Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИГА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАР АСОСИДА ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВЛАР



Download 27,87 Mb.
bet67/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИГА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАР АСОСИДА ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВЛАР
Нарматова Фотима Дилшод қизи,
ГулДУ мактабгача таълим йўналиши магистри
Ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий қудрати, ижтимоий-маънавий ҳаёт даражасининг юксалиши таълим тизимининг рақобатбардошлиги, илм-фан тараққиёти билан белгиланади. Шу боис, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида таълим соҳасини тубдан такомиллаштириш, таълим сифатини ошириш, интеллектуал салоҳиятли, жисмоний баркамол авлодни шакллантириш, аниқ фанларни чуқурлаштириб ўқитиш ва иқтисодиётнинг турли соҳалари учун малакали кадрларни тайёрлаш устувор вазифалар сифатида белгиланган бўлиб, пировардида бугунги давр талабига жавоб бера оладиган таълим тизимни яратиш кўзда тутилди.
Соҳадаги ислоҳотлар натижасида мактабгача таълим тизимида бошқарув механизми тубдан такомиллаштирилди, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш тизими ислоҳ қилинди, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизими қайта кўриб чиқилди, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш чоралари кучайтирилди, олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг икки поғонали тизими жорий этилди.
Мактабгача таълим. Узлуксиз таълим тизимининг бирламчи бўғини ҳисобланган ушбу соҳа ҳар томонлама соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш ва мактабга тайёрлашда ғоят муҳим аҳамият касб этади. Лекин, таҳлиллар шуни кўрсатдики, охирги йилларда турли омиллар таъсирида мактабгача таълим тизимида болаларни мактаб таълимига тайёрлаш борасида ривожланиш ўрнига, орқага кетиш ҳолатлари, йил давомида мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш кўрсаткичлари ўсиши тенденцияси кузатилмади. Аксинча, сўнгги 20 йил давомида давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари сони 45 фоиздан зиёдроқ камайиб, бугунги кунда республика бўйича болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олиниши 30 фоизни ташкил этди. Бунга мавжуд мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техника базаси замонавий талабларга жавоб бермаслиги, тизимда вариатив дастурлар, болаларни мактабга тайёрлаш бўйича муқобил шаклларнинг ишлаб чиқилмаганлиги, ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси етарли даражада ўрганилмаганлиги, фаолият юритаётган педагог кадрларнинг аксарияти олий маълумотли эмаслиги, таълим сифати мониторинги юритилмаганлиги каби омиллар сабаб бўлди.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида: “Мақсадимиз келгуси 3-4 йилда мамлакатимиздаги боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олишдан иборат ва биз бунга албатта эришамиз”, - деб таъкидлаган эди. Дарҳақиқат, ўтган қисқа вақт мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, «Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги фармон ва қарорлари, шунингдек, “Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган Дастури ҳамда республикада мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» асосида мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилди. Барча соҳалар қатори тизимда амалга оширилаётган ўзгаришлар, фармон ва қарорларда белгиланган вазифаларнинг ижроси бошқа соҳалар қатори Давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида бўлаётганлигини гувоҳи бўлмоқдамиз.
Истиқболда белгиланаётган бундай улкан вазифаларнинг амалга оширилиши соҳанинг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришни талаб этади. Шу боис, илғор хорижий тажриба асосида “Мактабгача таълим тўғрисида”ги қонуни ишлаб чиқилди. Эътироф этиш керакки, мазкур қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши ўз навбатида таълим соҳасига оид миллий қонунчилигимизнинг янада такомиллашувига, соҳага оид барча муносабатларнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамлашга хизмат қилади
Жумладан, илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш шароитларини яратиш, мактабгача таълим сифатини ошириш, мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга сифатли тайёрлашни тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этиш, мактабгача таълим муассасаларига педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш механизмини такомиллаштиришдан иборат долзарб вазифалар қўйилди.
Бугунги кунда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги боғчалар қуриш бўйича давлат дастури қабул қилиниб, амалга оширилмоқда. Ривожланган давлатлар тажрибаси ҳисобга олиниб, нодавлат таълим ташкилотлари, жумладан, нодавлат боғчалар тармоғини кенгайтиришга ҳам катта аҳамият қаратилмоқда. Бу эса тизимда соғлом рақобатни шакллантириш ҳамда таълим хизматлари турини кўпайтиришга хизмат қилади.



Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish