490
малака ошириш устувор йўналишларни ўз ичига олган
“Рақамли Ўзбекистон –
2030”
стратегияси тасдиқланди.
Шу билан бирга, республиканинг барча худудларида рақамли
тафовутни
бартараф этиш мақсадида ҳар бир ҳудуд бўйича ишлаб чиқилган
3
йиллик
рақамли трансформация қилиш дастурлари ишлаб чиқилди.
2020 йилда рақамли трансформация қилинадиган
13 та
намунавий туман
(шаҳар)лар белгилаб олинди.
2021 йил 4 чорагида
16 та
намунавий туман рақамли
трансформация
қилинади.
Танлаб олинган намунавий туман (шаҳар)ларга Ахборот технологиялари
вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлардан тегишли раҳбарлар
бириктирилиб, ―йўл харита‖лари ишлаб чиқилди.
Мазкур ―йўл харита‖лари билан 2020 йил (261 та) ва 2021 йил И чорагида
(326
та) рақамли
инфратузилмани
кенгайтириш (172
та), рақамли
технологияларни давлат бошқарувида (54 та), ижтимоий (190 та), коммунал (45
та), қишлоқ хўжалиги (51 та), саноат (17 та) соҳаларига кенг жорий қилиш ҳамда
раҳбар ва ходимларни ўқитишни (58 та) ўз ичига олган жами 580 дан ортиқ
лойиҳа ва чора-тадбирлар белгиланди.
Ахборот технологиялари вазирлигига 2020 йилда рақамли трансформация
қилинадиган 13 та намунавий туман (шаҳар)нинг ижтимоий объектларини тўлиқ
рақамлаштириб, қолган ҳудудлар учун тайѐр ―намунавий лойиҳа‖
шаклига
келтириш вазифалари юклатилган.
491
―Рақамли Ўзбекистон – 2030‖ стратегияси доирасида соҳалар кесимида
ишлаб чиқилган 3 йиллик рақамли трансформация қилиш дастурларида 460
дан ортиқ лойиҳа амалга оширилади.
Илғор хорижий тажрибадан кенг фойдаланиш мақсадидаҳар бир тармоқ (74
та идора) ва ҳудудларни (14 та) ахборот технологиялари соҳасидаги етакчи
хорижий мамлакатлар (13 та) – ―Рақамли шериклар‖га бириктирилган.
Шу билан бирга, ҳар бир инвестиция лойиҳаси ва жалб этилаѐтган халқаро
молия ташкилотлари маблағларининг 5 фоизидан кам бўлмаган қисмини
«рақамли» компонентга йўналтириш белгиланди.
Ҳар бир ҳудудда ахборот технологиялари бўйича кадрлар тайѐрлайдиган
техникумлар очиш ҳамда Тошкент вилоятида Тошкент ахборот технологиялари
университетининг филиалини очиш вазифалари белгиланди.
Ҳар бир тармоқ ва ҳудуд бўйича ишлаб чиқилган рақамли трансформация
қилиш дастурларида 500 мингдан ортиқ ѐшларни рақамли
технологияларга
ўқитиш, ―Бир миллион дастурчи‖ лойиҳасини кенг жорий қилиш бўйича чора-
тадбирлар белгиланди.
Ҳар бир туман ва шаҳарда мавжуд инфратузилма объектлари негизида
Рақамли технологияларни ўқитиш марказлари очилиши кўзда тутилди.Ушбу
мактабларга олий таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари, илмий ва
инновацион марказлар бириктирилди.