Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


Использованная литература



Download 27,87 Mb.
bet69/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

Использованная литература:
1. Сборник занимательных материалов по грамматике русского языка. Авторы: К. Д. Джураев, Д. К. Судома, Р.Д. Курбанов. Ташкент 1992 год.
2. Методическое пособие для учителя. 4класс .Ташкент.2009 год.
3. Газеты «Учитель Узбекистана»№17,2009 Г,№27,2010;№43,2009г;№35,2009г;№15 2009г;№39,2009г.
4. Журнал «Преподавания языка и литературы» 2010г №6
5. Методическое пособие для учителя. 3 класс. Авторы: Н.И. Сергеева, О.А. Корчуганова Ташкент.2014 год.
6 . Методическое пособие для учителя. 5 класс. Авторы: Ю.Ю. Мусурманова. Ташкент. 2016 год.

  1. Читаем и говорим по – русски. Составитель: З. Х. Абдураимов. Ташкент. 2018 год.



БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА ЖИСМОНИЙ ҲАТТИ-ҲАРАКАТЛАРНИ МУСТАҚИЛ ЭГАЛЛАШ КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Бобохўжаева Раъно Дилшод қизи,
Чирчиқ давлат спорт институти талабаси
Мактабда жисмоний тарбиянинг хилма-хил шакллари мавжуд. Афсуски, бошланғич синфларда фақат дарс шаклини ташкил қилиш ва ўтказиш билан чекланиб қолинмоқда. Бу эса ўқувчиларда ҳаракатга бўлган талабларини қониқтирмайди. Педагогик кузатишларнинг кўрсатишича жисмоний тарбия дарслари жараёнида ўқувчилар ҳаёт учун зарур бўлган ҳаракат фаоллигини ниҳоятда кам қисмини оладилар. Ўзбекистон халқ таълими Вазирлигининг 1989 йил 30 январ, 45- сонли буйруғига биноан ҳафтасига 3 соат жисмоний тарбия дарсини ўтиш мўлжалланган эди. Лекин жисмоний тарбия ўқитувчилари бундан унумли фойдалана ололмадилар. Бундан ташқари дарсларни методик жиҳатдан тўғри ташкил қилинмаслиги (кўпчилик мактабларда бошлангич синф ўқувчилари билан жисмоний тарбия дарсини мутахассис бўлмаган ўқитувчилар ташкил қилади ва ўтказадилар), ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ва жисмоний ривожланишини ҳисобга олмаган ҳолда машқлар танланиши натижасида ўқувчиларда жисмоний сифатларни тарбиялаш, ҳаракат малакаларини шакллантириш етарли даражада эмас.
Бошланғич синф ўқувчиларни жисмоний ривожлантириш учун зарур ва фаол дам олишига қаратилган тадбирлар: машғулотгача ўтказиладиган гимнастика, катта танаффусларда қизиқарли ҳаракатли ўйинлар, умумтаълим дарслар жараёнида ўтказиладиган қувноқ дақиқалар ва бошқа тадбирларни ташкил қилишига эътибор берилмай қолди. Натижада ўқувчиларнинг ҳаракат фаоллиги, ишчанлиги тез пасайиб борадиган бўлди.
Мустақил Ўзбекистон Ресупубликасининг стратегик вазифаларидан бири – келажакдаги барча эзгу ишларни амалга оширишга қадар бўлган жисмоний соглом ва маънавий баркамол шахсни вояга етказишдан иборат.
Бу вазифаларни амалга ошириш учун ўқув ишларни режалаштиришда ва самарали олиб боришда янгича ҳамда ижодий қарашимиз лозим, ишга ташаббускорлик билан ёндашишмоғимиз керак.
Демак, мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар жисмоний тарбия тизимини ривожлантирш зарур, болаларни ҳаракат маҳоратини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш керак.
Мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларнинг тарбиясида, уларни жисмонан бақувват, ақлан баркамол бўлиб етишишларида жисмоний тарбия етакчи ролни ўйнайди. Бу муаммоларни ҳал этишда асосий ўрин болалар орасида, ўқитувчилар, ота-оналар ўртасида организмни чиниқтириш, гигиеник қоидалари ва талабларини ўргатиш ва тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини тартиб этиш эгаллайди. Шу сабабли биринчи навбатдаги вазифа болаларни ҳар томонлама тўлиқ ривожланишига ёрдам бериш, саломатлигини мустахкамлаш, ҳаётга ва мехнатга тайёрлаш, етук шахс бўлишига ҳисса қўшишдир.
Ўқувчиларни жисмоний тарбиялашнинг турли хил шаклларидан фойдаланиш мактабда нафақат жисмоний тарбия ўқитувчисининг вазифаси, балки бошлангич синф ўкитувчиларининг, мактаб жамоатчилигининг ва мактаб ёшлар уюшмаси фаолларининг ҳам бевосита вазифасидир. Аммо кўпгина мактабларда жисмоний тарбия давлат дастурида кўзда тутилгандек ташкил қилинмайди. Бунинг биринчи сабаби мактаб ўқитувчиларининг жисмоний тарбия масъул бўлганларнинг барчасида жисмоний тарбия назариясига ва методикасига оид билимлар етарли эмас. Бу муаммоларни ҳал қилишга қаратилган, методик адабиётлар ва қўлланмалар ҳам жуда кам.
Республикамиз мустақиллигининг халқимизга берган энг буюк неъматларидан бири ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга берилаётган катта эътибордир.
Кейинги йилларда болалар спорти ва жисмоний тарбияни ривожлантиришга катта эътибор берилаётгани ҳаммамиз учун қувонарлидир. Аммо шунга қарамай ҳали таълим муассасаларида болаларнинг жисмоний тарбиясини тўғри ташкил этиш борасида қатор муаммолар мавжуд.
Олинган маълумотларга кўра бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний жиҳатдан соғломлик даражаси қониқарли эмаслиги кўпгина мутахассислар томонидан эътироф этилмоқда. Илмий тадқиқотлар натижасида олинган маълумотларга кўра бугунги кунда бошланғич синф ўқувчиларининг тўртдан уч қисми бирданига ортиқча ўқув юкламалари билан банд этилганлиги оқибатида одатдаги ўқув предметларини ўзлаштиришга қийналмоқдалар. Сир эмаски, кўпинча бошланғич синф ўқитувчилари биринчи синфга келган ўқувчиларининг саводини тезроқ чиқариш, уларни ёзишга ва ўқишга, ҳисоб-китобга тезроқ ўргатиш учун ёзув, ўқиш ва математика машғулотларига асосий эътиборни қаратадилар-да, аксинча, болаларнинг қизиқиши ва эҳтиёжи кўпроқ сезиладиган жисмоний тарбия, мусиқа, меҳнат каби машғулотларни иккинчи ўринга суриб қўядилар. Бунинг натижасида бошланғич синф ўқувчиси ривожланишида ҳам жисмоний, ҳам психологик носозликлар вужудга келади. Бу эса, ўз навбатида боланинг мактабдан, ўқишдан тез безиб қолишига сабаб бўлади. Мактаб унинг учун ўз имкониятларини намоиш этадиган, билиш, ўқиш ва ўрганиш эҳтиёжларини қондирадиган, уни такомиллашишга бўлган интилишини қаноатлантирадиган жой эмас, балки уни ҳар томонлама эзиб қўядиган зиндонга айланади.
Бошланғич синф ўқувчисининг жисмоний хатти-ҳаракатларга бўлган эҳтиёжининг юқорилиги унинг ёш ва физиологик хусусиятлари билан асосланади. Бу даврда боланинг суяк-мускул тизими шаклланишда давом этиб, унинг организмида суяклашиш даври кечаётган бўлади. Ана шу ҳолатнинг ўзи унинг жисмоний хатти-ҳаракатларга бўлган эҳтиёжини оширади. Кўп ақлий меҳнат талаб этадиган машғулотларда вақти-вақти билан физкультдақиқаларни ўтказиб туришнинг ўзигина боланинг юқорида айтиб ўтилган эҳтиёжларини қондириш учун етарли ҳисобланмайди. Ҳатто ҳафтада икки марта ўтказиладиган жисмоний тарбия машғулотларининг ўзи ҳам ўқувчиларда жисмоний кўникмаларни, қолаверса, жисмоний маданиятни талаб даражасида шакллантириш учун етарли эмас.
Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, бугунги кунда бошланғич синф ўқувчиларининг фақат 9%и - юқори даражадаги, 57%и – ўрта даражада, 34%и – паст даражадаги жисмоний кўрсатгичларга эга.
Т.В.Корнееванинг фикрича, 95,3% бошланғич синф ўқувчилари дарсдан ташқари пайтларда жисмоний машқлар билан шуғулланмайдилар, 87,8 %и эса эрталабки бадантарбияни бажармайди, фақат 12% болалар ота-оналари билан фаол дам оладилар.
Бу кўрсаткичлар, албатта, бизни ташвишга солади. Ўқувчиларда бошланғич синфдан, ҳатто ундан ҳам олдинроқ жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиш кўникмаларини шакллантириш, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш фақат таълим муассасаларининг эмас, балки таълим-тарбия иши билан шуғулланадиган барча ижтимоий институтлар – оила, мактаб, маҳалла, оммавий ахборот воситалари, ҳуқуқ-тарғибот органларининг биргаликдаги баҳамжиҳат фаолият кўрсатишларига боғлиқдир.
Аммо барча ижтимоий институтлар ишини болаларда жисмоний маданиятни шакллантиришга оид зарур методик кўрсатмалар ва тавсиялар, зарур билимлар билан қуроллантирадиган ташкилот – бу таълим муассасаларидир. Таълим-тарбия иши билан шуғулланадиган мутахассисларнинг касбий тайёргарлиги ва малакасини юқори даражада такомиллаштириш ҳам муаммонинг ечимини топиш учун асосий шартлардан бири бўлиб ҳисобланади. Бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний кўникмалар ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг асосий воситаси бу жисмоний тарбия машғулотларидир.
Хулоса қилиб айтганда ҳаракат малакаларини такомиллаштириш жараёнида осон тушунарли ва индивидуаллаштиришни таъминлаш билан бирга, ўрганилган ҳаракатнинг қанчалик мустахкамланганлигига қараб мусобақа методидан олдин ҳаракат техникасига асосан, сўнгра бутун функционал имкониятларини кўрсатиб янада кенгроқ фойдаланиш зарур.

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish