иш шароити яратишга қаратилган ҳуқуқий, техник ва санитар чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига олади. Қонунчилик актларидан ташқари, техника хавфсизлиги ва ишлаб-чиқариш санитарияси ҳам меҳнат муҳфазасининг таркибий қисми ҳисобланади. Техника хавфсизлиги ишлаб-чиқаришда бахтсиз ҳодисага сабаб бўлувчи ва меҳнат фаолиятидагиларга таъсир кўрсатувчи хавфли саноат факторларининг олдини оладиган техник ва ташкилий воситалар тизимидан ташкил топади. Ишлаб-чиқариш санитарияси, ишчиларга таъсир қилувчи ва касбий касалликларга олиб келувчи зарарли ишлаб-чиқариш факторларини олдини оладиган ташкилий, гигиеник ва санитар техник тадбирлар ва воситалар тизимидан иборат.
3.1 Умумий хавфсизлик талаблари
Хизмат кўрсатувчи ходимлар учун умумий қоидалар: ишчи ходим ёдда тутиши керакки, технологик режим нормалари ва ускуна ва дастгоҳлар билан ишлаш қўлланмасига риоя қилиш – ишлаб чиқариш ва техника хавфсизлигининг асосидир; ҳар бир ишчи иш бошлашдан олдин иш жойининг хавфсиз ҳолатда еканлигига ишонч ҳосил қилиши, ҳимоя қурилмалари, асбоблар, механизмлар ва иш учун зарур бўлган мословчиларнинг мавжудлиги ва соз ҳолатда эканлигини текшириб кўриши лозим; ҳамма ишчилар бахтсиз ҳодиса юз берганда, касбий заҳарланишда ва электр токи урганда жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқнома билан танишишади; ишчиларнинг ҳаракатланиши фақат улар учун мўлжалланган йўлаклар, зиналар ва майдонларда мумкин. Қувурлардан, тарновлардан ва бошқа қурилмалардан ошиб ўтиш тақиқланади; иш ҳолатидаги қурилмани қаровсиз қолдириш тақиқланади; ишга фақат махсус кийимда тушиш лозим, зарур ҳолатларда, индивидуал ҳимоя воситаларидан фойдаланиш керак; барча электр жиҳозлари ер ўтказгичига эга бўлади; электр двигателларни ишга тушириш қурилмалари билан боғлиқ операцияларда диэлектрик қўлқоплардан фойдаланилади.материаллар, заҳира қисмлар, жиҳозлар, ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини сақлаш учун махсус жойдлар мўжалланган, иш жйини кераксиз жиҳозлар билан тўлдириўга йўл қўйилмайди. Бевосита иш жойида чекиш ёки озиқ овқат истеъмол қилиш тақиқланади, фақат белгиланган жойда руҳсат этилган. Техник ёки саноат қувурларидан сув ичиш тақиқланади. Ичимлик суви билан таъминлаш раҳбарият томонидан бакларда ва махсус сув идишларида амалга оширилади.
Фабриканинг лойиҳасида қуйидаги техника хавфсизлиги чора тадбирлари кўрилган бўлади.
Ишлаб чиқариш ва ёрдамчи биноларнинг, фабрика хоналарининг ва шунингдек, ҳудуд, йўллар ва очиқ майдондаги иш жойларининг ёритилиши.
Машиналарнинг ва узатмаларнинг тўсиқ қурилмалари.
Биноларнинг баландли, йўлаклар ва бино олдидаги айвонларнинг нормалари.
Дастгоҳларни таъмирлаш учун мўлжалланган йўлакларнинг минимал кенглиги деталлар ва эҳтиёт қисмларнинг ўлчамидан ташқари икки томонлан 0,6м кенгроқ олинади.
Иш майдонлари, кўприкчалар, йўлаклар ва зиналар, уларнинг 1 метрдан баланд бўлмаган алоҳида ва яхлит қопламали тўсиқлар билан таъминланиши қўл қўйиш жойигача 0,15м.
Машина ва аппаратлар, дастгоҳлар габаритлари ва деворлар орасидаги масофа нормалари: асосий йўлакларда минимал оралиқ камида 1,5м; машиналар аро ўтиш йўлакларида эса камида 1м, машина ва деворлар орасида эса камида 0,7м.
Чанг ушлагич тизим қурилмалари.
Шамоллатиш ва зарарли газларни йўқотиш.
Юк кўтариш механизмларини ва босим остида ишлайдиган идишлардни ўрнатиш ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларининг бажарилиши.
Буғ ва иссиқ сув қувурларини ўрнатиш ва улардан фйдаланиш қоидаларининг бажарилиши.
Огоҳлантирувчи чироқ ва товуш сигналларининг ўрнатилиши.
Белгиланган нормалар асосида ишчиларнинг махсус форма ва индивидуал ҳимоя воситалари билан таъминланиши.
Ишлаб чиқариш хизмат топшириқларини бериш.
Ишчиларни ишлаб чиқариш хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси соҳасида ўз вақтида тайёрлаш ва синовдан ўтказиш.
Цехларни ёнғин ва ёнғин хавфсизлиги воситалари ва шунингдек, ўт ўчириш қурилмалари, дастгоҳлари ва инвентарлари билан таъминлаш.
Заҳарли кимёвий моддалардан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларининг бажарилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |