23
биографик характеристикалардан бошқа, ўзига хосликларни ҳам
келтирганми (масалан: лидер, оптимист, қобилиятли инсон…) ёки у
оддий ижтимоий ҳаёт маҳсулими. Айнан шу ўринда, синалувчига
ҳеч кимга ўхшамайдиган индивидуалликлари (ўзига хосликлари)ни
жавоблари орасидан кўриб чиқиш ва яна қўшимча равишда
чуқурроқ ўйлаб кўриш тавсия этилиши керак (бунга яна алоҳида 1
дақиқа вақт берилиши ҳам мумкин). Синалувчининг фақат
ижтимоий, расмий, биографик ролларини келтирган бўлиши, у
инсоннинг ўзида бошқа нарса кўрмаслиги,
муаммо ва
ўйлантирадиган масалаларни ниқоблаши ёки уларни бир четга
суриб қўйганлиги белгисидир. Шунингдек, ҳар хил кўринишга эга
лекин битта мавзу (муаммо ёки масала)га тақалувчи жавобларни
топиш орқали синалувчини муаммосини топишга ҳаракат қилиши
керак.
Эътиборга олиш керакки, ёпишқоқ фикрлар ва диққат
доминанталари ҳам шу берилган синономик хусусият билан
қайтарилувчи таъкидларда яширинган бўлиши мумкин.
Шахс бир қатор идентивлик (мансублик) ларга эга бўлиши
мумкин, жумладан: жинсий, ижтимоий, эътиқодий-маънавий,
оилавий, касбий, индивидуал, жисмоний, ўқув-таълим соҳаси каби
шахс идентивликларини айтиш мумкин.
Синалувчи берган
жавобларни ҳар бирини у ёки бу шахс идентивлигига киритиш
мумкин
ва
ифодаланганлиги
бўйича
улар
қуйидагича
даражаланади.
Бевосита кучли ифодаланган шахсий идентивликлар. Мисол
учун: эркак, йигит, ўғил бола, ёки, аёл, қиз
бола бундай жавоблар
синалувчининг жинсий идентивлигини кўрсатади. Шундай бир
йўналишдаги идентивликларнинг кўплиги, синалувчининг қадрият
даражасига чиққан идентивлигини ҳам ифода этиши мумкин.
Билвосита (яширин) ифодаланган шахсий идентивликлар.
Бунда муайян идентивликнинг элементларини жавобларда
кузатамиз, мисол учун билвосита
жинсий идентивликнинг
ифодаланганлиги: ўқувчи қиз, одобли қиз, чиройли қиз, ёки, яхши
йигит, одобли бола, меҳрибон ўғил. Эътибор қаратиш лозимки,
билвосита ифодаланган идентивликларнинг кўплиги (ва бир
вақтнинг ўзида бевосита кучли ифодаланган идентивликларнинг
йўқлиги),
ўша
идентивликнинг
шахс
томонидан
чуқур
англанилмаганлиги ёки сиқиб чиқарилганлигидан дарак беради.
24
Идентивликнинг
ифодаланмаганлиги.
Идентивликнинг
билвосита ва бевосита ифодаланганлик даражалари жуда кам ёки
умуман йўқлиги, шахсда идентивлик ривожланмаганлиги ҳамда
идентивлик қадрият йўналиши шаклланмаганлиги ёки чуқур сиқиб
чиқарилганлигидан далолат беради. Бундай ҳолларда синалувчига
даҳлдорлик ва мансублик ҳиссини оширишга қаратилган мотивлар
берилиши керак. Айниқса, жинсий, ижтимоий, оилавий шахс
идентивликларини шакллантириш ва ривожлантиришга урғу бериш
даркор. Инсонда шахс идентивлиги йўқлиги, бегоналашув ва
девиант хулқ-атворнинг
вужудга келишига олиб келади, бу эса
олдини олиш лозим бўлган оқибатдир. Таъкидлаш жоизки, муайян
идентивликка хос бўлган жавоб вариантларининг кўплиги,
шахснинг ўша идентивликка мансублик даражасини ва ўша муайян
идентивлик шахс учун муҳимлигини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: