Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШда хорижий тажрибаларнинг аҳамияти



Download 27,87 Mb.
bet9/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШда хорижий тажрибаларнинг аҳамияти
Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич, Гул.ДУ. профессори, педагогика фанлари доктори
Рахимова Дилбар Кувоновна, СВПКМОҚТ институти ходими
Худойбердиев Ғиёсиддин Бахтиёр ўғли, ГулДУ 4 курс талабаси
1967.baxtiyor@mail.ru

Давлатимизда иқтидорли ёшларга эътибор таълим соҳасидаги давлат сиёсати даражасида эканлиги бежиз эмас. Чунки, мазкур педагогик муаммо дунёнинг турли мамалкатларида мазкур масалани тадқиқ этишга, иқтидорли ёшларни танлаш, уларни тарбиялаш ва ривожлантиришга доир ўзига хос тажриба тўпланганлигини алоҳида қайд этиб ўтиш ўринлидир. [1].


XX аср бошларида Америкада педагогик-психологик адабиётларда одатдаги тарбияланувчилардан баъзи бир хусусиятлари билан фарқ қиладиган болалар турли номлар билан аталган. Психология фанлари доктори Г. Уилли юксак қобилиятларга эга болалар учун “иқтидорли болалар” атамасини қўллашни таклиф этган. Адабиётлар таҳлили Америкада иқтидорли болаларни юқори интеллект ва аъло даражада ўзлаштирувчилар деб ҳисоблашганлигини кўрсатади.
Европа давлатларидан бири – Германияда ҳам иқтидорли ёшлар билан ишлашда ўзига хос тажриба тўпланган. Германияда иқтидорли ёшларни аниқлаш махсус методикалар ёрдамида 10 – 12 ёшда амалга оширилади. Мазкур давлатда иқтидорли ёшлар учун алоҳида ихтисослаштирилган гимназияларни ташкил этишга катта эътибор қаратилади. Масалан, Берлиндаги “Anna-Lindh-Schulе”да 80 нафар “Европа иқтисодининг келажаги” таҳсил олади. [4].
1988 йилда Германияда иқтидорли ёшлар учун “Немис мактаб академияси” (Deutsche Schuler Akademie) ёзги дастури ишлаб чиқилган. Ҳар йили мазкур дастурда Германиянинг турли ҳудудларидан 90 нафар юқори иқтидорга эга ёшлар жалб этилади. 16 кун давомида юқори малакали мутахассислар иштирокида улар биттадан олтитагача академик фанлар билан шуғулланишади. Масалан, 2009 йилда мазкур дастур доирасида ёшларга “Гиперболик геометрия”, “Молекуляр генетика”, “Биология ва юқумли касалликлар социологияси”, “Неврология”, “Жамиятда авлодлар ўзаро муносабатлари муаммоси”, “Кинофильмларда мусиқа” каби ўқув курслари ташкил этилган. Академиянинг бош мақсади болаларнинг қобилиятини янада ривожлантириш учун интеллектуал атмеосферани яратиш ҳамда юқори интеллект ва мотивацияга эга тенгдошлари билан ўзаро мулоқотни ташкил этишдан иборат. [4].
2000 йилда Франкфуртда алоҳида истеъдод ва қобилиятли болалар, ота-оналари, ўқитувчилар ва ёшларга ёрдам бериш мақсадида иқтидорли болалар учун Марказ (Hochbegabtenzentrum der Stadt Frankfurt am Main) очилди. Марказнинг мақсадига иқтидорлиликни ташхис этиш усуллари ва натижалари, болаларни ривожлантириш имкониятлари, бошқа муассасалар билан алоқалар тўғрисида ота-оналарни хабардор қилиш; ота-оналар учун болалар иқтидорлилиги бўйича очиқ маърузалар ва семинарлар ташкил этиш; ўқув ва ўқув жараёнидан ташқарида иқтидорли болалар ва ўсмирлар учун тадбирлар, курслар ташкил этиш; мактаб ўқитувчиларига маслаҳатлар бериш; педагог ва ота-оналар учун махсус адабиётлар тақдим этиш кабилар киради.
Буюк Британияда ҳам иқтидорли ёшлар билан ишлашга доир катта амалий тажриба тўпланган. Мазкур жараёнга Буюк Британия таълим вазирлиги, кўплаб университетлар, коллежлар ва жамоатчилик ташкилотлари фаол иштирок этишади. Мамлакатда иқтидорли ёшларга ёрдам кўрсатиш Миллий Ассосиацияси фаолият юритади, 1982 йилдан “Халқаро иқтидорлилар таълими” (Gifted Educational International) махсус журнали нашр эттириб келинади. [2].
Англия педагогикасида ижодий иқтидорлиликка алоҳида эътибор қаратилади. Британиялик мутахассисларнинг фикрича, “ижод (креативлик) – иқтидорлиликнинг энг муҳим унсури ҳисобланади ва иқтидорлиликнинг барча турлари ижодий компонентдан алоҳида қаралиши мумкин эмас” [5; 212-б].
Англия мактабларида таълимни табақалаштиришнинг иккита – ички ва ташқи тури мавжуд. Улар ўзаро уйғунликда ўқув жараёнининг юқори самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади [3; 6-б]. Ташқи табақалаш-тириш ўқув жараёнини ташкил этишнинг хилма-хил махсус шаклларида ўз аксини топади: тест ва суҳбат асосида қобилиятларини даражаси бўйича ёшларни йўналишга тақсимлаш; таълимнинг маълум бир босқичида ёшларни қобилияти ва қизиқишларига кўра гуруҳларга тақсимлаш; “аралаш” қобилиятли гуруҳларда ўқитиш ва ҳк.
Россияда ҳам иқтидорли ёшларга таълим-тарбия беришга алоҳида эътибор қаратилади. 2000 йилда мазкур давлат ҳукумати томонидан “Иқтидорли болалар” дастури қабул қилинган. Мазкур дастурнинг асосий мақсади иқтидорли, истеъдодли ёшларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тизимини яратишдан иборат. Шу билан бир қаторда, мамлакатнинг интеллектуал, ижодий қувватларини ривожлантириш, иқтидорли болаларни танлов асосида аниқлаш механизмларини вужудга келтириш назарда тутилган.
Хитойда иқтидорли ёшлар қоидага мувофиқ таълимнинг кейинги босқичларини давом эттиришда турли имтиёзлар – давлат стипендиялари, ишлаб чиқариш корхонлари ва ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган ёрдам пулларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишади. Хитойда иқтидорли ёшлар учун махсус мактаблар мавжуд эмас, бироқ университетлар қошида очилган ўрта мактабларнинг имконияларидан самарали фойдаланилади. Ҳар бир университет қошида кадрлар ва юқори даражада таълим беришни таъминлайдиган мактаблар мавжуд. [4].
Корея Республикасида ҳам иқтидорли ёшларни тарбиялаш ва ривожлантиришга катта эътибор қаратилади. Иқтдорли ёшлар билан ишлашнинг асосий йўналиши сифатида махсус мактабларни яратиш ва қўшимча таълимни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Иқтидорли болалар учун Бусан шаҳрида “супер мактаб” ташкил этилган. Мактаб “Бусан Фан академияси” (“Bussan Science Academy”), 2006 йилдан “Корея Фан Академияси” (“Korean Science Academy”) номини олган. Мазкур мактаб Хитойдаги “супер мактаблар”дан тубдан фарқ қилади. Энг аввало, у университетдаги қатъий тартиб-қоидаларни ўзида акс эттирмайди, бироқ ўз-ўзидан “болалар университети” функциясини бажаради. Мактабда иқтидорли ёшларни тарбиялаш ва ривожлантиришга доир методлар ишлаб чиқилган. Мактабда бутун жаҳонда иқтидорли ёшлар билан амалга оширилаётган ишларни таҳлил этиш билан шуғулланадиган “Иқтидор таълими ва тараққиёт” (Institute For Gifted Education &Promotion) институти фаолият юритади. Институт ўқитувчиларни тайёрлашга доир АҚШ, Исроил, Россия ва Сингапурда халқаро ҳамкорлик дастурларини амалга оширади. Институт ходимлари Бусан шаҳридаги иқтидорли ёшлар билан ишлайдиган барча ўқитувчиларнинг малакасини ошириш билан ҳам шуғулланади. Барча курсларнинг натижалари мунтазам таҳлил этиб борилади ва қўлланма сифатида нашр эттирилади. Барча ўқитувчилар рефлексив танловда иштирок этишади. Курсларнинг самарадорлиги асосида ўқитувчиларнинг рефлексив имкониятлари баҳоланади. [5].
Юқоридаги таҳлиллардан шуларни эътироф этиш мумкинки, мамлакатимиздаги иқтидорли ёшларнинг интеллектуал имкониятларини ривожланган давлатлар тажрибаларига таянган ҳолда ташкил этиш мамлакат тараққиётини таъминлашга мустаҳкам замин яратади.

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish