Самарқанд давлат чет тиллар институти Педагогика ва психология кафедраси синалувчи ўқитувчиси Н. Б. Бахриддиновнинг ўтказган очиқ синов дарси муҳокамасининг
Самарқанд давлат чет тиллар институти Педагогика ва психология кафедраси синалувчи ўқитувчиси Н.Б.Бахриддиновнинг ўтказган очиқ синов дарси муҳокамасининг
Б А Ё Н Н О М А С И
Сана:2021 йил 06 -сентябрь
Машғулот тури: маьруза
Машғулот тили: ўзбектили
Курс ва гуруҳ: (инглиз) 2 курс 201-202-203 гуруҳлар
Фан номи: Умумий педагогика
Ўтилган мавзунинг номи: “Умумий педагогиканинг таьлим-тарбия назарияси. Умумий педагогиканинг илмий тадқиқот методлари”
Машғулотда фойдаланилган педагогик технологиялар: “Кичик гуруҳларда ишлаш”, “БББ”, “Блиц – савол”.
Машғулотнинг кўргазмали воситалари: слайдлар, тарқатма материаллар, ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар. Машғулотнинг мажмуага асосланганлиги: фанга оид ўқув- услубий мажмуа асосида Қатнашдилар: Ташқи эксперт – СамВМИ доценти Нарзиева Н.
Ички эксперт – СамДЧТИ педагогика ва психология кафедра профессори Маҳмудова М.М.
Инглиз тили факультети декани доц.Исмаилов А.Р.
СамДЧТИ Педагогика ва психология кафедраси профессор-ўқитувчилари
ЭШИТИЛДИ: кафедра мудири А.И.Саидов: “Ҳурматли кафедра профессор-ўқитувчилари! Ҳозирги даврда барча соҳалар ривожланган сайин, педагогика ва психология фанининг тараққиёти илмий тадқиқотлари ҳақида кўплаб гапириш мумкин. Шу жумладан, хорижий тилларни ўрганиш билан биргаликда педагогика ва психология фанларини изчил равишда ўрганиш талабаларнинг янада ўзининг соҳаси бўйича мукаммал билимларни эгаллашга қаратилгандир. Синалувчи ўқитувчи Н.Б.Бахриддиновнинг “Умумий педагогиканинг таьлим-тарбия назарияси. Умумий педагогиканинг илмий тадқиқот методлари” мавзусидаги очиқ синов дарсини таҳлил қилиш учун йиғилдик. Н.Б.Баҳриддиновнинг дарсни ташкил қилиши ва уни замонавий тарзда олиб бориши хусусида гапирадиган бўлсам, синалувчи ўқитувчи ўзининг билим ва маҳорати билан дарсни ташкил этишга ҳаракат қилди. Маъруза дарсини ташкил этишда мавзуга оид тақдимотлардан унумли фойдаланди. Талабалар дарс давомида ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди. Синалувчи ўқитувчи саволларга мазмунли ва илмий жавоб беришга ҳаракат қилди. Бу эса Н.Б.Баҳриддиновнинг ўз устида ишлаётганлиги ва ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлаётганлигидан далолат беради. Очиқ дарсга иштирок этган ўқитувчилар ўз фикларингизни билдиришингиз мумкин”.
СЎЗГА ЧИҚДИ: ташқи эксперт п.ф.б.ф.д. (Phd) Нарзиева Н.Н. “Н.Б.Бахриддиновнинг очиқ синов маъруза машғулотида иштирок этиб турганимдан мамнунман. Очиқ синов маъруза машғулоти режалаштирилган вақтда бошланди. Синалувчи ўқитувчи Н.Б.Бахриддинов ўзининг педагогик маҳорати билан талабаларни ўзига жалб қила олди. Чунки, дарсга оид маъруза матни, тақдимот ва қўшимча тарқатма материаллардан фойдаланди. Бу эса дарснинг самарали ташкил этилишига асос бўлди. Дарсни якунловчи қисмида талабалар томонидан саволлар берилганда Н.Б.Бахриддинов саволларга батафсил жавоб беришга ҳаракат қилди. Мен дарсни яхши ва мазмунли деб баҳолайман”.
СЎЗГА ЧИҚДИ: ички эксперт кафедра профессори М.Махмудова “Н.Б.Бахриддиновнинг очиқ синов маъруза машғулоти ҳақида гапирар эканман, ўқитувчининг дарсга пухта тайёрланганлигини кўришимиз мумкин. Дарс давомида дарснинг ташкилий қисми юқори даражада ташкил этилди. Дарснинг асосий қисмида эса Н.Б.Бахриддинов ўзининг билими ва услуби билан аудиторияни ўзига қарата олди. Бу эса педагогик фаолиятини юқори даражада ташкил этишга қизиқиш ва маъсулият ҳисси мавжудлигини сезиш мумкин. Шу нуқтаи назардан мавзуга оид маьруза матни илмий назарияларга асосланган ҳолда ишлаб чиқилган. Дарс давомида маьруза матнидан зарур ҳолларда фойдаланилди. Мавзуга оид тақдимот талабаларнинг диққатини қарата олди чунки тақдимотдаги маьлумотлар аниқ ва илмий асосланган ҳолда тузилган. Бу эса талабаларнинг янада билим олишга қизиқишини кучайтирди.
Н.Б.Бахриддиновнинг дарс давомида жузьий камчилиги шевага хос бўлган сўзлардан бироз фойдаланилди. Устоз сифатида шуни айтиб ўтар эдимки, маьруза ва семинар машғулотларини ташкил этишда адабий тил меъёрларига амал қилиш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман. Мен Н.Б.Бахриддиновнинг дарсини ижобий бахолайман ва педагогик фаолиятига ривож тилайман ”.
Шунингдек, ўтказилган синов очиқ дарс хақида кафедра профессор-ўқитувчилари ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди. Жумладан, п.ф.н. С.Юлдашева, доцент Г.Азизова ва катта ўқитувчи М.Нурматовалар сўзга чиқишди.
П.ф.н. С.Юлдашева “Менга Н.Б.Бахриддиновнинг ушбу маьруза машғулоти юқори даражада ташкил этилди деб ўйлайман. Машғулотда фойдаланилган “БББ”, “Кичик гуруҳлар билан ишлаш ” технологияларидан ўринли тарзда фойдаланилди.
Катта ўқитувчи М.Нурматова: Мен Н.Б.Бахриддиновнинг очиқ синов дарс машғулотида кузатувчи сифатида иштирок этдим.Ўқитувчининг дарсдаги талабалар билан фаол мулоқоти самарали ташкил этилганлиги манзур бўлди. Бу эса аудиториянинг жонли тарзда жалб этилишига олиб келди.
Н.Б.Бахриддиновнинг “Умумий педагогиканинг таьлим-тарбия назарияси. Умумий педагогиканинг илмий тадқиқот методлари” номли очиқ синов маьруза машғулоти бўйича кафедра томонидан
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
1. Н.Б.Бахриддиновнинг “Умумий педагогиканинг таьлим-тарбия назарияси. Умумий педагогиканинг илмий тадқиқот методлари” мавзусидаги очиқ синов дарси кафедра профессор ўқитувчилари томонидан маьқуллансин.
2. Н.Б.Бахриддиновнинг “Умумий педагогиканинг таьлим-тарбия назарияси. Умумий педагогиканинг илмий тадқиқот методлари”мавзусидаги очиқ синов дарси ижобий деб баҳолансин.
Кафедра мудири А.И.Саидов