Фойдаланилган адабиётлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги ВМ–997-сон «Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
3. Фоллмер Г. Эволюционная теория познания. К природе человеческого познания //Культура и развитие научного знания. М.,1991.С.141
4. Фримантл М. Химия в действии. В 2-х ч.Ч.1: Пер.с анг.- М.: Мир,1998 -528 с.
5. И.Р.Асқаров, К.Ғ.Ғопиров, Н.Ҳ.Тўхтабоев. Кимё. 8-синфлар учун дарслик. –Тошкент, «Янгийўл полиграф сервис» нашриёти. – 2019 йил. – 208 б.
УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА БИОЛОГИЯ ФАНИДАН
ЎҚУВЧИЛАРНИ МАНТИҚИЙ ФИКРЛАШ ЖАРАЁНИДА ТАЯНЧ БЕЛГИЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
S.Xakimova va D.G’aniyeva Andijon viloyati
Marxamat tumani 47 IDUM biologiya fani o’qituvchilari
Мамлакатимизда амалдаги узлуксиз таълим жараёни ва унга бўлаётган эътибор нафақат юртдошларимиз, балки жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳам муносиб баҳоланмоқда. Узлуксиз таълимни амалга оширишда малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш мақсад қилиб қўйилар экан, бу борада таълимнинг барча турларига ўзига хос масъулият билан қарамоқлик ҳар бир педагогнинг бурчи саналади. Узлуксиз таълимнинг сифат ва самарадорлигини оширишда умумий ўрта таълимга алоҳида эътибор талаб қилинади.
Узлуксиз таълимда биология фанидан таянч белгилардан фойдаланиш услубини биринчи бор донецклик новатор - ўқитувчи В.Ф.Шаталов таклиф этган. Таянч белги ўрганиладиган мавзудаги бир неча тушунча ёки айрим мазмунни қисқа, лўнда акс эттирувчи график, расм, сўз, схема шаклдаги белгилардан ташкил топади. Масалан, карбонат ангидриднинг - СО2, сувнинг Н2О, дезоксирибонуклеин кислотанинг - ДНК шаклида берилиши ҳам ўзига хос таянч белги ҳисобланади. Аслида биз ҳаётимизда кўплаб таянч белгиларга дуч келамиз. Масалан, йўл қоидалари белгилари ҳам шулар жумласидандир. Бу белгиларга қараб машина хайдовчилар йўлнинг қайси қисмида неча километр тезликда юриш, қайси йўлда юриш мумкин, мумкин эмаслиги, йўлда учраши мумкин бўлган емакхоналар, ёқилғи - мойлаш жойлари ҳақида бир қанча аҳборот олишади. Ундан ташқари, шахардаги турли ташкилотлар пештоқига қўйиладиган айрим белгилар ҳам, ўзига хос ахборот манбаи вазифасини бажаради. Кейинги йилларда таълимда таянч белгилардан фойдаланиш масаласиги эътибор кучаймоқда. Шу сабабли илғор ўқитувчилар бу белгилардан кўпроқ фойдаланишга ҳаракат қилмоқдалар Улар янги ўрганиладиган мавзулар учун таянч белгилар ижод қилиш, улардан самарали фойдаланиш борасида яхши натижаларни қўлга киритмоқдалар. Дарҳақиқат, дарсда таянч белгилардан фойдаланилганда ўқувчилар бу белгиларни маъноларини осон эслаб, дарс материалини пухта ўзлаштириб ўрганилган мавзуни мустаҳкамлаш, такрорлаш пайтларида ҳам улар бу белгиларни кўз олдига келтирган ҳолда ўқув материалларини талаб даражасида ўрганганликларини намоён этишади. Таянч белгилардан фойдаланиш самарадорлиги, айниқса, якуний дарсларда юқори бўлади.
Мавзу мазмунини очиб берадиган, бир-бирлари билан мантиқий боғланган таянч белгилар гуруҳларидан иборат бўлган ишланма таянч конспект ҳисобланади. Таянч конспект кўпинча 300-600 типографик белгилардан (символлар, нарсаларнинг муҳим белгилари туширилган расмлар, шартли белгилар, айрим тушунчалар, схема, диаграмма в. х.) ташкил топган ишланма ҳисобланади.
Дарсда ўқитувчининг саволига жавоб бериш учун доска олдига чақирилган ўқувчи, ўз жавобларини қандай баён қилишгагина эмас, балки бераётган жавобларини изоҳлаш, тасдиқлаш воситасини топишга ҳам қийналади. Шу сабабли саволларга пала-партиш, мантиқан бир-бирига боғланмаган, чала жавоблар бериш ҳоллари кузатилади. Бундай пайтларда таянч белгидан фойдаланган ўқувчи энди ўз жавобларини анча системали, пухта изоҳлаган тарзда баён қилишга имкон топади.
Таянч конспектлардан фойдаланиш мавзуни қисқа, лўнда тушунтиришга, мазмуннинг мантиқий таркибини аниқ ифодалашга, автономликка, тушунарлиликка, мавзунинг рангли ифодаланишига, белгиларнинг образли бўлиши каби дидактик тамойилларни ўзида акс эттиради. Таянч белгилар тузишда уларни содда, ўқувчилар осон ўзлаштириб оладиган қилиб тайёрлашга эътибор бериш керак. Таянч белгилар, одатда, ярим ватман қоғози катталигида тайёрланиб, уни доскага илиб кўрсатишга, ёки бир расм албоми катталигидаги қоғозга туширилиб, ўқувчиларга тарқатиб беришга мўлжалланган тарзда тайёрланади.
Таянч белги таълимда бир неча вазифаларни бажаради. Булар қаторига - а) ўқитувчининг мавзуни тушунтиришида кўргазма қуроли бўлиши; б) ўқувчиларнинг дарсга тайёрланишини тезлатиши, соддалаштириши; в) ўрганиладиган мавзу ҳажмини кенгайтириш имконини бериши; г)ўқувчиларнинг мавзуни ўрганишга бўлган қизиқишларини орттириши; д) ўқувчиларнинг дарсга ижодий муносабатларини ҳосил қилиш кабилар киради.Таянч конспектлардан дарсда бир неча марта фойдаланиш мумкин. Масалан: 1) ўрганиладиган янги мавзуда ўқитувчи ўзининг ҳикояси, суҳбати ёки маърузаси пайтида фойдаланади; 2)мавзунинг ўрганилган қисмини ўқувчидан таянч белги ёрдамида сўрашда; 3) таянч белгиларни ўқувчиларга тарқатиб берилиб, унинг мазмунини ўрганишда; 4) ўқувчиларга уй вазифаси тарзида дарс материали бўйича таянч белги тайёрлаш бўйича топшириқлар беришда; 5) тайёрланган таянч белгини турли қисмларига ранг бериш орқали; 6) уй топшириғи сифатида тайёрланган таянч белги воситасида ўтилган дарс материалини сўраш каби пайтларда таянч белгилардан фойдаланиш натижасида ўқувчилар дарс материалини пухта ўзлаштиришга эришадилар. Қуйида биология таълимида организмларнинг табиатда тарқалиши, тузилиш хусусиятлари ва баъзи ҳаётий жараёнларининг акс эттирувчи таянч белгилардан фойдаланишга оид баъзи намуналар берилади.
Мазкур таянч белги зоология фанидаги турли ҳайвонларни табиатда тарқалиши, уларнинг баъзи биологик хусусиятларини содда, символлар, тушунчалар воситасида ўргатишга мослаб тузилган. Дастлабки таянч белгидан ўқувчилар жониворларнинг еримизнинг турли томонларида тарқалиш холатлари, уларнинг жанубга кетган сари турлари, сонининг кўпайиб бориши, аксинча, шимол ва ғарбга томон уларнинг хилма-хиллиги камайиб бораётганлигини (стрелкалар йўналишига қараб )осонлик билан ўзлаштириб олиши тайин. Кейинги дарсда ўқувчига шу таянч белги кўрсатилиши билан у энди жониворларни турли қутбларда тарқалиш хусусиятларини бемалол айтиб бераолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |