Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКА ОШИРИШ ТИЗИМИДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ – ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ ОМИЛИ



Download 27,87 Mb.
bet391/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   387   388   389   390   391   392   393   394   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКА ОШИРИШ ТИЗИМИДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ – ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ ОМИЛИ
Тошкент вилояти Пскент тумани 5-умумтаълим
мактаби бошланғич синф ўқитувчиси
Маматкаримова Мовлуда Хакимжоновна
Абдурахмонова Маъмура Хакимжоновна

Ҳар бир жамиятнинг келажаги унинг ажралмас қисми ва ҳаѐтий зарурати бўлган таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади.Бугунги кунда мустақил тараққиѐт йўлидан бораѐтган мамлакатимизнинг узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, янги сифат босқичига кўтариш, унга илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ―Таълим тўғрисидаги Қонун ва ―Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастурининг қабул қилиниши билан узлуксиз таълим тизими орқали замонавий кадрлар тайѐрлашнинг асоси яратилди.


Мамлакатимиз демократик, ҳуқуқий ва фуқаролик жамиятини қуриш йўлидан бораѐтган бир пайтда таълим соҳасида амалга оширилаѐтган ислоҳотларнинг бош мақсади ҳар томонлама ривожланган баркамол инсонни тарбиялашдан иборатдир.
Халқ таълими муассасаларида дарс машғулотларини олиб боришда ўқувчиларнинг қизиқиши, орзулари, имкониятлари каби бир қатор манфаатларига катта эътибор бериш лозим.
Бу даст аввал ўқитувчининг ўзи ҳам сиѐсатшунос, ҳам руҳшунос, ҳам ҳозиржавоб, санъаткор, моҳир устоз бўла олиши керак. Шундагина ўқувчиларнинг қалби зулфига калит топа олса бўлади. Бу эса ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялашда педагогнинг ѐшлар ва ҳамкасабалар ўртасида ҳурматини оширади, халқ олдидаги масъулиятини, бўйнига олган вазифасини бажариши учун катта имкониятлар эшигини очади.
Мустақилликни қўлга киритган илк кунлардан жамиятимизда туб ислоҳотларни амалга оширилишда халқимиз ва ҳар биримиз ғайрат билан буюк мақсадлар сари интилишимиз лозим. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов ―Юксак маънавият - енгилмас куч асарида “Ватанимизнинг келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори авваламбор фарзандларимизнинг униб - ўсиб, улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаѐтга кириб боришига боғлиқдир. Биз бундай ўткир ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак!”- деб таъкидлаган эди. Ёш авлодга чуқур таълим – тарбия бериш, қатъий фуқаролик позициясига эга, замонавий касб – ҳунарларни пухта эгаллаган, интеллектуал салоҳиятли, жисмонан етук, ҳеч кимдан кам бўлмаган янги авлодни камолга етказиш борасидаги эзгу мақсадлари ҳамда чуқур ўйлаб ишлаб чиқилган стратегияси – ―Таълим тўғрисидаги Қонун, Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури, Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури каби тарихий аҳамиятга эга ҳужжатларнинг ҳаѐтга татбиқ этилиши биз танлаган тараққиѐт йўли қанчалик тўғри ва ҳаққоний эканлигини яққол исботлаб турибди. Ана шунинг учун ҳам бугунги кунда ѐшларга замонавий билим бериш ва уларда амалий кўникмани ривожлантиришда инновацион технологияларнинг ўрни беқиѐс. Илғор инновацион технологияларни қўллашда замонавий ахборот технологиялари кенг имкониятлар яратмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Миромонович Мирзиѐевнинг Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросидаги маърузасида 2017 йил юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилди ва мамлакатимизда инвестиция сиѐсатини кучайтириш масаласига алоҳида аҳамият қаратиш лозимлигини таъкидлаб, таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз деб билишимиз лозимлигини айтиб ўтди. Бу борада яъни ѐш авлод тарбияси гапирганда, Абдурауф Фитрат бобомизнинг мана бу фикрларига ҳар биримиз, айниқса, энди ҳаѐтга кириб келаѐтган ўғил – қизларимиз амал қилишларини мен жуда – жуда истардим деди.
“Халқнинг аниқ мақсад сари ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззат – ҳурмат топиши, жаҳонгир бўлиши ѐки заиф бўлиб хорликка тушиши, бахтсизлик юкини тортиши, эътибордан қолиб, ўзгаларга тобе ва қул, асир бўлиши уларнинг ўз ота – оналаридан болаликда олган тарбияларига боғлиқ”.
Таълим тизимида ислоҳатларни амалга оширишда ва ривожлантиришда хукуматимиз томонидан йилига мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 10-12 фоизи сарфланиши, бюджет тизимининг қарийиб 60% ижтимоий соҳага ажратилиши, қилинаѐтган барча сайи-ҳаракатлари аждодимизнинг олтинга тенг сўзларига жавоб деб уйлайман.
Ёш авлодни тарбиялашда уларга чет тилини ўрганиш ва таълим-тарбия жараѐнида АКТ воситаларидан фойдаланишларига жиддий эътибор қаратиш ҳозирги замон талабларидан биридир. Институтимиз профессор-ўқитувчилари ҳам дарс машғулотларини олиб боришда замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишлари учун мавжуд компьютер техникасининг барчаси локал, корпоратив ва интернет тармоғига уланган.
Марказ фаолиятидан фойдаланиб ўз малакаларини оширади, илғор педагогик усулларни қўллаш ҳамда ахборот технологияларидан фойдаланиш каби малака оширишга йўналтирилган ўқув жараѐнида замонавий педагогик усулларни ҳам ўрганмоқдалар. Педагогик маҳорат ҳамда ижодий фикрлашни рағбатлантиришга йўналтирилган мақсадли малака ошириш курслари мунтазам равишда ташкил этилиб борилмоқда.
Бугунги ўтказиладиган Республика илмий-амалий конференсияда шу каби масалалар, шунингдек Таълимда инновациялар, инвестициялар ва интелектуал салоҳият: муаммолар, таҳлиллар ва истиқболлар мавзуларида маърузалар ўқилади. Барча вилоятларнинг ҳудудий малака ошириш институтлари ҳамда олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицей ва умумтаълим мактаб ўқитувчилари ўз илмий-услубий чиқишлари билан иштирок этади.
Конференцияда кўриб чиқиладиган масалалар, шубҳасиз, келажак авлод таълим-тарбияси, уларнинг истиқболи учун хизмат қилади деб уйлайман.
Ўқитувчининг педагогик инновацияларни ярата олиш ва қабул қилишга тайѐрлиги унинг касбий ривожланишнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Ўқитувчининг инновацион фаолиятида инновация таълим ва тарбия мақсадларига, мазмунига, усул ва шаклларига ҳамда ўқитувчи ва ўқувчининг биргаликдаги фаолиятида янгиликларни киритишни билдиради. Педагогик фаолиятида инновация деганда таълим ва тарбия самарадорлигини ошириш мақсадида уларнинг технологияси, мазмунида ўзгартириш киритишни назарда тутади. Педагогик фаолиятида бошқа соҳалардаги инновациядан фарқи шундаки, у инсон маълумотини асосий масала сифатида кўриб чиқади.
Ўқитувчининг педагогик инновацион фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат: мақсад ва вазифаларни қўйишда янгилик;
турли номувофиқлар (ўқувчиларнинг талаблари ва педагогнинг амалий сайъ-ҳаракатлари ўртасида); педагогик жараѐн талаблари (янги усулларини қидириш),таълимнинг янги моделларини вужудга келиши; демографик омил;
ўқувчиларнинг қадр-қиймат ва қарашларидаги ўзгаришлар киради.

Адабиѐтлар:


1. Karimov. I.A ‖Barkamol avlod – O‘zbekiston taraqqiyotining poydevori‖. Toshkent, 1997-yil.
2. Karimov. I.A ‖Tarixiy xotirasiz kelajak yo‘q‖. Toshkent, 1998-yil.
3. Karimov. I.A. ‖Ona yurtimiz baxt-u iqboli yo‘lida xizmat qilish – eng oliy saodatdir‖ Toshkent, 2015-yil
4. Usmonov. M. ‖Multimediya texnologiyalari asosida interaktiv elektron o‘quv kurslarini yaratish va qo‘llash tamoyillari‖// Xalq ta‘limi – Toshkent: 2014.№1 -28-32-b.
5. ‖Yosh va pedagogik psixologiya‖
6. www.ziyonet.uz


Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   387   388   389   390   391   392   393   394   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish