Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА МУАММОЛИ ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ



Download 27,87 Mb.
bet228/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА МУАММОЛИ ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ


Халматова Насиба Бозорбоевна , Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази Самарқанд филиали ўқитувчиси
Каримов Алишер, Тайлоқ тумани 32-мактаб ўқитувчиси
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни амалда жорий этиш йилларида Республикамиз таълим тизимида қатор муҳим ўзгаришлар юз берди. Бу ўзгаришлар кўп жиҳатдан таълим беришнинг анъанавий суръати ва янги билимларнинг мунтазам ортиб бориши тенденцияси ўртасидаги жиддий зиддиятларни ҳал этиш зарурати билан боғлиқ. Бу зиддиятни ҳал этиш мақсадида инновацион технологияларни қўллашга асосланган таълим шаклларидан фойдаланила бошланди. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида кўрсатиб ўтилганидек, «таълим жараёни барча даражада компьютерлаштирилади ва ахборотлаштирилади, шунингдек, замонавий ахборот технологиялари базасида таълим жараёнининг ахборот таъминоти ривожлантирилади». Болалар ва ўсмирларга таълим беришда шахсий компютердан фойдаланган ҳолда билим бериш самарадорлигини ошириш биринчи навбатда педагогнинг билим савияси билан унинг тайёр амалий дастурлардан фойдаланишга қай даражада ёндашганлиги муҳим аҳамият касб этади. «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури»да баркамол шахс тарбияси давлат аҳамиятига молик муҳим масала, усивор йўналиш сифатида белгиланди. Бу мақсадга эришишнинг самарали воситаларидан бири «ўқитишнинг илғор шакллари ва янги педагогик технологияларни, таълимнинг техник ва ахборот воситаларини ўқув жараёнига жорий этиш»дан иборат. «Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури»ни амалда жорий этиш самарадорлигини ошириш учун таълим тизимидаги муайян зиддиятларни бартараф этиш зарурдир. Муайян зиддиятлар бу ҳозирги кунда таълим технологияларидан фаол фойдаланиш зарурати ҳамда кўплаб ўқитувчиларнинг уларни амалда қўллашга тайёр эмаслиги ўртасидаги тафовутдир. Бундай зиддиятларни бартараф қилиш омили – техника технология эришган ютуқларни ва инновацион технологияларни таълим жараёнига татбиқ этишдир.Инновацион технологияларни таълим жараёнига татбиқ этиш учун ўқитувчи нафақат ахборот технологияларидан фойдаланиш малакасига эга бўлиши, балки, ахборот узатиш ва қайта ишлаш маҳоратини тўла эгаллаши, айни пайтда таълим олувчиларда ахборот маданиятини шакллантира олиши лозим. Бугунги кунда мамлакатимизда замонавий таълим тизимини янгилаб, янги педагогик ва инновацион технологиялар жадал ривожланиб бормоқда. Ҳозирги кунда самарадор ўқитиш технологияси – бу муаммоли ўқитишдир. Унинг вазифаси фаол билиш жараёнига ундаш ва тафаккурда илмий-тадқиқот услубини шакллантиришдир. Муаммоли ўқитиш ижодий, фаол шахс тарбияси мақсадларига мос келади.
Муаммоли ўқитиш жараёнида ўқувчининг мустақиллиги ўқитишнинг репродуктив шаклларига нисбатан тобора ўсиб боради.
Ҳозирги педагогикага оид адабиётларда муаммоли ўқитишнинг турли таъриф ва тавсифлари бор. Бизнингча, нисбатан тўлиқ ва аниқ таъриф М.И.Махмутов томонидан берилган бўлиб, унда муаммоли ўқитиш мантиқий фикрлар тадбирлари (таҳлил, умумлаштириш) ҳисобга олинган ўргатиш ва дарс бериш усулларини қўллаш қоидалари ва ўқувчиларнинг тадқиқот фаолиятлари қонуниятларининг (муаммоли вазият, билишга бўлган қизиқиш ва талаб) тизими сифатида изоҳланади.
Муаммоли ўқитишнинг моҳиятини ўқитувчи томонидан ўқувчиларнинг ўқув ишларида муаммоли вазиятни вужудга келтириш ва ўқув вазифаларини, муаммоларини ва саволларини ҳал қилиш орқали янги билимларни ўзлаштириш бўйича уларнинг билиш фаолиятини бошқариш ташкил этади. Бу эса билимларни ўзлаштиришнинг илмий-тадқиқот усулини юзага келтиради. Маълумки, ўқитишнинг ҳар қандай асосида бола фаолиятининг муайян қонуниятлари, шахс ривожи ва улар негизида шаклланган педагогик фаннинг тамойиллари ва қоидалари ётади. боланинг билиш фаолияти жараёни мантиқий билиш зиддиятларини ҳал қилишда объектив қонуниятлари дидактик тамойил – муаммоликка таянади.
Ўқитишнинг ҳозирги жараёни таҳлили психолог ва педагогларнинг фикрлаш муаммоли вазият, кутилмаган хайрат ва махлиё бўлишдан бошланади, деган хулосалари ҳақиқатга яқин эканлигини кўрсатади. Ўқитиш шароитида боланинг ўша психик, эмоционал ва ҳиссий ҳолати унга фикрлаш ва ақлий изланиш учун ўзига хос туртки вазифасини бажаради.
Муаммоли вазият муайян педагогик воситаларда мақсадга мувофиқ ташкил этиладиган ўзига хос ўқитиш шароитида юзага келади. Шунингдек, ўрганилган мавзулар хусусиятларидан келиб чиқиб, бундай вазиятларни яратишнинг махсус усулларини ишлаб чиқиш зарур. Шундай қилиб, амалий фанларни ўқитишдан муаммоли вазият шунчаки «фикр йўлидаги кутилмаган тўсиқ» билан боғланган ақлий машаққат ҳолати эмас. У билиш мақсадлари махсус тақозо қилган ақлий таранглик ҳолатидир. Бундай вазият негизида аввал ўзлаштирилган билим излари ва янги юзага келган вазифани ҳал қилиш учун ақлий ва амалий ҳаракат усуллари ётади. Бунда ҳар қандай машаққат муаммоли вазият билан боғлиқ бўлавермаслигини таъкидлаш ўринли бўлади. Янги билимлар аввалги билимлар билан боғланмаса, ақлий машаққат муаммоли бўлмайди. Бундай машаққат ақлий изланишни кафолатламайди.
Шундай қилиб, муаммоли вазиятнинг моҳияти шуки, у ўқувчи таниш бўлган маълумотлар ва янги фактлар, ҳодисалар (қайсики, уларни тушуниш ва тушунтириш учун аввалги билимлар камлик қилади) ўртасидаги зиддиятдир. Бу зиддият билимларни ижодий ўзлаштириш учун ҳаракатлантирувчи кучдир.
Муаммоли вазиятнинг белгилар қуйидагилар:

  • Ўқувчига нотаниш фактнинг мавжуд бўлиши;

  • Вазифаларни бажариш учун ўқувчига бериладиган кўрсатмалар, юзага келган билиш машаққатини ҳал қилишда уларнинг шахсий манфаатдорлиги.

Муаммоли вазиятдан чиқа олиш ҳамма вақт муаммони, яъни нима номаълум эканлигини, унинг нутқий ифодаси ва ечимини англаш билан боғланган. Амалий фанларни ўқитишда муаммоли ўқитиш машғулотларини ташкил этиш ва ўтказишнинг муҳим томони шундаки, бунда ўқитувчи унинг ҳам таълимий, ҳам тарбиявий функциясини яхши англаб олган бўлиши талаб қилинади. Ўқитувчи ҳеч қачон ўқувчиларга тайёр ҳақиқатни (ечимни) бериши керак эмас, балки уларга, билимларни олишга туртки бериши, машғулотларда ва ҳаёт фаолиятларида зарур бўлган ахборот, воқеа, вақт ва ҳодисаларни онгида қайта ишлашларига ёрдам бериши лозим блади.
Муаммоли ўқитиш билимларни онгли ва мустаҳкам ўзлаштириш, атроф-муҳитга ўзининг фаол муносабатини белгилаб олишда, ўқувчилар билиш фаолиятини жонлантиришда катта имкониятларга эга.
Муаммоли ўқитишнинг ташкил этишнинг биринчи шарти ўқув ахборотларининг такомиллашиб бориш тизимидир.
Муаммоли ўқитишнинг иккинчи шартида муаммоли ўқитиш амалга оширилади ва унда ахборотнинг ўқув вазифасига ўтказилиши вақтида уни ечиш усулини танлаш имконияти кўзда тутилади.
Муаммоли ўқитишнинг учинчи шарти таълим олувчининг субъектив мавқеи, уларнинг билиш мақсадларини англаб етиши ва қарор қабул қилиши, масалани ҳал қилиш ва натижани қўлга киритиш учун ўзларининг иҳтиёрида бўлган воситаларни баҳолай билишидир. Муаммоли ўқитишга асосланган амалий машғулотларини ўтказиш услубикаси унда қўлланадиган услубларни асослаб беришни талаб қилади. Бунда: ижодий, қисман – ижодий ёки эвристик, ахборотларни муаммоли баён қилиш, ахборотни муаммоли бошлаш орқали баён қилиш асосий услублар ҳисобланади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки материални муаммоли баён қилишда ташаббус ўқитувчи томонидан амалга оширилади ва тобора фаоллаштириб борилади. Ўқитувчи янги материални баён қилишда унинг ечилишини ўзи таъминлайди. Бунда ўқитувчи зиддиятларни таъкидлайди, уни барчага эшитириб муҳокама қилади, ўз мулоҳазаларини билдиради, ҳақиқатни фактлар, мантиқий исботлар тизими ёрдамида асослайди, ўқитувчи бу тадбирларни мувафаққиятли амалга ошира олса, ўқувчилар унинг фикрлари боришига диққат билан қўшилиб боради, муаммоларнинг ечилиш оқимига қўшилиб кетади, бирга фикр юритади, бирга ҳаяжонланади, шу тариқа машғулотнинг қатнашчисига айланади. Бунда ўқитувчи ўқувчининг билиш жараёнини саволлар бериш, саволга савол бериш йўли билан бошқаради ва шу орқали аудиториядаги ўрганилаётган материаллар бўйича зиддиятларга диққатни жалб қилади ва ўқувчиларни ўйлаб фикр юритишга мажбур қилади.
АДАБИЁТЛАР

  1. Бегимқулов У.Ш. Замонавий ахборот технологиялари муҳитида педагогик таълимни ташкил этиш. // “Педагогик таълим” жур, № 1, 2004.

  2. Б. Зиёмухаммедов, Ш. Абдуллаева «Илғор педагогик технология: назария ва амалиёт» «Маънавият асослари» дарси асосида ишланган услубий қўлланма Т. «Абу Али Ибн Сино» 2001 йил.

3 . Н. Сайидаҳмедов «Янги педагогик технологиялари» «Молия» Тошкент 2013


Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish