шунингдек бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда маҳаллаларни ривожлантиришга, “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган фикр-мулоҳазаларини билдиришлари билан бирга, маҳаллада бевосита маҳалла фаоллари, ёшларнинг ташаббуси билан ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар, янгиликлар, ижобий иш тажрибаси, ушбу тадбирлар натижасида эришилган ютуқларни статистик маълумотлар асосида очиб берилиши керак.
Тақдимотни жамоа аъзолари замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда, слайд, медиа маҳсулот, шунингдек, видеороликлар асосида ёритишлари мумкин.
|
“Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур”
“Дустлик” маҳалла
фуқаролар йиғинининг
“Камалак” жамоаси
|
Тақдимотда қуйидаги масалалар ёритилиши лозим:
Тақдимот учун 5 дақиқа вақт ажратилади. Шундан дастлабки 2 дақиқасида жамоа аъзолари ўз маҳаллалари тарихи ҳақида, ҳудудда ёшларнинг жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол бўлиб вояга етишларида маҳалланинг ўрни, “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлигининг аҳамиятини ёритиб беришлари лозим.
Тақдимот учун ажратилган 5 дақиқанинг 3 дақиқасида жамоа аъзолари йўналишдан келиб чиққан ҳолда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини қарор топтириш, бўш вақтларини самарали ташкил этиш, уларга гиёҳвандлик, ахлоқсизлик, четдан кириб келаётган ҳар хил зарарли таъсирлар, “оммавий маданият” ниқоби остидаги хатарларни олдини олиш ҳамда ушбу жараёнларда маҳалланинг ўрни ва аҳамияти,
– маҳалла аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилиш, уларни, энг аввало кексалар, хотин-қизлар ва ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш, турли касалликларнинг олдини олиш (шу жумладан, юқумли ва паразитар касалликларнинг тарқалишига йўл қўймаслик) борасида амалга оширилаётган ишлар;
– хориждан қайтиб келаётган фуқароларни, шунингдек никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишда маҳалла фаоллари томонидан амалга оширилаётган ишлар;
– маҳалла аҳолиси, айниқса хотин-қизлар ва ёшларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар (давра суҳбатлари, танловлар, спорт мусобақалари ва ҳ.к.);
– ушбу йўналишда фуқаролар йиғини, унинг Кенгаши ҳамда жамоатчилик комиссияларининг самарали фаолияти, эришилган ютуқлар;
– ушбу йўналишда маҳалла фаолларининг ташаббуси билан амалга оширилган аниқ ишлар, бу борада ижобий иш тажрибаси, эришилган натижалар, шунингдек йўналишдан келиб чиққан ҳолда иштирокчилар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришлари лозим.
Тақдимотни жамоа аъзолари замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда, слайд, медиа маҳсулот, шунингдек, видеороликлар асосида ёритишлари мумкин.
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |