КИМЁ ФАНИДАН УЙ ТАЖРИБАЛАРИ – ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ТАБИИЙ-ИЛМИЙ САВОДҲОНЛИГИНИ ОШИРИШ ОМИЛИДИР
Р.Казақов Андижон давлат университети
кимё кафедраси ўқитувчиси
Бугунги кунда таълим соҳасини ислоҳ қилиш, уни ривожланган мамлакатлар таълим тизими ютуқлари асосида такомиллаштиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда [1, 2]. Жумладан, Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий мажлис сенаторларга мурожаатномасида кимё, биология, математика, геология фанларини ривожлантириш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигини кучайтириш бўйича ўзларининг таклифларини бериб ўтдилар.
Замонавий умумтаълим мактабларида кимёвий таълим мазмуни, таълим стандартлари, ўқув дастурлари такомиллаштирилмоқда. Ўқитишда янги йўналишлар белгиланмоқда. Лекин бир жиҳат – кимёвий экспериментга бўлган муносабат ўзгармасдан қолмоқда. Кимё экспериментал фан бўлиб келган ва бўлиб қолади, чунки кимёвий экспериментсиз, лаборатория ишлари ва амалий машғулотларни бажармасдан кимёвий билимларнинг минимал хажмини ҳам эгаллаш мушкул [3].
Замонавий кимё таълими концепциясида ўқув экспериментини амалий йўналтириш борасида катта урғу берилади. Лекин хозирда қўлланилаётган мактаб эксперименти воситалари асосида бу фикр тўлалигича рўёбга чиқмайди. Мактаб кимёвий экспериментини такомиллаштириш бўйича фундаментал тадқиқотлар XX асрнинг 50-60 йилларида олиб борилган. Бу даврда ишлаб чиқилган тажрибалар бошқа ўқув мақсадлари, дастурлар, мактаб моддий базасига, кимёни ўрганишга кўпроқ вақт миқдорига мўлжалланган эди [4].
Мактаб ўқув экспериментини амалий йўналишини кучайтириш муаммосини анъанавий мактаб эксперименти билан биргаликда уй шароитида бажарилиши мумкин бўлган кимёвий тажрибалардан фойдаланиш орқали ечиш мумкин.
Уй тажрибалари – барча ўқувчилар бажариши шарт бўлган индивидуал амалий иш, мустақил уй вазифаларидан биридир. Бу тажрибалар уй-рўзғор буюмлари ва моддаларидан фойдаланиб, ўқитувчининг билвосита раҳбарлиги ва назорати остида олиб борилади. Уй тажрибаларида катта имкониятлар мавжуд. Уй тажрибалари ўқув жараёнида алоҳида ўринни эгаллайди. Биринчидан бу – амалий машғулот бўлиб, мустақил кимёвий эксперимент турларидан биридир. Уй тажрибалари ўқитувчининг билвосита раҳбарлиги остида олиб борилганлиги сабабли кимёвий эксперимент техникаси нуқтаи-назаридан ўта мураккаб бўла олмайди. Бундай тажрибаларни бажаришда асосий мақсад натижа эмас, балки тажрибани бажариш жараёнидир. Бунда умумўқув ва экспериментал кўникмалар такомиллашади. Уй тажрибаларини бажариш давомида ўқувчилар тажриба мақсадини аниқлайди, ўзининг фаолияти босқичларини белгилайди, харакат усулларини танлайди, ҳулоса чиқаради, ўзини назорат қилади. Ўқитувчи ўқувчиларнинг бу фаолиятини зарур йўналишда боришини назорат қилади.
Ўқувчиларнинг мустақил фаолиятига уй тажрибаларини киритиш билиш мотивларини такомиллашишига, айниқса кенг билиш мотиви бўлган мазмунни билишга қизиқишни ортишига олиб келади. Уй тажрибаларини бажариш давомида ўзини иштироки даражасида ўқувчининг ўқув-билиш мотивлари – билим олиш усулларига қизиқиш ҳам такомиллашади. Ўз фаолиятларини режалаштириш, мақсадни аниқлаш усулларига доир кўникмалар ривожланади. Уй тажрибалари ижобий эмоциялар ҳам келтириб чиқаради, чунки улар “катталар учун хос” иш шаклидир. Бошқа томондан, уй тажрибалари уй вазифалари турларидан биридир. Умумий уй вазифалари системасида уй тажрибаларининг ўрни ва аҳамиятини тасаввур этиш учун, асосий (анъанавий), ўқувчилар уйда бажаришлари керак бўлган иш турларини кўриб чиқамиз. Улар қуйидагилар:
Дарслик матни билаш ишлаш;
Реакция тенгламаларини ёзиш;
Масала ва машқлар ишлаш;
Амалий машғулотларга тайёрланиш;
Маълумотлар тўплаш, маъруза тайёрлаш;
Илмий-оммабоп адабиётлар ўқиш;
Маълумотномалар билан ишлаш.
Бу уй вазифалари турлари орасида маълум боғлиқликлар мавжуд. Масалан, дарслик билан ишлашда бевосита масала ва машқлар ишлаш, лаборатория иши ва амалий машғулотга тайёрланиш билан боғлиқ бўлиб, илмий-оммабоп адабиётлар ўқишга алоқаси йўқ. Уй тажрибалари эса уларнинг барчаси билан узвий алоқада бўлади.
Уй тажрибалари мустақил иш турларидан бири бўлиб, алоҳида ва бошқа мустақил ишлар билан биргаликда қўлланилиб, уни бажариш учун ўқувчиларнинг ижодий ёндашуви талаб этилади. Уй тажрибалари билан мактаб кимёвий экспериментини тўлиқ алмаштириш эмас, балки дарсларда ўрганилаётган билим ва кўникмаларни турли ҳодисалар моҳияти ва механизмини чуқурроқ англаш учун ёрдам берадиган тажрибалар ишлаб чиқиш бизни мақсадларимиздан биридир [5].
Қуйида «Углероднинг физик ва кимёвий хоссалари» мавзуси учун шундай уй тажрибаларидан мисоллар келтирилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |