ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК ВА ПСИХОЛОГИК МУОММАЛАРИ
Тошкент вилояти Пскент тумани 7 умумий
ўрта таълим мактаби бошлангич синф
ўқитувчиси Бойжонова Лайло Эркиновна
Таълим жараѐни сифати ва самарадорлигини оширишнинг ўзига хос педагогик-психологик муаммолари мавжуд. Таълим сифатини бошқаришда ўқувчида фикр уйғотиш ўқитувчидан катта маҳорат талаб қилади. Ўқитувчининг аниқ фикрлаши яратувчанликка асос бўлади. Таълим бериш жараѐни: ўқитувчи-таълим берувчи ва ўқувчи-таълим олувчи томонидан амалга оширилади. Замонавий таълим беришда ўқитиш сифатини бошқаришнингпедагогик ва психологик жиҳатларига чуқуроқ эътиборни қаратиш керак. Бунда таълим мазмунига замонавийлик ва миллий тажрибалар бир-бирига мос равишда сингишида ўқув жараѐнини технологиялаштириш катта аҳамиятга эга.
Ҳозирги замон илмий-техник тараққиѐтнинг тезкор ривожланиши босқичида ахборотнинг кескин кўпайиб бориши ва улардан ўқитиш жараѐнида фойдаланиш учун вақтнинг етишмаслиги, ѐшларни ҳаѐтга мукаммал тайѐрлаш тизимига педагогик ва психологик нуқтаи назардан янгича ѐндашув зарурлигини келтириб чиқармоқда. Бу эса ўқитувчи ва ўқувчи олдига катта талаблар қўймоқда. Энг асосийси ўқитиш самарадорлиги, сифатлилиги, ўқувчининг замон талабига мос билимларни ўзлаштира олишларидир.
Ўқитувчи томонидан ўқитишнинг муваффақиятли бўлиши учун ўқувчиларни ақл-идрок билан мустақил ишлашга ўргатиш, уларда умумтаълимий ва махсус фанлар асосида кўникма ва малакаларни шакллантириш ва амалда қўллай билишга йўналтириш вазифалари туради. Ўқитувчи билимига таянган ҳолда илғор педагогик тажрибалардан фойдаланиб, дарсда ўқув материалини йирик қисмларга ажратиб бериши, янгиликлардан унумли фойдаланиши ва дарсни бойитиб бориши, билимларни мавзулар кетма- кетлиги асосида ўқитиб бориши ҳамда ижодий ѐндошиши фойдадан ҳоли эмас.
Ўқитувчи ижодий ѐндашишда аввало ДТСни бажаришни маҳаллий ташаббус билан уйғунлаштириши, таълим мазмунини ўқувчи билими ва малакаларига қўйилган талабларни моҳирона ҳал эта олиши керак бўлади. Шунингдек, таълим бериш давомида тарбиявий ѐндашув педагогик маҳоратга боғлиқ. Ўқувчининг қандай яшаѐтганлиги, нималар билан шуғулланаѐтганини билиш, уларни миллий қадриятлар асосида замон талабига мос ҳолда ахлоқан бой, одобли, руҳан тетик ва баркамол қилиб тарбиялаш муҳимдир.
Фан ва техниканинг ривожланиши билан инсон фаолияти чегараси ниҳоятда кенгайиб бормоқда. Аудиторияда ўқитиш имконияти катта бўлган янги технологиялар кириб келмоқда. Анъанавий жараѐн ҳозирги замон тизимида жуда қийин кечмоқда. Ўқув тарбия жараѐнини технологиялаштириш (лойиҳалаш технологияси, маъруза технологияси, кейс-стади ва ҳоказо) ҳозирги кун талабидир. Бу эса ўқитувчидан тинимсиз ижодий изланишни талаб этади. Айниқса ҳозирги ахборотлар асрида бу соҳада ўқитувчининг малакаси кенг ва юқори бўлиши керак. Ёш авлодга таълим беришда ўқитувчининг ўз устида тинимсиз ишлаши, мунтазам малака ошириб бориши ҳозирги куннинг талабидир.
Ёш авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялаш жараѐнини янги педагогик технологиялар билан таъминлаш давр тақозасидир. Ўқитувчи томонидан тўғри, моҳирона қўлланган технология ўқувчи қизиқишини, касбий фаолиятини янгилаб, якуний ижобий натижаларни кафолатлайди.
Ҳозирги даврда таълим жараѐнига янги технологияларнинг кириб келиши, назария ва амалиѐтнинг бирлиги, педагогик технологияларнинг аниқ моҳиятини аниқлашга йўл очмоқда.
―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖ таълим-тарбия йўналишини янги йўналишга, яъни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлардан тўла холос этиб, ривожланган давлатлар даражасида юқори малакали кадрлар тайѐрлашга бурди. Демак, таълим-тарбиянинг мақсади бутунлай янгиланди. Унга хос педагогик жараѐннинг ҳам янгиланиши табиийдир.
Шунингдек, фан ва тениканинг ривожланиши билан инсон фаолияти чегараси ниҳоятда янгиланиб, кенгайиб бормоқда. Натижада ўқитиш методлари эскириб янги ўқитиш технологиялари кириб келди. Ўқув ва тарбия жараѐнини технологиялаштириш, ўқитувчиларнинг малака ошириш курсларида илғор педагогик ва ахборот технологиялари бўйича янги билимлар тизимини ўрганиши муҳим аҳамиятга эга.
Малака ошириш курсларида ижодкор ўқитувчиларнинг иш услубларини мунтазам ўрганиб уларни оммалаштириш, яратилган усулларни педагогик технологиялар даражасига кўтариш яхши натижалар беради. Яна энг муҳими таълим тараққиѐтини ҳаракатга келтирувчи куч ўқитувчининг педагогик-психологик фаолиятини янгилаш, таълим-тарбия жараѐнини мақсадга мос йўналтириш, ѐшлардаги ҳурфикрлиликни ривожлантириш, билимга чанқоқ, Ватанга содиқ инсонпарвар ѐшларни тарбиялаш муҳимдир.
Хуллас, ижодий педагогик фаолият бу- инсон шахсини, унинг дунѐқарашини, ишончини, онгини, хулқини шакллантиришга қаратилган чексиз масалаларни ечиш жараѐнидир. Маълумки, мактабда, дарсда ва дарсдан ташқари холатларда ўқувчиларга ҳар томонлама ижобий таъсир кўрсатишда ўқитувчининг тарбиявий кучидан ортиқ куч йўқдир. У ўқувчиларга ўзининг фикрлари, сўз ва иборалари, шахсий намунаси, кишиларга муносабати, ақл-идроки, иродавий намунаси билан амалий таъсир этади. Зийрак, интеллектуал қобилияти кучли ўқитувчи сезгир бўлади, у ўқувчиларнинг кайфияти, руҳияти, xоҳиш-истакларини осон англайди.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ўқитувчилик-мураббийлик шарафли ва масъулиятли касб. Жамиятимиз ўз бағрида баркамол, ҳар томонлама етук, комил авлодни вояга етказишга астойдил ҳаракат қилар экан, бу шарафли, вазифани амалга оширишда энг катта масъулият яна педагоглар зиммасига тушади. Демак, ҳар бир ўқитувчи- мураббийнинг тинимсиз ўз устида ижодий ишлаши ва малакасини ошириб бориши ҳозирги давр талабидир
Адабиѐтлар:
1. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиѐтнинг пойдевори. Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республкиси Олйи Мажлисининг IX сессиясида сўзлаган нутқи. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиѐтнинг пойдевори. Т.- Шарқ, 1998.-3-19 бет.
2. И.П.Подласый. Общие основы педагогики.- «Гуманитарный издательский центр ВЛАДОС» 1999 г.
3. Мудрик А. В. Социальная педагогика: Учеб. для студ. пед. вузов / Под ред. В.А. Сластенина. - 3-е изд., испр. и доп. - М.: Издательский центр «Академия», 2000. – 2000
Do'stlaringiz bilan baham: |