O’yin sharti:
Qovun rasmi chizilgan maketlar magnet doskaga betartib yopishtiriladi. Bunday ko’rinish polizni ifodalaydi. Guruhlarga bo’lingan o’quvchilar jamoasi polizdan qovun terishni boshlaydi. Tashkil etilgan uchta guruhdan bittadan o’quvchi doskaga chiqib polizdan qovunlarni terib olish topshirig’ini oladi. O’yinda eng ko’p qovun tergan guruh g’olib bo’ladi.qovun terish uchun magnit doskasidagi qovunlardan bittasini oladi va orqasiga yozib qo’yilgan Mirzo Bobur hayoti, ijodi va faoliyatiga oid berilgan ta’riflarga javob beradi. Ta’rifga to’g’ri javob bergan o’quvchi qovun uzishda davom etadi. Aksincha ta’rifga noto’g’ri javob bergan o’quvchi qovunni yorib qo’ygan hisoblanadi va u o’rniga jamoasidan boshqa o’quvchi chiqib o’yinni davom ettiradi. O’yinda eng ko’p qovun uzgan guruh g’olib sanaladi. O’yin shu tariqa davom etadi va g’olib guruh a’zolari rag’batlantiriladi.
X. Yangi mavzuni mustahkamlash uchun o’quvchilarga savollar beraman.
Boburshoh nima uchun uzoq Hinduda bog’ yaratishni ma’qul ko’rdi?
Nima uchun o’zga yurtda Boburshoh bunday ezgu ishni amalga oshirdi?
Boburshohning bu ishi uning qanday ma’naviy tarbiyalanganligini ko’rsatadi?
Boburshohning aql-farosati, zehni nima uchun bog’bonning yolg’on gapirganligini fosh qildi? Buning sababini siz nimada deb o’ylaysiz?
Nima uchun Boburshoh bog’bonni jazolash o’rniga unga rahmat aytib, boshdan oyoq sarpo bilan siylaydi?
Boburshohda ona vatanga, uning tabiatiga, ajdodlarga sadoqatini, va mansubligini qanday izohlaysiz?
Sizlar yana Boburshohga o’xshagan qaysi ajdodlarimizni bilasizlar?
kabi ko’plab savollar bilan o’quvchilarga ma’naviy kuchli tarbiyaviy ta’sir ko’rsataman.
Оила, маҳалла ВА таълим муассасаЛАРи ҳамкорлигини мустаҳкамлашДА Оила билан олиб бориладиган ишлар
Рустамова Наргиза Сарваровна, Абдуллаева Саноат Абдухамидовна,
Тошкент шахар Миробод тумани 110-умумтаълим мактаби узбек тили фани укитувчилари
Ҳамкорликнинг энг асосий мақсади – ҳар бир боланинг ҳаётда ўз ўрнини топиб, ўз бахти учун замин яратишига, эл-юрт олдидаги масъулиятини сеза оладиган, инсонпарвар бўлишига қаратилган.
Ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашда:
_ халқимизнинг бой миллий, маданий, тарихий анъаналари, урф-одатлари ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланган самарали, замонавий педагогик технологиялар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этиш;
_ миллий ва умуминсоний фазилатларни шакллантириш ва мустаҳкамлашда кенг жамоатчилик кучи ва тажрибасига таяниш зарур.
Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, шубҳасиз, оила, маҳалла ва таълим муассасаларининг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.
Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Боланинг харакатери, табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар: яхшилик ва эзгулик, олижаноблик, меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори илк бор оила шароитида қарор топиши табиийдир.
Ота-онага ҳурмат, улар олдида умрбод қарздорлик бурчини чуқур англаш, ҳар қайси инсонга хос бўлган одамийлик фазилатлари ва оилавий муносабатлар оила муҳитида шаклланади. Оилавий тарбия масаласида хатоликка йўл қўймаслик учун, аввало, ҳар қайси хонадондаги маънавий муҳитни ўзаро ҳурмат, ахлоқ-одоб, инсоний муносабатлар асосига қуриш лозим.
Ўзбек халқи азалдан ўзининг болажонлиги, оилапарварлиги билан ажралиб туради. Фарзандга меҳр қўйиш, уларнинг қорнини тўқ, устини бут қилиш билан болаларимизни ёшлик чоғидан бошлаб миллий тарбия, аҳлоқ-одоб, юксак маънавият, ўз иқтидори, қобилияти, қизиқишлари асосида касб-ҳунарга тўғри йўналтириш оиладаги долзарб масаладир.
Ушбу ҳақиқатдан келиб чиққан ҳолда, ёшларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, ҳаёт абадийлиги, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган маънавият қўрғони бўлмиш оилани мустаҳкамлаш бугунги кунда барчамизнинг инсоний бурчимизга айланиши зарур. Шу боис мустақиллик шарофати билан оила институтини жамиятнинг бошқа муҳим ижтимоий тузилмалари, юртимиздаги маънавий ўзгаришлар билан уйғунликда ривожлантиришга, унинг нуфузини оширишга давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналиши сифатида доимий эътибор берилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |