472
In addition, the author analyzes the concept of the legitimacy of the activities of a civil
servant or a person performing a civil duty, the concept of resistance to a civil servant
or a person performing a civil duty.
This article examines the resolution of the Plenum of the Supreme Court of the
Republic of Uzbekistan dated June 14, 2002 No. 9 "On judicial practice in cases of
hooliganism" and the resolution of the Plenum of the Supreme Court of the Republic
of Uzbekistan. The relevant paragraphs of the decision No. 13 of September 24, 2004
"On judicial practice in cases of premeditated murder" were considered. It also
describes the social necessity of determining responsibility for this offense and crime,
administrative and criminal components, aggravating circumstances of violation of the
rules, analysis of foreign legislation and proposals and
scientific recommendations
based on statistics and analysis.
Keywords
:
crime, responsibility, a representative of authority or a person
performing a civic duty, active resistance, coercion, coercion with the use of physical
force, psychological coercion.
Амалдаги жиноят кодексининг 219-моддасига кўра қаршилик кўрсатиш,
яъни хизмат вазифасини бажараѐтган ҳокимият вакилининг қонуний
фаолиятига ѐки фуқаровий бурчини бажараѐтган шахсга фаол қаршилик
кўрсатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда
жарима ѐки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ѐхуд уч йилгача
ахлоқ тузатиш ишлари ѐки бир йилгача озодликни чеклаш ѐки бир йилгача
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи
қисмида кўрсатилган шахсларни қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат
вазифасини бажариш ѐки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга,
шунингдек қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш — уч
йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ѐки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш
ѐки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ижтимоий хавфли қилмишни жиноят сифатида эътироф этиш учун ушбу
қилмишда жиноят таркиби тўлиқ бўлиши керак.
Жиноят таркибининг
элементлари бўлиб, субъект, субъектив томон, объект, объектив томон
ҳисобланади. Қуйида Жиноят кодекси 219-моддасининг объект ва объектив
томонини таҳлил қиламиз.
473
Жиноятнинг бевосита объекти
жамият ва давлат манфаатлари, давлат
ҳокимияти ва бошқарув органлари, жамоат бирлашмаларининг бир меъѐрда
фаолият юритиши, ҳокимият вакили ѐки ўзининг фуқаровий бурчини
бажараѐтган шахсий дахлсизлигини таъминлаш билан боғлиқ
ижтимоий
муносабатлар ҳисобланади. Ушбу жиноятнинг объекти бу бошқарувни тартибга
солувчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади[1].
Жиноятнинг объектив томони деб содир қилинган ижтимоий хавфли
қилмишнинг ташқи томони хусусиятларини ифодаловчи қонун томонидан
ўрнатилган белгилар мажмуига айтилади . Яъни жиноят содир қилишнинг усул
ва йўлларини назарда тутувчи белгилар йиғиндиси тушунилади. Одатда ушбу
белгилар ЖК Махсус қисми моддалари диспозициясида кўрсатилган бўлади.
Объектив томон - ЖК Махсус қисм ҳар бир
моддасининг диспозициясида
жиноят таркибининг зарурий белгиси сифатида кўрсатилади.
Жиноят кодексининг 219-моддасининг объектив томони хизмат
вазифасини бажараѐтган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ѐки
фуқаровий бурчини бажараѐтган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш
ҳисобланади
[2].
Қаршилик кўрсатиш фаол ѐки пассив шаклларда бўлиши
мумкин. Қонун мазмунига кўра, фақатгина фаол қаршилик кўрсатиш жиноий
жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
Ушбу жиноят объектив томондан фаол қаршилик кўрсатиш, жисмоний
зўрлик ишлатиш ѐки шундай зўрликни қўллаш билан таҳдид қилиш орқали
амалга оширилиши мумкин. Жисмоний қаршилик кўрсатиш
шаклида амалга
ошириладиган фаол қаршилик кўрсатиш – ўзининг хизмат ѐки фуқаролик
мажбуриятларини бажараѐтган шахсларнинг баданига қасддан шикаст етказиш,
уриш, дўппослаш, боғлаш, қамаб қўйиш ѐки уларнинг эркинлигини бошқача
усулда чеклаб қўйиш ифодаланади
[2].
Мазкур модданинг шарҳланаѐтган қисмидаги
жиноят
объектив томондан
биринчи қисмда назарда тутилган қилмишдан бир қатор ўзига хос хусусиятлари
билан фарқ қилади. Агар модданинг 1-қисмига кўра, жавобгарлик хизмат
вазифасини бажараѐтган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ѐки
фуқаровий бурчини бажараѐтган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш учун
белгиланса, 2-қисмида мазкур шахсларни қандай шаклда бўлмасин, ўзининг
хизмат вазифасини бажариш ѐки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга,
474
шунингдек, қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилган шахс
жавобгарликка тортилади.
Ҳокимият вакилига ѐки фуқаровий бурчини бажараѐтган шахсга
қаршилик кўрсатганлик жиноятининг объектив томони қуйидаги кўринишларда
бўлиши мумкин:
1.
Мажбурлаш;
2.
Жисмоний зўрлик ишлатиб мажбурлаш;
3.
Руҳий мажбурлаш
Do'stlaringiz bilan baham: