Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


Таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ижобий ишлар, қўлга киритилган кўплаб ютуқлар билан бир қаторда ечимини кутаётган муаммолар ҳам кўзга ташланади. Булар



Download 27,87 Mb.
bet247/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

Таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ижобий ишлар, қўлга киритилган кўплаб ютуқлар билан бир қаторда ечимини кутаётган муаммолар ҳам кўзга ташланади. Булар:
биринчидан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йил 6 апрелдаги "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 187-сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим стандарти ва ўқув дастурларининг мазмун-моҳияти мутасаддилар, таълим муассасалари раҳбар кадрлари ҳамда фан ўқитувчилари томонидан тўлиқ тушуниб етилмаганлиги боис таълим жараёнида компетенциявий ёндашувга асосланган янги босқичга ўтишда бўшлиқлар юзага келмоқда;
иккинчидан, вилоят миқёсида "Фан ойликлари", фан олимпиадалари, "Билимлар беллашуви" ва бош­қа кўплаб тадбирлар ўтказилиши, таълим муассасаларидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ташкил қилинган семинарлар ўтказилишига қарамай, ўз фикрини ёзма равишда белгиланган талаблар даражасида баён эта олмайдиган, ўзбек тилининг имло қоидаларини яхши билмайдиган ўқувчиларни учратишимиз мумкин;
учинчидан, умумтаълим мактаблари кутубхоналари бадиий адабиётлар билан таъминланаётгани ҳолда ўқувчиларнинг китоб ўқишга қизиқиши талаб даражасида эмас;
тўртинчидан, чет тили фанларидан яратилаётган дарсликлар (дарслик, ўқитувчи методик қўлланмаси, машқ дафтари ва мультимедиа илова) ва ажратилаётган замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан мақсадли фойдаланишда лоқайдликка йўл қўйиш ҳолатлари учраб турибди;
бешинчидан, таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактаблардаги ўқувчилар рус тилида ўзаро мулоқотга кириша олмайди.
Шундан келиб чиқиб, ўйлайманки, қўйидаги вазифаларни бажариш талаб этилмоқда:
биринчидан, она тили ва адабиёт, рус тили, чет тиллари ва қардош тиллардан дарс бераётган ўқитувчиларнинг барчаси ҳам ўз фанидан етарли даражадаги билим, кўникма, малака ва компетенцияларга эга эмас. Уларнинг малакасини оширишда альтернатив усулларни қўллаш ҳамда тинимсиз изланишларини йўлга қўйиш;
иккинчидан, 2007 йилгача таълим қардош тилларда олиб бориладиган мактабларда "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси" кўрик-танлови ўтказиб келинган. Кейинги йилларда ушбу кўрик-танлов ўтказилмаяпти. Кўрик-танловни қайтадан ташкил этиш орқали қардош тиллар ўқитувчилари орасидан истеъдодли ва иқтидорлилари аниқланади ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш орқали қардош тиллар ўқитилишининг сифат ва самарадорлиги оширилади;
учинчидан, таълим ўзбек ва қардош тилларда олиб борилаётган мактабларда рус тилининг ўқитилиш сифати пасайиб кетаётганлиги сабабли ушбу фан ўқитувчиларининг малакасини ошириш ҳамда фаннинг сифат ва самарадорлигига эришишга қаратилган қатор чора-тадбирларни ишлаб чиқиш каби масалалар ечими олдимизда турибди.
Филология фанлари ўқитувчилари Форумининг "Тил ва таълим: муаммолар, истиқболдаги вазифалар" мавзуси муҳокамасига бағишланганини ҳозирги кун тил таълими олдида турган асосий талабларга жавоб сифатида қараш мумкин. Зеро, она тили ва хорижий тилларни чуқур ўзлаштирган, адабиётга меҳрли, китобхонлик маданияти шаклланган ўқувчининг фикрлаш қобилияти теран, оғзаки ва ёзма нутқи равон, ҳар қандай янги билимни тез, пухта ва чуқур ўзлаштириб олиш, таҳлил этиш салоҳияти юқори бўлади.
Бу вазифаларни изчил равишда самарали амалга ошириш, ёш авлод таълим-тарбияси йўлида алоҳида масъулият ҳис этиб, ўқитиш сифатини такомиллаштириш педагогларнинг биринчи галдаги вазифаси бўлмоғи лозим.

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish